126. Ўзбекистон ташқи сиёсатида қандай амалий принципларига асосланади?
A) Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, куч ишлатмаслик ёки таҳдид қилмаслик.
B) Тенгҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, тенглар орасида тенг бўлиш, мафкуравий қарашлардан қатъий назар очиқ-ойдинлик, барча давлатлар билан кенг ташқи алоқани ўрнатиш, ички миллий қонунлардан халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлигини тан олиш, ўзаро манфаатдорлик, умумбашарий қадриятларнинг устуворлиги.
C) Чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, давлатларнинг суверенитети, тенглиги.
D) Фақат А ва С жавоблар тўғри.
127. 2012 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-330-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси”да белгилаб берилган минтақавий ва халқаро сиёсати, бу ...
A) Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишга кўмаклашиш, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш.
B) МДҲга аъзо мамлакатлар, АҚШ, Россия ва Европа, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш.
C) Трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш.
D) А ва С жавоблар тўғри.
128. Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликка энг катта хавф-хатар – бу ...
A) Афғонистонда ўттиз йилдан зиёд давом этаётган урушдир.
B) Экологик муаммолар.
C) Буюк давлатчилик шовинизм ва агрессив миллатчилик.
D) Этник ва миллатлараро зиддиятлар ва терроризм.
129. Трансчегаравий сув объектларидан фойдаланиш бўйича халкаро Конвенцияларни кўрсатинг.
А) Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Конвенция, Хельсинки, 1992 йил 17 март, Халқаро сув оқимларидан кема қатновисиз фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция , Нью-Йорк, 1997 йил 21 май
В) Атроф – муҳитни муҳофазаси бўйича халқаро конференция. Рио – де – Женейро 1992 йил. Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Конвенция, Хельсинки, 1992 йил 17 мартда
C) Экологик ахборотларни етказиш ва ундан жамоатчиликни қарор қабул қилиш жараёнида иштироки тўғрисида Конвенция;
D) Трансчегарадош ҳаво атмосферасини ифлосланиш тўғрисидаги Конвенция. Халқаро сув оқимларидан кема қатновисиз фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция , Нью-Йорк, 1997 йил 21 март
Do'stlaringiz bilan baham: |