Инвестицияларнинг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш режа


Инвестицияларнииг рентабеллиги усули


Download 2.21 Mb.
bet6/6
Sana20.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1787717
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu

Инвестицияларнииг рентабеллиги усули (РI) - дисконтлаштирилган даромадларнинг дисконтлаштирилган инвестиция ҳаражатларига нисбатини ҳисоблаб топишга асосланган. Бу қандай ҳолатда инвестор бойлиги ўсиши мумкинлигини кўрсатиб беради ва қуйидагича аниқланади:

Инвестицияларнинг рентабеллиги ва соф жорий қиймат кўрсаткичларини таққослама баҳолаш шуни кўрсатадики, соф жорий қиймати ўсиши билан инвестициялар рентабеллиги ҳам ўсади ва аксинча.


Агар рентабеллик кўрсаткичи «1»га тенг ёки ундан кичик бўлса, лойиҳа рад этилиши керак, чунки у қўшимча фойда келтирмайди.
NPV=0 да инвестицияларнинг рентабеллиги ҳамиша 1га тенг бўлади.
Оддий бўлиб кўринишига қарамасдан, лойиҳаларнинг рентабеллигини аниқлаш муаммоси муайян қийинчиликлар билан боғлиқдир. Бу ҳол, айниқса, инвестициялар турли хил валюта, турли хил вақтда, яъни бир қанча йиллар оралиғида амалга оширилганда уни аниқлаш муаммоси пайдо бўлади.
Буни қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз.
Мисол. Фараз қилайлик, инвестиция лойиҳаси учун 140 млн.сўм ҳаражат қилинган. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида биринчи йил – 37750 минг сўм, иккинчи йил 45390 минг сўм, учинчи йил – 47430 минг сўм, тўртинчи йил- 51140 минг сўм ва бешинчи йил- 60030 минг сўм пул тушумлари олиниши кўзда тутилмоқда. Бу ҳолда инвестиция лойиҳасининг дисконтлашган инвестиция рентабеллиги қандай ҳисобланади?

Инветициялар рентабеллиги кўрсаткичи, нафақат таққослама баҳолаш учун, шунингдек лойиҳани амалга оширишга қабул қилишдаги мезон сифатида ҳам қўлланилади.


Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини аниқлашнинг қоплаш муддати усулини анъанавий (оддий) баҳолаш усулларида кўриб ўтдик. Лекин мазкур усулнинг келгуси даврлардаги пул тушумларининг қийматини ҳисобга олмаслиги уни дисконтлаштирилган усуллар ёрдамида ҳам ҳисоблаш зарурлигини тақозо қилади.
Бунинг учун дисконтлаштиришни ҳисобга олган ҳолда инвестицияларни қоплаш муддатини (DPP) ҳисоблаш усули дисконтлаштирилган йиллик пул тушумларини дисконтлаштирилган инвестицияларга бўлиш орқали амалга оширилади.
Мазкур усулнинг тушунарли бўлиши учун қуйидаги мисолни келтирамиз.
Мисол. Фараз қилайлик, корхона меҳмонхона қурилиши учун 300 млн.сўм инвестиция қилди (маблағ сарфлади). Меҳмонхонани фойдаланишдан келадиган йиллик пул тушумлари 85, 100, 120 ва 160 млн. сўмни ташкил этади.
Бунинг учун РР — инвестицияларни қоплаш муддати ҳисобланади. Сўнгра, инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддатини (DPP) ҳисоблаймиз. У қуйидаги формула орқали аниқланади:



бу ерда, I0 – бошланғич инвестициялар; DCF(Σ) – дисконтлаштирилган йиллик пул тушумлари.
Мазкур кўрсаткични ҳисоблашда юқорида берилган 5.5.-мисолга асосланиб тузилган қуйидаги 5.6-жадвалга мурожаат қиламиз. Ушбу жадвалда инвестицияларнинг қоплаш муддати билан бирга дисконтлаштирилган қоплаш муддати кўрсаткичининг ҳисобланиши келтирилган. Уларнинг бир-биридан фарқ қилишининг ўзига хос жиҳатлари ушбу кўрсаткичларни аниқлаш хусусиятларидан келиб чиқади.

Кўриб ўтган юқоридаги мисолга, асосан, шундай хулоса қилиш мумкинки, инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддати уларнинг дисконтлаштирилмаган қоплаш муддатига қараганда бироз узоқ вақтни, яъни 3 йилу 10 ой 10 кунни ташкил этди. Бу эса инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддатининг келгуси пул тушумлари ва инвестицияларнинг жорий қийматини ҳисобга олиши билан изоҳланади. Демак, инвестицияларнинг қоплаш муддати бўйича ҳисоблаш усули қилинган инвестицияларнинг жорий (реал) қиймати бўйича тўлиқ қопланиш муддатини тавсифлаб беради ва шу жиҳатдан у инвестицияларнинг қоплаш муддати усулидан фарқли равишда афзалроқ ҳисобланади.


Инвестициялар бир қатор рисклар билан боғлиқдир. Шу сабабли инвестиция олди босқичида ҳар бир лойиҳанинг молиявий ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги баҳоланиши талаб этилади. Бу ишларнинг самарали амалга оширилиши учун, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки янги технологиялар ёрдамида лойиҳанинг самарадорлигини баҳолаш ишлари ҳам сифатли, ҳам тезкор равишда амалга оширилишига эришиш мумкин. Ҳозирги кунда амалиётда инвестиция лойиҳасининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш учун, асосан, ТЭО – ИНВЕСТ ахборот технологиялари дастуридан фойдаланилмоқда. ТЭО – ИНВЕСТ – бу лойиҳаларни молиялаштириш ва уларни самарадорлигини таҳлил қилиш учун комплекс дастурий таъминот бўлиб ҳисобланади. Мазкур дастурий таъминот орқали инвестиция лойиҳалари молиявий ва иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилинади ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлиги анъанавий ва дисконтлашга асосланган усуллар асосида баҳоланади.
Амалиётда инвестиция лойиҳасининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш учун, асосан, ТЭО – ИНВЕСТ информатцион технологиялари дастурларидан фойдаланмоқда.
ТЭО – ИНВЕСТ – бу лойиҳаларни молиялаштириш ва инвестицион лойиҳаларни самарадорлигини таҳлил қилиш учун комплекс дастурий таъминот бўлиб ҳисобланади.
Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling