Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида тартибсизликлар юз берди


Download 1.37 Mb.
bet1/3
Sana25.03.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1295994
  1   2   3
Bog'liq
Жахон хабарлари


Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида тартибсизликлар юз берди

Исроиллик кўчманчилар 26 февраль, якшанба куни кечқурун Ғарбий соҳилдаги Наблус шаҳри жанубида жойлашган Ҳавар қишлоғида ғалаён кўтарди, ундан бир неча соат аввал отишма оқибатида икки Исроил фуқароси ҳалок бўлганди. 
Исроил телевидениесининг хабар беришича, намойишчилар маҳаллий Фаластин аҳолисининг 30 дан ортиқ уйи, дўконлари ва машиналарига ўт қўйган. Бир неча фаластинлик оила хавфсизлик кучлари томонидан ёнаётган бинолардан қутқарилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тартибсизликлар вақтида бир фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил армияси кейинги зўравонлик ҳаракатларининг олдини олиш учун жойлардаги ходимлари сонини ошираётганини маълум қилди. 
Ҳаварда яҳудий кўчманчилар ва араблар ўртасида бошланган тўқнашувлар фонида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху фуқароларни хотиржам бўлишга ва «самосуд»дан тийилишга чақирди. «Қон ва бош қайнаётганда ҳам қонунни ўз қўлингизга олмасликни сўрайман», деди у видеомурожаатида. 
Охирги бир неча ой ичида Фаластин ҳудудларида фаластинликлар ва Исроил армияси ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. 26 февраль куни тушдан кейин Ғарбий соҳил шимолида икки исроиллик фуқаро ҳалок бўлди. 20 ва 22 ёшли ака-ука Ҳар Браха аҳоли пунктида яшаган бўлиб, улар Ҳавардаги назорат-ўтказиш пунктида машинада отиб ташланган ва олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. 
Грецияда поездлар тўқнашуви оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

Грецияда 1 март, чоршанбага ўтар кечаси икки поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди, яна 85 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги мамлакат қутқарув хизматларига таяниб.
Афинадан 370 км узоқликда жойлашган Лариса шаҳри яқинида ичида 350 киши бўлган йўловчи ва юк поездлари тўқнашиб кетди. Натижада вагонлар релсдан чиқиб кетган, улардан бирида ёнғин чиққан.
Ҳодисадан жабрланмаган йўловчилар эвакуация қилинган ва автобусда Салоники шаҳрига жўнатилган.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling