Инвестиция ва инновациялар
Download 19.44 Kb.
|
Мияссаров Даврон 3-мақола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотация
Мияссаров Даврон Абдурашид ўғли – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Инвестиция ва инновациялар” кафедраси ўқитувчиси Мавзу: Хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция атамасининг назарий жиҳатлари Аннотация: Ушбу мақолада “инвестиция” атамасининг маъноси, чет эл олимларнинг фикри, ушбу сўзнинг моҳияти, унинг келиб чиқиши ва шу кабилар тўғрисида сўз боради. Калит сўзлар: инвестиция, инвестиция ресурслари, инновацион инвестициялар, узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, ахборот ресурслари, интеллектуал ресурслар, пул маблағлари, даромад, реал капитал, ижтимоий самара. Д.Тожибоеванинг фикрича, инвестиция деганда келажакдаги натижа учун: ишлаб чикаришни кенгайтириш ёки реконструкция килиш, маҳсулот ва хизматларнинг сифатини яхшилаш, малакали мутахасислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишлари олиб боришга мўлжалланган молиявий ресурслар тушунилади1. Унинг фикрича, иқтисодиётни ривожлантиришда инвестициялар етакчи рол ўйнайди, сабаби инвестиция орқали корхоналар капитал жамғарилишига, натижада мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишга эришилади.2 Б.А.Абдукаримов, А.Н.Жабриев, М.К.Пардаевларнинг фикрича, инвестиция – бу молиявий (пул) ёки реал капиталга маблағ қўйиш. У пул маблағлари, кредит, қимматбаҳо қоғоз шаклида олиб борилади ва кўчма, кўчма бўлмаган мол – мулкга, интеллектуал мулкга, нематларга бўлган ҳуқуққа ва бошқа қийматликларга қўйилади, яъни корхонанинг барча активларига ишлатилади3. Инвестициялашга доир асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш ва қўллаш билан боғлиқ муаммолар тадқиқоти бўйича В.В.Бочаров4 томонидан таклиф этилган таърифга кўра: «Инвестициялар ўзида барча турдаги мулкий ва интеллектуал (моддий ва номоддий) бойликларни ифодалаб, улар тадбиркорлик ва бошқа фаолият турларига фойда ёки ижтимоий самара олиш мақсадида киритилади», деб талқин қилинган. Назарий тадқиқотлар ва таҳлил натижаларидан умумий хулоса чиқарган ҳолда, бизнинг фикримизча, инвестиция моҳиятининг илмий шарҳи қуйидаги хусусиятлар асосида ифодаланиши зарур: ресурсли ва харажатли ёндашувлар, уларнинг дастлабки ташкил этилиши маблағлардан фойдаланишни талаб этади; қуйилмалар даромадлилиги – асосий тартибга солувчи сифатида ресурслар ва қуйилмалар, уларнинг ҳажми ва динамикасига мувофиқлиги; хавф-хатар элементларининг иштирок этиши ва натижалар башоратининг ноаниқлиги. Бизнинг фикримизча, юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда инвестициянинг моҳиятига қуйидагича таъриф берамиз: инвестиция – бу узоқ муддатли капитал қуйилмаларни хавф-хатарга қўйиб, тадбиркорлик ва бошқа кўринишдаги фаолият объектларига киритилган барча турдаги мулкий ва интеллектуал қимматликлардан фойда олиш ёки келгусида муайян ижтимоий самарага эришишни кўзловчи иқтисодий категориядир. Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб, муҳим услубий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин бўлган хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун инвестициялар таснифини бир тизимга келтириш мумкин ва улар тизимли нуқтаи назардан мураккаб ва табақалашган объектнинг қабул қилинганидек, бутун ҳолдаги элементларига таснифлашнинг типологик белгисидан келиб чиқиб ажратилиши мумкин (1.1-расм). Натижада, ҳар бир конкрет ҳолатда инвестициялашнинг шакли ва йўналишини мақсадли танлаш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш имконини беради. Бизнинг фикримизча, инвестициялаш объекти ва предметини қараб чиқаётганда ҳеч қандай чекловлар қўйилиши мумкин эмас. Энг мақбул усул сифатида «инвестициялар» тушунчасининг таркибий элементлари маълумотларининг барча умумлаштирувчи хусусиятларидан фойдаланишни таъкидлаш мумкин. Қўйилмалар предметининг қуйида келтирилган таърифларини бир мунча мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин: «моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларнинг йиғиндиси» (Л.Н.Павлова), «моддий ва маънавий (интеллектуал) бойликларнинг барча турлари» (В.В.Бочаров), «капиталнинг қўйилиши (киритилиши)» (Е.Ф.Борисов ва Ф.М.Волков). Тадқиқот объектини кўриб чиқишда эса уларнинг асосий гуруҳларини санаб ўтиш (но айланма капиталнинг алоҳида объектлари, корхона персонали, янги қурилиш, бутун бир корхона ва бошқалар), ёки умумлаштирувчи тушунчалардан фойдаланиш лозим деб ҳисоблаймиз. 1 Д.Тожибоева. Иқтисодий назария (иккинчи китоб). –Т.: “Шарқ”, 2003 -Б.79. 2 Ўша ерда 3 Б.А.Абдукаримов ва бошқалар.Корхона иқтисодиёти (дарслик).-Т: “Фан”, 2005. -Б. 241 4 Бочаров В.В. Финансово-кредитные методы регулирования рынка инвестиций. М.: Финансы и статистика. 1993, с. 56. Download 19.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling