“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali


-расм. Давлат ташқи қарзлари билан иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқлик


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana13.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1266275
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
45 Ganiyev D

2-расм. Давлат ташқи қарзлари билан иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқлик.
8
 
 
 
2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан олинган ташқи қарз асосан пандемия 
таъсирини юмшатишга сарфланганлиги учун ушбу қарзларнинг қайтими бўлмаган. 
2021 йилда кўплаб давлатлар пандемия таъсиридан чиққанлиги учун бутун дуёда ялпи 
талабнинг ошиши юз берди ва бу мамлакатимизда ҳам кузатилди. Ташқи қарз олиш 
давом этгани билан ЯИМдаги ўсиш унда анча илдамлаб кетди.
Хулоса ва таклифлар 
Давлат қарзларининг бетартиб ошиб бориши иқтисодиёт учун хатарларни вужудга 
келтиради ва мамлакат иқтисодиётининг кредитлаш ҳисобига юқори ўсиш суръатлари 
активлар сифатининг ёмонлашуви ва банкларнинг ташқи молиялаштириш манбаларига 
қарамлигининг кучайиши каби рискларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо 
Ўзбекистон давлат қарзи даражаси бўйича ЯИМга нисбатан 38,9% кўрсаткич билан энг 
хавфсиз кўрсаткични қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олган. Давлат ташқи 
қарзларини самарали бошқариш мақсадида жалб қилинаётган қарзлар ва давлат 
8
Молия 
вазирлигининг 
«Ўзбекистон 
Республикаси 
давлат 
қарзи 
ҳолати 
ва динамикаси 
шарҳи». 
https://www.mf.uz/media/file_uz/davlat_karzi/2021/nashrlar/Debt_Bulletin_4Q_2021.pdf
 


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
 
429 
номидан берилаётган кафолатлар суммасига чегара қўйиш мақсадга мувофиқдир. 
Хусусан, 2020 йилдан бошлаб янги жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи 
миқдорларини қонуний чегаралаш амалиёти йўлга қўйилган. 2022 йил учун Ўзбекистон 
ҳукумати номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш 
бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 млрд. 
АҚШ доллар, Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг 
чекланган соф ҳажми 6,0 трлн. сўм миқдорида белгиланди. 
Шунингдек, 2021 йилда давлат ташқи қарзи битимларига белгиланган лимит 
5 млрд. доллар, Ўзбекистон номидан ва давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз 
битимлари ҳажми эса 4,92 млрд доллар миқдорида қайд этилди. 
Кўплаб 
халқаро 
рейтинг 
агентликларининг, 
жумладан 
Fitch 
Ratings 
агентлигининг қайд этишича, пандемиядан кейинги даврда қарзлар бўйича мақсадли 
чегараларга риоя қилиш амалиётининг шаклланиши ва бюджет консолидациясининг 
барқарор стратегиясини амалга ошириш давлат молияларини асосий қулай рейтинг 
омиллари сифатида сақлаб қолиш учун муҳим аҳамият касб этади. 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling