“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
422
ДАВЛАТ ҚАРЗИ ВА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ
ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК – ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА
Ғаниев Дониёр Авазович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
депутати,
мустақил
тадқиқотчи.
Тошкент,
Ўзбекистон.
dganiyev@gmail.com
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss3/a46
Аннотация
Ушбу илмий мақолада давлат қарзининг, хусусан ташқи қарзнинг иқтисодий ўсишга
таъсири
таҳлил қилинган. Ўзбекистон ҳукуматининг охирги беш йилда ички ва ташқи молия
бозорларидан олган қарзлари ошиб бормоқда. Аммо бу қарзлар иқтисодий ўсишга
хизмат
қилишига ҳамда бошқа давлатлар билан қиёсий таҳлилига назар соладиган бўлсак, унчалик
юқори даражада эмаслигига шоҳид бўламиз. Давлат қарзларининг иқтисодий ўсишга таъсирини
таҳлил қилиш натижаларига кўра, 2016-2019 йилларда давлат ташқи қарзларининг иқтисодий
ўсишга таъсири ижобий бўлган. Аммо 2020 йилда ушбу қарзлар иқтисодий ўсишга хизмат
қилмаган. Бунга сабаб сифатида 2020 йилда бошланган пандемия ва давлат қарзлари
унинг
оқибатларини юмшатиш йўлида сарфланган. Яъни давлат ташқи қарзлари объектив сабабларга
кўра иқтисодий самара берадиган соҳаларга сарфланмаган.
Таянч сўз ва иборалар: давлат ички қарзи, давлат ташқи қарзи, ЯИМ, давлат бюджети, давлат
қарз мажбурияти.
Abstract
This scientific article analyzes the impact of government debt, especially external debt, on economic
growth. Over the past five years, the government of Uzbekistan has
been borrowing from both
domestic and foreign financial markets. But considering the fact that these debts serve economic
growth of the country, as well as review of the comparative analysis with other countries show, it can
be stated that they are not relatively high. According to the analysis of the impact of public debt on
economic growth, the impact of government external debt on economic growth in 2016-2019 was
positive. However, in 2020, these debts did not have positive effect on economic growth. The reason
for this is that the pandemic, which began in 2020, and public debt have been spent on mitigating its
effects. That is, the public external debt was not spent on areas that
are economically viable for
objective reasons.