Investitsiya loyihalari samaradorligiga ta’sir qiluvchi omillar tahlili


Download 181.92 Kb.
bet5/7
Sana07.03.2023
Hajmi181.92 Kb.
#1246737
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
moliya

Вертикал таҳлил - бу баланснинг турли моддалари маълумотлари, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва бошкаларни Корхона воситаларининг умумий суммасидан фоизлар ҳисобида ва қиёсланадиган нархларда тақдим этиш. Нисбий кўрсаткичлар билан операция қилиш ретроспектив молиявий ҳужжатга инфляцион тузатишлар киритишга йўл қўймаслик имконини беради.
Горизонтал таҳлил - бу таянч йилга нисбатан индекслар кўринишида маълумотларни тақдим этиш ёки таҳлил этилаётган давр мобайнида моддалар бўйича фоизли ўзгариш ва олинган маълумотларни таққослашдир.
Ушбу турдаги таҳлилни ўтказишдан аввал корхонанинг энг зарур тавсифи аниқланади: мулкнинг умумий киймати, ўз ва қарзга олинган маблағлар. Шундан сўнг Корхона мулкининг таркиби ҳақидаги фикрлар тайёрланади, молиявий манбалардан фойдаланиш туркуми, корхонанинг абсолют кўринишдаги кучли ва кучсиз томонлари аниқланади.
Корхонанинг актив ва пассиви таркибини таҳлил қилишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
 Ўз ва қарзга олинган маблағлар ўртасидаги тафовутларга;
 Захира ва харажатларнинг ўз манбалари билан таъминланганлигига (ўз айланма маблағлари таҳлили);
 Дебитор ва кредиторлик қарзлари таркибига;
 Баланс ликвидлиги таҳлилига (ликвидлик Корхона мажбуриятларини активлари билан қоплаш ҳисобига аниқланади, уларнинг пулга айланиш муддати мажбуриятларни қайтариш муддатига мос келиши шарт);
 Ута ликвидли активлар салмоғига (Ута ликвидли активлар-пул маблағлари ва ликвидли қимматли коғозлар-жуда қисқа муддатли мажбуриятлар миқдоридан ортиқ ёки унга тенг бўлиши лозим).
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни таҳлил қилишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади, биринчидан, сотишдан тушган тушум салмоғига, корхонанинг таҳлил ўтказиш давридаги таннарх ва фойдасига, иккинчидан Корхонага даромадлар даражасидаги тенденцияларни аниқлашга.
Лойиҳанинг мақсади: __________ вилояти, __________ туманида фаолият кўрсатаётган _________________________ __________ тумани ҳудудида, ўз маблағлари ҳамда банк кредити ҳисобидан ажратиладиган маблағларни ўз вақтида қайтариш шарти билан _________________________ филиали филиали ресурси ҳисобидан кредит олиб Оғир юк ташиш хизматини ташкил этиб, корхона ушбу фаолиятни янада ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 24 ой имтиёзли муддат билан 7 йилга 800 000 000 сўм миқдорида банк кредити олинади. Олинадиган
800 000 000 сўм банк кредитининг устама фоизи йилига 14% ни ташкил этади. Банк билан шартнома 84 ой (7 йил) муддатга тузилади ва банкга кредитнинг асосий қисм суммаси имтиёзли муддат тугаганидан сўнг кредит жадвалига мувофиқ тўлаб борилади.

Банкдан олинадиган кредит суммаси Оғир юк ташиш хизматини ташкил этиш учун HOWO оғир юк машинасини сотиб олишга йўналтирилади.
_________________________ ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали Оғир юк ташиш хизматини ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшиш ва Корхона моддий аҳволини янада ривожлантиришни мақсад қилган




    1. Download 181.92 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling