Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида тартибсизликлар юз берди
Қозоғистонда областларнинг советча номларидан воз кечиш таклиф этилди
Download 1.37 Mb.
|
Жахон хабарлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Исроилда намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди
Қозоғистонда областларнинг советча номларидан воз кечиш таклиф этилдиУлитов области раҳбари Қозоғистонда ҳамон айрим регионлар советча номларини сақлаб қолаётганига эътироз билдириб, Павлодар областини Баяновул деб қайта номлашни таклиф этди. Мамлакат ҳукумати «мафкуравий жиҳатдан» эскирган минглаб номлар ўзгаришини анонс қилган.Улитов области акими (раҳбари) Берик Абдигалиули «Улитов областининг маънавий тараққиёти» номли анжуманда Қозоғистондаги советча номлар қозоқчага ўзгартирилиши республика аҳолисини илҳомлантириши ҳақида гапирган. «Чунки советлар даврида областларга маъмурий ном бериш анъанаси бўлган. Ҳозирга қадар шундай номларини сақлаб қолган регионлар бор», — деган Абдигалиули. Informburo нашри хабарига кўра, у Павлодар областини Баяновул, Шимолий Қозоғистон областини Қизилжар, Ғарбий Қозоғистон областини Акжайик, Шарқий Қозоғистон областини эса Алтай области деб қайта номлашни таклиф этган. Аким булар «минг йиллик тарихга эга муқаддас ерлар» эканини таъкидлаган. У яқинда ташкил этилган Жетисув ва Абай областлари (улар аввал Алмати ва Семипалатинск областлари таркибида бўлган) «қозоқларнинг муқаддас ерлари ва буюк шахслари шарафига номлангани»ни эслатган. У бир йил олдин ташкил этилган ва ўзи раҳбарлик қилаётган Улитов вилоятини Марказий Қозоғистон области деб номлаш бўйича таклифлар бўлгани, аммо президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «адолатли ва тарихий қарор» қабул қилганини айтиб ўтган. Қозоғистон ҳукумати жорий йил февралида 2025 йилгача 3 минг аҳоли яшаш манзиллари ва кўчаларнинг «мафкуравий жиҳатдан эскирган» номлари ўзгаришини анонс қилганди. Бош вазир ўринбосари Алтай Кулгинов «тарихий шахслар» рўйхати тузилиб, янги ном танлашда уларга таянилишини айтган. «Ном танлашда, албатта, маҳаллий аҳолининг фикри инобатга олинади, таклиф этилаётган номнинг тарихи ўрганилади», — деган у. Исроилда намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетдиИсроилда суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши намойишчилар Тел-Авивдаги бир қанча кўчаларни тўсиб қўйишди, полиция сув пуркагичлар ва шовқин гранаталаридан фойдаланган. 40 га яқин киши ҳибсга олинган.Исроилда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига қарши намойишлар 1 март, чоршанба куни полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Намойишчилар Тел-Авивдаги бир қанча кўчаларни тўсиб қўйишди, полиция сув пуркагичлар ва шовқин гранаталаридан фойдаланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, 39 киши қўлга олинган. AFP ахборот агентлигининг хабар беришича, камида 11 нафар яраланган намойишчи шифохоналарга етказилган. Associated Press ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг рафиқаси Сарани қутқаришга мажбур бўлганини ёзади. Намойишчилар у бўлган сартарошхонани ўраб олишди. «Мамлакат ёнмоқда, Сара эса сочини олдиряпти», деб ҳайқирди намойишчилар. Натижада уни полиция машинасида салондан олиб чиқишди, оломон эса: «Уят!» деб бақирган. Нетаняхунинг ўзи полиция ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, телевидение орқали намойишчилар «қизил чизиқни кесиб ўтганини» айтди. «Намойиш қилиш ҳуқуқи мамлакатни анархияга ботириш учун лицензия эмас», деди у. «Биз қонунни бузишга ва зўравонлик қилишга йўл қўймаймиз - Ховарда ҳам, Тел-Авивда ҳам, бошқа жойда ҳам». Суд-ҳуқуқ ислоҳоти Исроилнинг 2022 йил охирида қасамёд қилган янги ўта ўнг ҳукуматининг асосий лойиҳаларидан биридир. Мамлакатда минглаб норозилик намойишлари бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда - ислоҳот январь бошида эълон қилинганидан бери. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling