Техник-иқтисодий асослаш - техник-иқтисодий кўрсаткичларни (ТИК) аниқлаш ва уларни таққослаб кўриш йўли билан лойиҳа ёки ишлаб чиқариш ҳақидаги қарорни танлашни асослаб бериш. ТИА асосида ТИК энг яхши бўлган вариант танлаб олинади.
Корхоналарни техник қайта жиҳозлаш - қайта таъмирлаш элементларидан бири, участкалар, цехлардаги асосий фондларнинг фаол қисмининг техник ва иқтисодий даражасини юксалтиришга, янги техника, технологиялар, янги материаллар ва энергетика ресурсларидан фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Солиштирма капитал қўйилмалар - қурилиш маҳсулотини ўлчашнинг натурал бирлигига келтирилган капитал қўйилмалар. Натурал бирлик сифатида буюмлар ва конструкциялардаги бетоннинг м3 лардаги ҳажми, ишга туширилаётган объектнинг м2 лардаги майдони ёки м3 лардаги ҳажми, объектнинг маҳсулотни ўлчаш бирликларидаги қуввати ва ҳоказолар олиниши мумкин. Солиштирма капитал қўйилмалар қурилиш объектини лойиҳалашдан аввал капитал қўйилмаларнинг миқдорини аввалдан аниқлаш учун фойдаланилади. Солиштирма капитал қўйилмаларнинг қиймати статистик маълумотлар бўйича ёки қурилиши кўзда тутилаётган объектга ўхшаш бошқа объект бўйича олинади.
Янгиликларни бошқариш - инновация жараёнига объектив қонуниятларни ҳисобга олишга асосланган ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган ҳолда комплекс таъсир кўрсатиш. Учта асосий элементни - янгиликларни бошқариш, корхоналарнинг инновацион салоҳиятини бошқариш ва янгиликларни ўзлаштириш жараёнини бошқаришни ўз ичига олади.
Лойиҳани бошқариш - лойиҳа олдига қўйилган мақсадларга эришишни таъминлаш мақсадида лойиҳа элементлари ўртасидаги алоқаларни аниқлаш, белгилаш, бошқариш ва ривожлантириш.
Факторинг - савдо-комиссия операцияларининг мижознинг айланма капиталини кредитлаш билан бирга амалга ошириладиган бир тури; мижознинг дебиторлик қарзини инкассалаш, кредитлаш ҳамда кредит ва валюта бозорларидан (банк, биржа, инвестиция фонди ва бошқа кредит институтлари) кафолатни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |