Наманган вилояти ҳокимлигига
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 6 майдаги
03/-1-985-сонли топшириғига асосан, Наманган вилоятида жорий йилнинг май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлигини сақлаш, аҳолига сифатли ва арзон маҳсулотлар етказиб бериш мақсадида 1 073 тонна шакар маҳсулоти биржа савдоларига чиқарилиб, шаҳар ва туманлар марказидаги бозорларда аҳоли эҳтиёжи учун сотувга қўйилди.
Шунингдек, республиканинг бошқа вилоятларидан интервенсия қилиш ҳисобига вилоятда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан доимий тарзда гуруч маҳсулоти олиб келиниб, шаҳар ва туманлар марказидаги бозорларда Бозорлар уюшмаси назоратида арзон нархларда сотувга чиқариб келинмоқда.
Юқоридагилар маълумот учун тақдим этилмоқда.
Бош бошқарма бошлиғи З.Бахриддинов
Do'stlaringiz bilan baham: |