130. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 март, 82-сонли қарорининг моҳияти
А) Фермер хўжаликларининг ер майдонларини оптималлаштириш хақидаги Низом тасдикланди;
В) Ўзбекистон республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
C) Сувдан махсус фойдаланишга рухсат бериш тартиби тасдиқланди;
D) Сув объектларининг қирғоқ олди минтақаларидан фойдаланиш ва уларни мухофаза қилиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
131. Республикада мавжуд сув ресурсларини бошқариш қандай тамойилга асосан амалга оширилади?
А) Маъмурий-худудий тамойил
B) Гидрографик-хавзавий тамойил;
C) Географик тамойил;
D)Тенг хукуклилик тамойили
132. Сувдан истеъмолчилари уюшмаси қандай ташкилот?
А) Сув истеъмолчилари уюшмаси — фермер ёки деҳқон хўжаликлари ҳоҳиш иродаси билан ташкил қилинган нодавлат-нотижорат ташкилот;
В) Сув истеъмолчилари уюшмаси — барча сувдан фойдаланувчилар- фермер хўжаликлари, томарқа эгалари, мактаблар, болалар боғчалари, меҳрибонлик уйлари, поликлиникалар, ичимлик суви билан таъминлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳоҳиш иродаси билан ташкил қилинган нодавлат-нотижорат ташкилот;
C) Сув истеъмолчилари уюшмаси — гидрографик тизимнинг бир ёки ундан ортиқ канали атрофида жойлашган сувдан фойдаланувчиларнинг ҳоҳиш иродаси билан ташкил қилинадиган ва улар томонидан бошқариладиган нодавлат-нотижорат ташкилот;
D) Сув истеъмолчилари уюшмаси — юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;
133. Сув ресурсларини ифлосланганлигини инсон саломатлигига таъсири?
А) Сув ресурсларини ифлосланганлиги инсонни турли ички органларига салбий таъсир этиб турли юқумли хасталакларни вужудга келтиради;
B) Сув ресурсларини ифлосланганлиги инсон саломатлигига бевосита ва билвосита таъсир этиб, жумладан унинг яшаш шароитини ўзгартиради ва юқумли хасталикларни вужудга келтиради, хаттоки инсонни халок бўлишига сабаб бўлади;
C) Сув ресурсларини ифлосланганлигини инсонга фақат тўғридан тўғри таъсир қилади, ошқозон-ичак хасталагини, дизентерия, холера, тиф, паратиф, тери хасталигини, кўз оғриғи ва бошқа сурункали хасталикларни вужудга келтиради, хаттоки инсонни халок бўлишига сабаб бўлади;
D) Сув ресурсларини ифлосланганлиги инсонни бундай сувга одатланганлигича турлича вақтинчалик хасталикларни вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |