Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Макро ва мезо даражада қишлоқ хўжалиги, хусусан мева сабзавотчилик ишлаб
чиқаришининг самарадорлигини ошириш ва кщп омилли статистик таҳлили бўйича
кўпгина маҳаллий ва хорижий олимлар ва мутахассислар томонидан кенг ўрганилган.
Жумладан, Ё.Абдуллаев 15ва Н.Соатов16 иқтисодий-статистик таҳлилнинг назарий
жиҳатларини, Т.Шодиев 17 қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантиришнинг
эконометрик моделларини назарий ва амалий жиҳатдан, Д.Пармакли 18 қишлоқ
хўжалиги иқтисодиётининг ўзига хос жиҳатлари ва қонуниятларини назарий жиҳатдан
ўрганишган бўлса, В.Сомов алоҳида ҳудудий бирлик қишлоқ
хўжалиги
ривожланишини иқтисодий-статистик жиҳатдан таҳлил қилган 19.
Юқоридаги тадқиқотларда қишлоқ хўжалиги тармоғи ривожланишини макро ва
мезо даражада иқтисодий-статистик таҳлил қилиш назарий жиҳатдан ўрганилган
бўлсада, бугунги кунгача мамлакатимиз ҳудудий бирликлари қишлоқ хўжалиги
тармоғи мезо даражада чуқур таҳлил қилиниб, ундаги ўзгариш тенденцияларини
аниқлаш асосида ҳудудий тармоқ ривожланишининг асосий йўналишларини
белгилаш бўйича тадқиқотлар етарли даражада амалга оширилмаган.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот жараёнида таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, статистик
гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, илмий абстракциялаш, динамика қаторлари, иқтисодий
индекслар, статистик жадвал ва графиклар каби усуллардан кенг фойдаланилди.
Тадқиқотнинг объекти сифатида республикамизда мева-сабзавотчилик
маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолияти
танланган.
Тадқиқотнинг мақсади бўлиб, мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида мева-
сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш, улардаги ўзгаришлар ва асосий
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali
Do'stlaringiz bilan baham: |