“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana13.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1266275
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
45 Ganiyev D

Key words and phrases: domestic government debt, government external debt, GDP, state budget, 
government debt obligation. 
 Кириш 
Давлат қарзи давлатнинг ички ва ташқи молия бозорларидан қимматли қоғоз 
чиқариш орқали оладиган молиявий ресурсидир. Давлат қарзи бюджет дефицити юзага 
келганда олинади. Давлат ички иқтисодиётдан қарз олганда миллий валютада 
3/2022, 
may-iyun
(№ 00059) 


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
 
423 
котировка қилинадиган қимматли қоғозлар эмиссия қилиш орқали амалга оширса, 
ташқи қарз олишда эркин конвертация қилинадиган ва қаттиқ валютада котировка 
қилинадиган қимматли қоғозлар эмиссия қилиш орқали амалга оширилади. Бундай 
қимматли қоғозларни иқтисодий терминда еврооблигация деб ҳам аташади. 
Давлат қарзлари турли давлатларда иқтисодий ўсишга турлича таъсир кўрсатади. 
Хусусан, Жанубий Корея, Япония каби давлатларда ўтган асрнинг 50-60 йилларда катта 
миқдорда давлат қарзи мавжуд бўлган бўлсада, аммо ушбу қарзлар иқтисодиётни 
тикланишига ва хатто уни ривожлантиришга ижобий таъсир қилган. Шунингдек, айрим 
давлатларда, хусусан Индонезия давлатида давлат қарзи ўз самарасини бермаган ва 
иқтисодий ўсишига тўсқинлик қилган. Бу каби мисолларни кўплаб давлатларда 
келтиришимиз мумкин. 
Давлат қарзларининг иқтисодиётга таъсири бир вақтда ҳам ижобий ва ҳам салбий 
бўлиши мумкин. Давлат қарзларининг паст даражада бўлиши ёки давлат бюджетининг 
профицитда бўлиши молия бозорида давлат қимматли қоғозларининг амалиёти 
кузатилмайди. Бу ўз навбатида молия бозорининг энг ликвид инструменти ҳосил 
бўлмасликка ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларни олишда 
фақатгина банк тизимига қарам бўлиб қолишларига олиб келади. Шунингдек, давлат 
харажатларининг ортиши савдо балансида дефицитни юзага келтиради. Биз каби 
ривожланаётган давлатларнинг аксариятида капитал оқимига чегара мавжуд экан, бу 
ҳолат миллий валюта курсига босимни кучайтиради. Аксинча давлат қарзларининг 
ошиши, бу албатта давлат бюджетининг дефицитда бўлганда амалга оширилади, ички 
молия бозорини ликвид қимматли қоғозлар билан тўлдиришга ва нафақат тадбиркорлик 
субъектларига балки банк тизимига ҳам фойда келтирадиган юқори ликвид активларни 
кўпайтиришига сабаб бўлади. Шу билан бирга Марказий банк учун ҳам очиқ бозор 
сиёсатини олиб бориш объектини яратади.
Ўзбекистон Республикасида 2013 йилда охирги давлат қимматли қоғозлари 
сўндирилди. Ундан аввалги даврда ҳам муомаладаги давлат қимматли қоғозларининг 
умумий ҳажми 50 млрд. сўмдан юқори бўлмаслиги белгиланган эди ва бу иқтисодиёт 
учун арзимаган сумма ҳисобланган. Мамлакатимизда 2017 йилга қадар давлат қарзи 
масаласига жиддий қаралар, уни ошишига эса йўл қўйилмас эди. Бу ўз навбатида молия 
вазирлигига катта босим ўтказилишига, натижада эса молия вазирлиги давлат 
бюджетини доимий профицитда ушлаб туришга мажбур бўлган. 2017 йилдан сўнг 
давлатнинг молия тизимида катта ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, ички давлат қарзлари 
орқали молиявий инструментларнинг пайдо бўлиши ўз навбатида молия бозорининг 
ривожланишига туртки бўлди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришда давлат қарзлари, 
шунингдек иқтисодиётни самарали бошқарилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 28 январдаги ПФ-
60 сонли 
“2022-2026 йилларга 
мўлжалланган 
янги 
Ўзбекистоннинг 
тараққиёт 
Стратегияси тўғрисида”ги Фармонида келтирилган учинчи устувор йўналишдаги 
“Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини 
таъминлаш” тўғрисидаги 21-мақсадда ҳам иқтисодиётни ривожлантириш ва давлат 
қарзларини самарали бошқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, 
иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали 
келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни — 1,6 баравар ва 2030 йилга 
бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни — 4 минг АҚШ долларидан 
ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш учун 



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling