“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
425
Илмий тадқиқотни амалга оширишда индукция,
дедукция, синтез каби
усуллардан фойдаланилган. Ўзбекистон мисолида давлат қарзларининг, хусусан ташқи
қарзларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини таҳлил қилишда Ўзбекистон
Республикаси
Марказий банкининг, Давлат статистика қўмитасининг 2016-2021
йиллардаги йиллик
маълумотларидан фойдаланилди. Айрим кўрсаткичлар, жумладан ЯИМ ва давлат ташқи
қарзининг миллий валютадаги эквиваленти 2015 йил нарх даражасига нисбатан реалга
ўтказилди.
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон давлат қарзи охирги йилларда ошиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда
давлат қарзи 11,6 млрд. АҚШ долларига ва ундан ташқи қарзлар 7,5 млрд.
АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, 2020 йилда 23,4 млрд. АҚШ доллари ва ундан ташқи
қарзлар 21,1 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган.
1-расм. Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи диномикаси
5
Шунингдек, 2017 йилдан 2020 йилгача давлат ички қарзлари пасайиб борган.
Хусусан, 2017 йилда давлат ички қарзлари 4,0 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган бўлса,
2020 йилда 2,3 млрд. АҚШ долларига ва 2021 йилда 2,7 млрд. АҚШ долларига тенг
бўлган. Ушбу ички қарзларни АҚШ долларида келтирган бўлсакда,
аммо улар миллий
валютада котировка қилинган қимматли қоғозларни эмиссия қилиш орқали олинган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи қолдиғи 26,3 млрд.
АҚШ долларни ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38 фоизни ташкил этди. Ушбу
қарздан, давлат ташқи қарзи — 23,6 млрд. АҚШ долларга, давлат ички қарзи эса —
2,7 млрд. АҚШ долларга тенг бўлди. Шунингдек, 2021 йил давомида давлат қарзи
— 2,9
млрд. АҚШ долларга ўсган. Охирги 5 йилда эса давлат ташқи қарзи — 11,6 млрд.
АҚШ доллардан 26,3 млрд. АҚШ долларгача, яъни 2,2 баробарга ортган.
Ўзбекистон
ҳукуматининг
давлат
қарзи
2021 йил
давомида
2,9 млрд.
АҚШ долларга ошган бўлса-да, доллар ҳисобида ялпи ишлаб чиқариш тез сурьатларда,
5
Молия
вазирлигининг
«Ўзбекистон
Республикаси
давлат
қарзи
ҳолати
ва динамикаси
шарҳи».
https://www.mf.uz/media/file_uz/davlat_karzi/2021/nashrlar/Debt_Bulletin_4Q_2021.pdf