Инвестицияларнинг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш режа


Download 2.21 Mb.
bet2/6
Sana20.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1787717
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu

Иқтисодий баҳолаш эса, инвестициянинг потенциал қобилияти, шу лойиҳага қўйилган маблағларнинг қийматини сақлаб қолишда ва уларнинг ўсиши суръатини етарли даражасини яратиб беришда фойдаланилади.
Тақдим этилаётган объектни инвестициялашда молиявий баҳолаш (ёки молиявий асосланганлик баҳоси) инвестиция жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Инвестор молиявий ҳолати номаълум бўлган юридик ёки жисмоний шахслар билан ҳеч қандай муносабатлар олиб бормайди. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда, корхоналар молиявий ҳисоботларини оммавий-ахборот воситалари орқали ёки ҳар хил тўпламлар ҳолатида чоп этилиб, эълон қилиш нормал ҳолат ҳисобланади. Бу тўпламлар орқали компанияларнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар олиш мумкин. Қуйидаги расмда ҳар бир мезон бўйича асосий аниқлаш усуллари келтирилган:

усуллари ишлаб чиқилган бўлиб, уларни шартли равишда икки катта гуруҳга бўлиш мумкин:


 Оддий (ёки статистик) баҳолаш усуллари;
 дисконтлашга асосланган баҳолаш усуллари.

Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради:


 инвестиция қоплаш муддати (Payback Period , PP);
 инвестиция самарадорлиги коэффициенти (Accounting Rate of Return, ARR).

Иккинчи гуруҳга қуйидагилар киради:


 соф жорий қийматни аниқлаш усули (Net Present Value, NPV);
 фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (Internal Rate of Return, IRR);
 инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (Profitability Index, PI);
 дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (Discount Payback Period, DPP).


2. Инвестициянинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг оддий (анъанавий) усуллари.

Инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган қоплаш муддати ва рентабеллик даражаси усуллари ҳам аввалдан маълум бўлиб, улар миллий ва чет эл амалиётида то пул тушумларининг дисконтланишига асосланган усулларнинг кенг қўлланилишига қадар асосий кўрсаткичлар сифатида амал қилиб келган. Ушбу усулларнинг соддалиги ва тушунарлилиги ва махсус иқтисодий билимга, кўникмага, малакага, тайёргарликка ва тажрибага эга бўлмаган ходимлар ўртасида ҳам қўлланилишига сабаб бўлади. Ҳозирги кунда тижорат банклари ва бошқа кредит муассасалари салоҳиятли қарз олувчиларга инвестицион ресурсларни тақсимлаш шартларини маълум қилишда, одатда, ушбу иккита усулдан, яъни қоплаш муддати ва рентабеллик даражаси кўрсаткичларидан фойдаланмоқдалар.


Инвестицияларнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули пул оқимларини дисконтлашга асосланган усуллардан фарқли равишда инвестицияларнинг номинал миқдорда қайтарилиши мумкин бўлган даврни аниқлашга хизмат қилади. Шунга кўра, бу усул инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан олинадиган даромадлар ҳисобига қилинган инвестиция сарфларини қоплаш даврини аниқлашга асосланган. Қоплаш муддатини аниқроқ тушунадиган бўлсак, бу лойиҳани якунлаш давридаги ёки ундан олинган даромад инвестициялар суммасига тенг бўлгандаги даврга тенгдир.
Уни ҳисоблаш формуласи қуйидагичадир:

бу ерда, I0 - бошланғич инвестициялар; - инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан олинган йиллик пул тушуми суммаси. У соф фойдани ёки йиллик даромад (Д) ва ҳаражат (X) ўртасидаги (амортизациясиз А) фарқни ифодалайди.  t CF


Мисол. Фараз қилайлик, инвестиция лойиҳаси учун 140 млн.сўм миқдорида инвестициялаш кўзда тутилмоқда ва лойиҳани амалга ошириш жараёнида олинадиган пул тушумлари миқдори йиллар бўйича қуйидагини: биринчи йилда – 37750 минг сўм, иккинчи йилда – 42390 минг сўм, учинчи йилда-47430 минг сўм, тўртинчи йилда – 51140 минг сўм ва бешинчи йилда 60030 минг сўмни ташкил этади. Бунда қопланиш муддати (PP) неча йилга тенг эканлигини аниқланг?
Бунда уч йиллик пул тушумлари йиғиндиси бошланғич инвестициялар миқдоридан кичик, яъни йил 127570 минг сўмни ташкил этади. Тўрт йил бўйича катта (178710 минг сўм) эканлигини ҳисобга олсак, инвестицияларнинг аниқ қопланиш муддати инвестиция

лойиҳасининг тўртинчи йилги фаолиятига боғлиқлигини кўрамиз. Уч йиллик олинган даромадларнинг (127570 минг сўм) бошланғич инвестициялардан (140 млн. сўм) фарқи 12430 минг сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак (140000 - 127570), ушбу қолдиқ сумманинг тўртинчи йилда олинган даромадларга нисабти унинг қопланиш муддатини кўрсатади, яъни 12430/51140=0,24 коэффициентни, йил ҳисобида эса 2 ой-у 28 кунни (3 йил+2 ой-у 28 кун) ташкил этишини ҳосил қиламиз. Шундай қилиб, инвестиция лойиҳасининг қоплаш муддати, яъни лойиҳани амалга оширишдан олинадиган тушумлар қилинган ҳаражатларни қоплаш вақти ҳисобланади.


Қоплаш муддатида иккинчи ёндашув, бу инвестицияларнинг бошланғич суммаси йиллик тушумларнинг (ўртача йиллик) миқдорига бўлинади. Бу кўрсаткич пул тушумлари йиллар бўйича тенг бўлган ҳолларда қўлланилади.
Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллик даражаси (АRR) ёки фойданинг оддий меъёри (ROI) бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига асосланган ҳолда аниқланадиган ўртача даромадни инвестицияларнинг ўртача йиллик ҳажмига бўлиш орқали аниқланади. Бунда ҳисоб-китоб ишлари фоизларни ва солиқларни тўламасдан аввалги фойда миқдорига асосланиб амалга оширилиши мумкин ёки у солиқларни тўлагандан кейинги, лекин фоиз тўловларигача бўлган даромадга асосланади. Энг яхшиси солиқ тўлангандан кейинги соф фойда миқдори танлаб олинганлиги афзалроқдир. Чунки у корхона таъсисчилари ва инвесторлар оладиган ҳақиқий фойдани ифодалайди. У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

бу ерда, D - фоиз ва солиқ тўловларигача ёки солиқ тўланиб, фоизлар тўлангунгача бўлган даромад; Сс - солиқ тўлаш ставкаси; Сab, Са0 -активларнинг кўриб чиқилаётган даврига бўлган бошланғич ва охирги суммаси, қиймати.
Мисол. Фараз қилайлик, инвестиция лойиҳаси учун 140 млн сўм ҳаражат қилинган, лойиҳани амалга ошириш жараёнида олинадиган соф фойда миқдори йиллар бўйича қуйидагига: биринчи йил – 3350 минг сўм, иккинчи йил – 10990 минг сўм, учинчи йил – 15480 минг сўнг, тўртинчи йил – 21640 минг сўм ва бешинчи йил – 22790 минг сўмни ташкил қилса, у ҳолда фойданинг оддий меъёри (ROI) қандай ҳисобланади?
Бу лойиҳа бўйича олинадиган соф фойда йиллар бўйича ўзгарувчан бўлганлиги сабабли, аввалом бор ўртача йиллик фойдани ҳисоблаб топамиз.
Рч=(3350+10990+15480+21640+22790) минг сўм : 5= 74250 минг сўм : 5=14850 минг сўм
Шундан сўнг фойданинг оддий меъёрини (ROI) ҳисоблаймиз:
ROI = 14850 минг сўм : 140.000 минг сўнг = 10,6 %.
Бу фойда меъёри инвестор талаб қилган меъёрни беради. Шунинг учун бу лойиҳанинг жалб этувчанлиги тўғрисида, яъни уни маъқуллаш мумкин.
Бу усуллар асосий афзалликлари шуки, ҳисоб-китоб ишларининг оддийлиги ва қулайлигидир. Камчиликлари эса келгуси пул тушумларининг қийматини жорий вақтга нисбатан ҳисобга олинмаслигидадир.

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling