Investitsiya loyihalari samaradorligiga ta’sir qiluvchi omillar tahlili


II BOB. “O’g’ir yuk tashish xizmatini tashkil etish” investitsiya loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligini baholash


Download 181.92 Kb.
bet4/7
Sana07.03.2023
Hajmi181.92 Kb.
#1246737
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
moliya

II BOB. “O’g’ir yuk tashish xizmatini tashkil etish” investitsiya loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligini baholash



    1. Investitsiya loyihasining mazmuni va moliyalashtirish manbalari

Бозор иктисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларни молиявий бухгалтерия ҳисоботлари молиявий таҳлилнинг асосий ва муҳим элементи сифати ўрин эгаллайди.


Молиявий таҳлил – хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий кўрсаткичлари динамикаси ва мустақил молиявий ҳолатининг таҳлили натижасида ретроспектив ва перспектив молиявий ҳолатини баҳолаш усули.
Ташкиллаш, ишлаб чиқариш, молия, горизонтал ва вертикал таҳлил.
Баланснинг умумлаштирилган шакли тузилгандан сўнг горизонтал ва вертикал таҳлиллар ўтказилади, қуйидаги кўрсаткичлар гуруҳи ҳисоблаб чиқилади.
 Ликвидлик ва тўловчанлик қобилияти кўрсаткичлари.
 Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари.
 Активларни фаоллик (айланувчанлик) кўрсаткичлари.
 Рентабеллик кўрсаткичлари.
Ҳисоб-китоб натижалари аналитик жадвалларда қайд этилиши мумкин. (Аналитик жадвалларнининг ягона шакли мавжуд эмас, баҳоловчи ўзи учун қулай вариантни танлайди).
Чуқур молиявий таҳлил ўтказишда қуйидаги бўлимлар бўйича таҳлил қилиниши талаб қилинади.
Ташкиллаш
 Ишлаб чиқариш
 Молия
“Ташкиллаш” бўлими доирасида молиявий таҳлил ўтказиш - амалдаги ташкилий таркибни белгилашни ва қўшимча ички имкониятларни умумлаштирилган ҳолда аниқлашни ва даромад ёндашувига кўра режалаштирилишида харажат қисмида пул оқимларини шакилланишини ўз ичига олади. Ушбу бўлимда олинган маълумотлар, даромад ёндашувида кумулятив тузилиши шаклида дисконт ставкасини шакллантиришда фойдаланилади. Бунда, баҳоланаётган компания мененджментининг унинг қийматига таъсири ҳақида аниқ хулоса қилиш мумкин.
“Ишлаб чиқариш” бўлими доирасида молиявий таҳлил ўтказиш молиявий таҳлил ўтказишнинг қуйидаги фаразни ўз ичига олади:
 Амалдаги ишлаб чиқариш таркиби таҳлили (режалаштирилган/ҳақиқий и/ч қувватларидан фойдаланиш) олинган маълумотлар даромад ёндашувида пул оқимларини дисконтлаш усулида тушумни аниқлаш қисмида фойдаланилади.
 Ортиқча асосий фондларни ажратишда (олинган маълумотлар даромад ёндашувида пул оқимларини дисконтлаш усулида тузатиш учун фойдаланилади.
 Асосий фондлар емирилиши даражасини таҳлил қилишда (олинган маълумотлар даромад ёндашувида пул оқимларида капитал қуйилмаларни режалаштиришда фойдаланилади.
 Аммортизация ажратмаларини белгилашда (пул оқимларини ҳисоб-китоб қилишда пул оқимларини дисконтлаш усулини қуллашда фойдаланилади).
“Молия” бўлими доирасида молиявий таҳлил ўтказиш қуйидаги фаразларни ўз ичига олади:
 Даромадлар ўсиш суратини белгилаш (олинган маълумотлар даромад ёндашувининг тушумни аниқлаш қисмида фойдаланилиши мумкин).
 Таннархдаги ўзгарувчан харажатлар улушини аниқлашда (даромад ёндашувида фойдаланилади).
 Ўз айланма капитали даражасини аниқлашда (даромад ёндашувида пул оқимларини ҳисоб-китоб қилишда талаб қилинади).
 Узоқ муддатли қарзларни ўзгаришини белгилашда (даромад ёндашувида пул оқимларини ҳисоб-китоб қилишда фойдаланилади).
Молиявий таҳлил ўтказилгандан сўнг объектнинг жорий ҳолати ҳақида хулоса белгиланади, баҳолаш ўтказишда фойдаланиладиган маълумотлар аниқланади.
Молиявий таҳлил қилиш баҳоланаётган объектнинг ҳолати ҳақида хулоса қилиш имкониятини беради, шунингдек, қайта ташкил этиш доирасида бизнесни баҳолаш учун маълумот тайёрлаш имкониятини беради.
Шундай килиб, молиявий таҳлил қилиш қуйидагиларни аниқлашга имконият яратади:
 Тушумни ўсиш суръатини;
 Ишлаб чиқариш харажатлари (таркиби, мувофиклаштириш учун захиралар);
 Зарур инвестицияларни баҳолаш;
 Амалга оширилган амортизация сиёсати бўйича хулоса қилиш;
 Ўз айланма сармояларининг талаб қилинган ҳажмини аниқлаш (етишмаслиги, ортиқчалиги);
 Фаолият юритмаётган активларни аниқлаш;
 Қарздорлик миқдорини аниқлаш.
Корхона фаолияти жараёнида активлар ҳажми, уларнинг таркиби доимий ўзгариб туришга юз тутади. Воситалар таркиби ва уларнинг манбаларида сифат ўзгаришларини аниқлаш, шунингдек, ушбу ўзгаришлар динамикаси ҳисоботнинг вертикал ва горизонтал таҳлилини ўтказади.

Download 181.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling