Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти
У.Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради
Download 181.74 Kb.
|
Investitsiya-iqtisodiy-mazmuni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестицияларнинг таснифланиши
У.Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради:« Истиқболда янада кўпроқ миқдордаги маблағ олиш учун маълум миқдордаги пул билан бугун ажралишдир. Ривожланаётган иқтисодиётда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир. Ривожланган иқтисодиётда эса инвестицияларнинг асосий қисми молиявий инвестициялаш институтларининг кенг миқёсида ривожланиши реал инвестицияларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчидир». Шундай қилиб, “Инвестиция” деганда келгусида даромад (фойда) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида қонун доирасида иқтисодиётнинг турли тармоғлари ва бошқа соҳаларига инвесторлар томонидан қуйиладаган барча турдаги мулкий, молиявий ва интекллектуал бойликлар тушунилади. Инвестицияларнинг таснифланишиБиринчидан, қўйилиш объектига қараб инвестициялар : Реал инвестициялар Молиявий инвестициялар Интелектуал инвестициялар Реал инвестициялар – пул маблағларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланишидан иборат. Молиявий инвестициялар муомалага чиқарилган акцияларга, облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга ва банк депозитларига, узоқ муддатга жалб қилинадиган қўйилмалардир. Молиявий инвестицияларнинг асосий қисми, капитални ноишлаб чиқариш соҳасига сарфланишини билдиради. Молиявий инвестициялар аксарият ҳолатларда реал инвестицияларнинг манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мутахассисларни тайёрлаш, тажриба, илмий текшириш, венчурли инвестицияларни кўпгина иқтисодчи – олимлар интеллектуал инвестициялар деб атамоқдалар. Инвестицияларнинг таснифланишиИккинчидан, инвестицияда қатнашиш ҳарактерига кўра: бевосита инвестициялар портфель инвестициялар Бевосита инвестициялар инвесторни ўз молиявий маблағлағларни жойлаштириш объектини танлаш имкониятини беради. Портфель инвестициялар тижорат банклари, инвестицион компаниялар, фондлар ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. Портфель инвестициялар бошқа эмитентларнинг андеррайтинг ёрдамида қимматли қоғозларга жойлаштириш шаклида намоён бўлади. Download 181.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling