“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana13.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1266275
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
45 Ganiyev D

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
 
426 
яъни 9,4 млрд долларга ўсгани нитижасида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 39 фоиздан 
38 фоизгача тушган. 
Давлат ташқи қарзларини ҳисоблашда давлат корхона ва банкларининг четдан 
оладиган қарзлари учун кафолати ҳам қўшилади. Шундай экан жаҳон тажрибасидан 
келиб чиқиб, ушбу корхонлар оладиган қарзлари ёки кредитлари учун давлат 
кафолатини беришни тўхтатиш лозим. Бу йўлда 2021 йилдан ҳукуматимиз томонидан 
ички мажбуриятлар бўйича давлат кафолатларини бериш амалиёти тўхтатилди. Аммо 
ушбу корхоналар четдан оладиган қарз ва кредитлари учун давлат кафолати сақланиб 
қолган. Аммо давлат корхоналари ва банклари ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун, 
хусусан, трансформация жараёнларига мувофиқ, жаҳон молия бозорларида давлат 
кафолатисиз маблағ жалб қилиш амалиёти кузатилмоқда. Бунга мисол сифатида 
2019−2021 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк», «Миллий банк», «Ипотека банк» 
банклари ҳамда UzAuto Motors ва «Ўзбекнефтгаз» компаниялари томонидан умумий 
ҳажми қарийб 2 млрд. АҚШ долларлик маблағлар халқаро еврооблигациялар чиқариш 
орқали жаҳон молия бозоридан жалб қилинди.
Давлат ички қарзларининг ижобий томонларидан бири ички молия бозорини 
ривожлантиришга туртки беради. Чунки давлат қимматли қоғозлари юқори ликвид 
актив саналиб, унга бўлгна талаб кўп ҳолларда юқори бўлади. Ўзбекистон ҳукумати 
2018 йил декабрь ойидан бошлаб, давлат қимматли қоғозларининг ички бозорини йўлга 
қўйди. Қонунчиликка кўра ва нафақат Ўзбекистонда балки аксарият давлатларда давлат 
қимматли қоғозларини ички бозорда жойлаштириш Марказий банк орқали амалга 
оширилади. Шундай экан Ўзбекистонда Марказий банк давлат қимматли қоғозларини 
электрон савдо платформасида диллерларга сотади.
1-жадвал 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling