Меҳнатнинг фонд билан жиҳозланганлиги - асосий ишлаб чиқариш фондларининг бир ишчига тўғри келадиган миқдори. Меҳнатнинг фонд билан жиҳозланганлиги ортиб борган сари, меҳнат унумдорлигининг ўсиши учун зарур шарт-шароитларни вужудга келади.
Қурилишнинг фонд ҳажми - асосий ишлаб чиқариш фондларининг ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва қурилиш-монтаж ишлари бирлиги ҳисобидаги, пуллик ифодадаги миқдори.
Муомала фондлари - қурилиш корхонасининг тасарруфида (жорий ҳисоб рақамида) доимий бўладиган; муомалада бўладиган; тайёр маҳсулотга айлантирилган, аммо ҳали ҳаридор томонидан тўланмаган; тўловларни расмийлаштириш жараёнидаги пул маблағлари.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки шакли - ишбай ва вақтбай турлари бор. У ёки бу шаклдан фойдаланишда қурилиш ишлаб чиқаришининг муайян шарт-шароитларидан келиб чиқилади.
Хўжалик механизми - такрор ишлаб чиқариш жараёнини тартибга солишнинг шакл ва усуллари мажмуаси. Моддий неъмат ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий ҳодисалардаги объектив мавжуд бўлган барқарор сабаб-оқибат алоқалари ва ўзаро боғлиқликларни акс эттирувчи иқтисодий қонунлар асосида шаклланади. Ишлаб чиқариш муносабатлари тизими, ишлаб чиқариш кучлари ва жамиятдаги устқурманинг ўзаро таъсирларини воситалайди.
Қурилиш иқтисодиёти - қурилиш тармоқларидаги ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини, уларнинг ишлаб чиқариш кучлари билан ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсирлашувини ўрганувчи иқтисодий фан.
Қурилишнинг энергия билан жиҳозланганлиги - қурилиш машиналари ва асбоб-ускуналари двигателлари қувватлари йиғиндисининг бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг қиймат ифодасига нисбати.
Меҳнатнинг энергия билан жиҳозланганлиги - қурилиш ташкилотидаги асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган бир ишчи меҳнатининг электр двигателлар ва электр аппаратлар қуввати билан жиҳозланганлик кўрсаткичи.
ҚУРИЛИШ ИҚТИСОДИЁТИ ВА СМЕТА ИШИ
ФАН ДАСТУРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |