Инвестиция лойихаларини бошқаришни ташкил этиш


Стратегик режа қуйидагиларини аниқлайди


Download 32.2 Kb.
bet2/4
Sana08.07.2023
Hajmi32.2 Kb.
#1659181
1   2   3   4
Bog'liq
1 боб

Стратегик режа қуйидагиларини аниқлайди:
мақсадли объектларни ишга солиш муддатлари билан характерланадиган мақсадли босқичлар ва асосий даврни, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан ишлаб чиқариш қувватларини ишлар мажмуаси (бошланғич цикл, каркас монтажи ва бошқалар) ни тугатиш муддатлари, маҳсулотни етказиб бериш муддатлари, иш жойини тайёрлаш муддатлари билан характерланадиган лойиҳа жараёнларини бажарувчи ташкилотларининг кооперациялашуви, йил, квартал бўйича тақсимот билан материал, техника ва молиявий ресурсларга бўлган ехтиёжни.Бу даражада режанинг асосий мақсади (вазифаси) ни амалга оширишнинг оралиқ босқичлари қай тарзда лойиҳанинг сўнгги мақсади юналиши бўйича бажарилишини кўрсатишдан иборат, Стратегик режа ички ва ташки муҳитни, лойиҳа командаси учун мақсадларни белгилаб беради ва лойиҳанинг умумий кўринишининг таъминлайди.
Тактик даражада:
жорий режа - ишлар мажмуасининг бажарилиш муддатларини ресурсларга бўлган ехтиёжни аниқлайди, бажарувчи ташкилотлар жавоб берадиган ишлар ўртасидаги чегараларни йил ва кварталлар бўйича аниқ белгилайди.
оператив режа - ишлар мажмуаси бўйича иштирокчиларга вазифаларни ой, хафта, суткага деталлаштириб беради.
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режалаштириш ва бошқариш жараёнлари билан бевосита боғлиқдир. Лойиҳа бўйича режалаштириш ишлари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ҳар бир лойиҳада муайян ва турли-туман жиҳатлар кузатилиши билан фарқланади. Масалан, мулк шакли, капитал кўлами, бошқарув шакли ва тузилмаси, фаолият тури (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш) ва йўналишлари, тармоқ хусусиятлари, ҳудудий ёки минтақавий хусусиятлари, хом ашё ва бошқа ресурслар билан таъминланиш масалалари, бозор кўлами, рақобатчилари, технологик хусусиятлари, бозор инфратузилмаси, турли ички ва ташқи омиллар таъсири ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ишлар мажмуасининг Тармоқ модели деб лойиҳа босқичлари ва ишлари ўртасидаги боғлиқликларни тасвирлаш учун қўлланиладиган йўл кўрсатилган графага айтилади. Тармоқ моделларини фақатгина мураккаб лойиҳалар учун қўллаш мақсадга мувофиқ.Тармоқнинг 3 тури мавжуд:

  • ишлар чўққиси -типидаги тармоқ;

  • чўққи-воқеликлар тармоғи;

  • аралаш тармоқ.


Download 32.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling