Iqtisodiyot va menejment” kafedrasi «Qurilish iqtisodiyoti va smeta ishi» fanidan


Download 0.66 Mb.
bet72/134
Sana17.03.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1279566
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   134
Bog'liq
умк СМЕТА 22

Моддий-техник таъминот - қурилиш корхоналари, ташкилотлари ва хўжаликларини хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, тайёр маҳсулотлар ва конструкциялар билан, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган техник ресурслар билан таъминлаш жараёни.
Асосий фондларнинг маънавий эскириши - асосий фондларнинг фан-техника тараққиёти натижасида, техник ва технологик янгиликлар, янги машиналар ишлаб чиқилганда, янги материаллар, янги технологик режимлардан фойдаланишга ўтилганда ўзининг дастлабки эксплуатацион хусусиятларини йўқотиши. Натижада ўрнатилган асбоб-ускуналардан фойдаланиш меҳнат, пул ва бошқа ресурс ҳаражатлари фойда келтирмай қўяди, ҳали ўз ресурсини тўлиқ ишлаб тугатмаган асбоб-ускуналарни алмаштиришга тўғри келади. Маънавий эскириш янги маҳсулот турлари ишлаб чиқилганда, уни ишлаб чиқаришга ўтиш асбоб-ускуналарни алмаштириш ёки ўзгартиришни талаб қилганда ҳам юз беради.
Илмий-техник салоҳият - лойиҳа ишланмалари ва ишлаб чиқариш қарорларининг техник савиясини оширишнинг принципиал имкониятлари. Бу қарорларга эришиш, одатда, маълум бир тадқиқотлар ва ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилади.
Миллий даромад - йил давомида моддий ишлаб чиқариш соҳасида янги ҳосил қилинган қиймат. Жами ижтимоий маҳсулотнинг уни ишлаб чиқаришга сарфланган барча моддий ҳаражатлардан ташқари миқдори. Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол предметларини ўз ичига олади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини характерловчи умумлаштирувчи кўрсаткич.
Ноишлаб чиқариш асосий фондлари - қурилиш корхонаси маҳсулотини ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган, аҳолининг ва шу жумладан қурилиш корхоналарининг маиший эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган бино ва иншоотлар: уй-жойлар, маданий-маиший бино ва асбоб-ускуналар, спорт иншоотлари ва ҳоказо.
Янги техника - қурилиш корхоналарининг фан-техника тараққиёти, илғор корхоналарнинг энг янги илмий ишланмалари ва ютуқларидан фойдаланишга асосланган техника, технология ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш соҳасидаги янгиликлар.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling