“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali


-жадвал  Давлат ташқи қарзининг иқтисодиёт тармоқлари кесимида тақсимланиши


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana13.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1266275
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
45 Ganiyev D

2-жадвал 
Давлат ташқи қарзининг иқтисодиёт тармоқлари кесимида тақсимланиши
7
 
(01.01.2022 й. ҳолатига) 
№ 
Соҳа 
Сумма 

Бюджетни қўллаб қувватлаш 
5,9 

Электр-энергетика 
3,1 

Энергетика (нефт ва газ) 
2,9 

Транспорт ва транспорт инфратузилмаси 
2,6 

Қишлоқ ва сув ҳўжалиги 
2,4 

Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш 
2,1 

Тижорат банклари 
1,2 

Кимё саноати 
1,2 

Таълим ва соғлиқни сақлаш 
0,7 
10 
Телекоммуникация 
0,2 
11 
Бошқалар 
1,3 
Давлат қарзлари ўзининг самарасини берадиган соҳаларга сарфланиши мақсадга 
мувофиқдир. Чунки давлат қарзларига хизмат кўрсатиш давлат бюджетидан амалга 
оширилади ва бу давлат қарзлари самара бермаса ўрта ва узоқ муддатда давлат 
бюджетига катта босим ўтказади. Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил давомида 
давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 1,8 млрд. АҚШ долларни ташкил этган 
бўлса 2021 йилда 2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Шунингдек, 2020 йилда давлат 
бюджети маблағлари ҳисобидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 
315,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, 2021 йилда 917,6 млн. АҚШ долларга тенг 
бўлди. 
7
Молия 
вазирлигининг 
«Ўзбекистон 
Республикаси 
давлат 
қарзи 
ҳолати 
ва динамикаси 
шарҳи». 
https://www.mf.uz/media/file_uz/davlat_karzi/2021/nashrlar/Debt_Bulletin_4Q_2021.pdf
 


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 
http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal
 
428 
Давлат қарзлари билан иқтисодий ўсиш ўртасида тўғри пропорционаллик мавжуд 
бўлиши лозим. акс ҳолда давлат қарзлари ўз самарасини бермаган бўлади. Ўзбекистон 
мисолида 2015 йилдан 2019 йил 3 чоракка қадар улар ўртасида мусбат боғлиқлик 
кузатилган. Хусусан, 2015 йилдан 2016 йил охирига қадар давлат ташқи қарзларининг 
пасайиши ЯИМни ўсишини ҳам паст даражада сақлаган. Аммо 2017 йилдан давлат 
ташқи қарзларининг ошиши ЯИМнинг ўсишига хизмат қилган. Аммо 2020 йилда 
бошланган пандемия иқтисодиётга ўзининг салбий таъсирини нафақат бизнинг 
мамлакатимизга балки бутун дунёга кўрсатди. 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling