Меҳнат унумдорлиги - меҳнат сарфларининг самарадорлиги. Ишчи томоидан вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорида ёки иш вақтининг маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланган миқдорида ифодаланади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари - ташкилотлар, корхона ва хўжаликлар айланма фондларининг бир қисми. ўз ичига олади ишлаб чиқаришда истеъмол қилишга мўлжалланган, аммо ҳали ишлаб чиқариш жараёнига киритилмаган меҳнат предметларини ўз ичига олади.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш - янги цехлар қуриш янги қурилиш-монтаж бошқармаларини ташкил қилиш, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларни қайта ташкил қилиш, бўлинма ва филиаллар ташкил қилиш ва бошқа мавжуд ишлаб чиқариш қувватларига тааллуқли бўлмаган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.
Корхоналарни қайта таъмирлаш - асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган цех ва объектларни ишлаб чиқаришни фан, техника ва илғор ишлаб чиқариш ютуқларидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш мақсадида қайта таъмирлаш.
Иқтисодий риск - хўжалик ва молиявий фаолият натижасида реал хўжалик ёки молиявий вазиятнинг кўзланган ёки прогнозланган ҳолатидан четлашиш натижасида юзага келадиган салбий натижалар (зарарлар) кўриш эҳтимоли.
Бозор - ғоятда мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий тузилишга эга бўлган товар айирбошлаш соҳаси, бозорда товар ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан истеъмолчи (ҳаридор) ўртасидаги ўзаро муносабатлар эркин келишувга асосланади ва иккала томоннинг манфаатларидан келиб чиқади.
Бозор муносабатлари - айирбошлаш соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажмуи, товарларнинг реализация бозор муносабатлари орқали амалга оширилади. Бозор механизмининг асосий элементлари - талаб ва таклиф.
Бозор нархлари - товарларнинг (ишлар, хизматлар) бозор қийматининг пуллик ифодаси, шу турдаги товарларнинг асосий қисмини ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришга кетадиган ҳаражатларни акс эттиради. Бозор нархлари асосан товар ва хизматлар бозоридаги талаб ва таклифнинг таъсири остида юзага келади ва товарни (хизматни) ишлаб чиқариш нархи атрофида ўзгариб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |