Iqtisodiyot va menejment” kafedrasi «Qurilish iqtisodiyoti va smeta ishi» fanidan
Download 0.66 Mb.
|
умк СМЕТА 22
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами даромад
- Стандартлаштириш
- Тариф тизими
Хусусий айланма воситалар - қурилиш корхоналарига улар ташкил қилинганда берилган айланма воситаларнинг бир қисми. Улар асосий ишлаб чиқариш фондлари билан бирга низом фондини ташкил қилади.
Жами даромад - жисмоний шахсларни солиққа тортишда қўлланиладиган тушунча, даромаднинг барча турларини ифодалайди. Боғлиқ капитал қўйилмалар - тармоқдаги янги қурилаётган ёки қайта таъмирланаётган корхона билан технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган ҳамда уни қуриш (қайта таъмирлаш) туфайли ривожлантириш талаб қилинадиган капитал қўйилмалар. Стандартлаштириш - стандартларни белгилаш ва қўллаш жараёни. Стандарт - бошқа шунга ўхшаш объектларни таққослаш учун керак бўладиган намуна, эталон, моделдир. Меъёрий-техник ҳужжатлардаги стандартлар стандартлаштирилаётган объектга қўйиладиган ва бажарилиши мажбурий бўлган меъёрий талаблар, қоида ва шартлар мажмуасини белгилайди. Қурилиш майдончаси - қурилаётган объектни қуриш учун зарур бўлган асосий иншоотлар, ички йўллар, тармоқ ва коммуникациялар жойлашган ҳудуд. Қурилиш корхонаси - қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи, илмий, тажриба, тадқиқот ва лойиҳа ишларини амалга оширувчи, хом ашё ресурсларини қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, материаллар, буюмлар ва конструкциялар тайёрлаш, барча турдаги бино ва иншоотларни қуриш, транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи корхона. Қурилиш ташкилотлари - бино ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш, капитал таъмирлаш, асбоб-ускуналарни монтаж қилиш билан шуғулланувчи қурилиш корхоналари. Асосий ташкилий шакллари: трестлар, комбинатлар (бирлашмалар), қурилиш бошқармалари (қБ), қурилиш-монтаж бошқармалари (ҚМБ),кўчма механизациялашган колонналар (КМК). қурилиш ташкилотлари бош пудратчи ёки қуйи пудратчи бўлиши ҳам мумкин. “қулф-калит” қилиб қуриб бериш - бош пудратчининг шартномада кўзда тутилган ва буюртмачига тўлиқ якунланган ва жиҳозланган объектни топшириш ҳақидаги мажбуриятлари, буюртмачи объектнинг тўлиқ қийматини уни қабулқилиб олгандан сўнг тўлайди. Тариф тизими - турли малакага эга бўлган ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашдаги тафовутларни белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар мажмуаси - тариф ставкалари, тариф жадваллари, ягона тариф-малакавий ва тармоқ маълумотномалари, меҳнатда эришилган нақд ютуқлар учун ёки одатдаги меҳнат шароитларидан четлашилганда тўланадиган тариф ставкаси қўшимчалари. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling