Инвестицияларнинг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш режа
Download 2.21 Mb.
|
8-mavzu
Фойданинг ички меъёри усули (IRR) - бу пул тушумларининг дисконт қиймати пул чиқимларининг дисконт етавкасига тенг бўлгандаги даромадлилик даражаси ёки бўлмаса лойиҳадан олинган соф тушумларнинг дисконтланган қиймати инвестицияларнииг дисконтланган қийматига, соф жорий қиймат эса нолга тенг бўлгандаги дисконт меъёридир. Бу кўрсаткични аниқлаш учун соф жорий қийматни аниқлашда ишлатилган формуладан фойдаланилади ва соф жорий қиймат нолга тенглашадиган минимал фоиз ставкаси топилади. Айнан шу фоиз ставкаси фойданинг ички меъёри усули деб номланади. Бу усул иқтисодиётда рентабелликнинг ички меъёри, қоплаш ёки самарадорлик коэффициенти, капитал қўйилмаларнинг чегаравий самарадорлиги деб ҳам юритилади.
Фойданинг ички меъёрини аниқлаш вазифаси бирмунча қийин бўлиб, инвестицияларнинг бир ёки ундан кўп марта амалга оширилишига, лойиҳадан олинган пул тушумларининг, хеч бўлмаса, бир марта ёки бошида салбий бўлишлигига ва ушбу пул тушумларининг миқдоран бир хил бўлмаслигига асосланади. Уни ҳисоблаш формуласини қуйидаги тенгламада ифодалаш мумкин: Бу ерда d миқдорини топиш лозим бўлади. Топилган миқдор фойданинг ички меъёри деб номланади. Бу меьёр соф жорий қиймат нолга тенг бўлиб, инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини баҳолашда IRR миқдори қўлланилганида, фирманинг бойлиги ўсишини таъминламаслигини ва унинг камайишига ҳам йўл қўймаслигини кўрсатади. IRR лойиҳадан кутилаётган даромадлиликни кўрсатади ва қилиниши мумкин бўлган максимал ҳаражатлар чегарасини белгилаб беради, яъни IRR олинаётган кредит бўйича банк фоиз ставкасини юқори чегарасини кўрсатади, айни шу фоиз чегарасидан юқори миқдорга эга бўлинганда лойиҳа даромад келтиради. Шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, инвесторнинг ўзи инвестиция лойиҳасини молиялаш учун бирор субъектдан муайян фоиз остида кредит олиши мумкин. Бу пайтда лойиҳадан кутиладиган натижа кредит учун фоиздан, албатта юқори бўлиши лозим ёки инвестор ўзининг мақсад қилган фойдасини олиш даражасини ҳам билиши керак. Мана шу ҳолатлар, яъни кредит учун фоиз ёки фойда олиш даражаси, одатда баръерли (тўсиқли) коэффициент (hurdle rate) (HR) деб ҳам номланади. Бу кўрсаткич фойданинг ички меъёри билан солиштирилади (таққосланади). IRR ва HR ларни таққослаш натижасида улар орасида қуйидаги боғлиқ ҳосил бўлади: агар IRR>HR, лойиҳа самарали ҳисобланади ва у фойдаланиш учун қабул қилинади; агар IRR агар IRR=HR, ихтиёрий ечимни қабул қилиш мумкин, яъни лойиҳани амалга оширишдан зарар ҳам, фойда ҳам кўрилмайди. Ушбу кўрсаткич ёрдамида: инвестиция суммалари тенг бўлган; давомийлиги бир хил бўлган; риск даражаси тенг бўлган; пул тушумларининг шаклланиш схемаси бир хил бўлган ҳолларда лойиҳаларни фойдалилик даражаси бўйича таққослаш тўғри ечим қабул қилишни енгиллаштиради. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, лойиҳа шунчалик самарали деб топилади. Фойданинг ички меъёрини бошқача кўринишда, яъни интерполяция усули орқлаи ҳам ифодалаш мумкин: бу ерда, NPV1 – d1 дисконт меъёри ставкасидаги соф жорий қийматнинг ижобий миқдори; NPV2 – d2 дисконт меъёри ставкасидаги соф жорий қийматнинг салбий миқдори. Фойданинг ички меъёрини аниқлашда d1 ва d2 кўрсаткичлар миқдори асосий ўринни эгаллайди. Уларнинг таъсири натижасида соф жорий қийматнинг ўзгаришини ва бунинг оқибатида эса фойданинг ички меъёри ҳам ўзгаришини кузатиш мумкин. Шунга кўра: - d1 – бу NPVнинг ижобий қийматинини минималлаштирувчи фоиз ставкаси; d2 – бу NPVнинг салбий қийматини максималлаштирувчи фоиз ставкаси ҳисобланади. Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling