Ирода эркинлиги ва шахснинг этикаий


Download 125.5 Kb.
bet3/4
Sana17.02.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1205933
1   2   3   4
Bog'liq
iroda erkinligi va shaxsning etikaviy

3-савол. Этика ўрганадики, шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари учун маъсулияти асосида шахс ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлиги ётади.
Шахснинг этикаий масъулияти кишининг жамияти олдида ва ўзи олдида хулқни танлаш ва уни баҳолаши учун ҳисоб беришда намоён бўлади. Этикаий масъулиятнинг икки ўлчови бор. Биринчиси, ижобий ўлчов бўлиб, у шахснинг жамият олдидаги вазифаларини онгли ва ихтиёрий эътироф этишини, иккинчи салбий ўлчов бўлиб, у қилинган қилмишлари учун берилган жазонинг адолатли эканлиги англашини кўрсатади. Этикаий масъулият бурчни аниқ белгилаш ва уни шахсий маънавий бойликка айлантириш тариқасида намоён бўлади. Масъулият категорияси виждон категорияси билан ҳам узвий боғланган. Виждон сингари у ўз-ўзини тийишини, назорат қилишни тақозо этади. Этикаий маъсулият категорияси бурч ва виждон категорияларига нисбатан бир мунча кенг, катта ижтимоий маънога эга.
Этика шахснинг этикаий масъулиятни жамиятга зарур бўлган эркин иродани чеклаш ҳамда шахснинг ижодий фаоллиги, унинг ирода эркинлиги ифодаси деб талқин этади. Шуни айтиш керакки, масъулият – бу иродадан фойдалана билиш маҳоратидир. Этикаий маъсулият ўзида бурч талаблари ва ички майлларни жамлаб, фақатгина хатти-ҳаракат ва унинг оқибатларига эмас, балки унинг мотивларига ҳам тадбиқ этилади. Худди шу мотивлар киши этикаи қиёфасининг муҳим характеристикасини ташкил этади.
Киши хатти-ҳаракатни танлагани, хатти-ҳаракат, уни бажариш воситалари ва оқибатлари учун ҳам, шунингдек, фаолиятсизлик учун ҳам жавобгардир. Бу этикаий категорияни шу қадар кенг қўлланишига сабаб, у шахс хулқини белгиловчи энг муҳим этикаий омиллардандир. Ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулиятдан воз кечиш кишини эркинлик ва индивидуалликдан маҳрум қилади. Уларнинг бир томонини иккинчи томонидан ажратиб бўлмайди. Эркинлик даражаси айни пайтда масъулият даражаси ҳамдир. Масъулиятдан қўрқиш эса курашдан воз кечишга туртки беради. Масъулиятни англаш – фаолиятга туртки беради.
Бозор иқтисоди ҳукмрон бўлган бизнинг жумҳуриятимиз кишиларнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётларидаги хатти-ҳаракатларига бўлган этикаий масъулиятлари тобора кенгайиб бормоқда. Бироқ ҳаётимизда этикақа зид холлар ҳам учраб турибди. Булар жамоатчилик томонидан қораланибгина қолмай, балки ўзлари ҳам қилмишларидан азоб чекадилар. Ҳар қандай жамиятда этикаий масъулиятни ҳар қандай ва ҳар бир ҳаракатга тадбиқ этиб бўлмайди. «Киши ҳаракатлари учун, бу ҳаракатларни тўла ирода эркинлигига эга бўлган», яъни танлаш эркинлиги этикаий эркинлик билан «амалга оширган тақдирдагина тўлиқ жавобгардир».
Демак, этикаий эркинликнинг борлиги ёки йўқлиги ижтимоий эркинликнинг борлиги ёки йўқлиги билан белгиланади. Бироқ ижтимоий эркинликнинг йўқлиги кишининг қилмишлари учун жавобгарликдан бутунлай ва тўла халос қилмайди. Чунки унда онг ва ирода мавжуд. Киши ҳамиша ўз фаолиятининг сабабкоридир. У ташқаридан бўладиган таъсирларга объектгина бўлмай, балки иродага, ақлга эга субъект ҳамдир. У ҳамиша этикаан жавобгардир.
Этика нуқтаи назаридан шахснинг этикаий масъулият даражаси фақат объектив омилга эга эмас, айни пайтда субъектив омилларга ҳам, яъни кишининг, ақли, иродасига ҳам боғлиқ. Масалан: ўзининг маънавий ривожи учун зарур имкониятга эга бўлган одам ўзи яшаб турган даврда нималарни билиши мумкинлигини англаши шарт. Шахс этикақа зид хатти-ҳаракатлари учунгина эмас, балки ўз ривожининг чекланганлиги учун ўзининг назарий хомлиги учун ҳам жавобгардир.
Умуминсоний этика - жамоа этикаидир. Бизнинг жамиятимизда устига масъулият олган киши жамоанинг дўстона ёрдамини кутишга хақлидир. Аммо жамоанинг ғамхўрлиги кишининг шахсий масъулиятини бирор бир даражада соқит қилмайди. Жамиятимизда ҳар бир аъзонинг хулқи учун оила, маҳалла, жамоанинг этикаий масъулияти ортиб бораётганлигига қарамай ҳар бир киши ўз фаолияти учун жавоб беради.
Шахс эркин танлаш, яъни танлай олишга қодирлиги ва танлагани учун, ўз танлаган ижтимоий мақсадини муваффақият билан амалга ошириши учун жавоб беради.
Ҳозирги дунёда кишининг этикаий масъулияти тўғрисидаги масала ижтимоий аҳамиятга эга. Этикаий масъулият этикақа бефарқ ҳолда амалга ошуви билан эмас, ҳолбуки баъзи этика намоёндалари бунинг аксини тасдиқлайдилар. Бу масъулият жамият қўядиган талабларнинг маъносини аниқ тушунишни, бу талабларнинг қайси томонларига риоя қилиши ва қилмасликни, қандай этика учун кураша олишлигини билишни назарда тутади. Фаровонликни юксалтириш билан бирга одамларнинг ички дунёсини бойитиш, ҳаёт мақсади ва маъносини тўғри тушунтиришни шакллантириш муҳимдир.
Этикаий масъулият масаласининг яна бир муҳим томони бўлиб, у ҳам бўлса, жамиятда катта обрўга эга бўлган кишилар – сиёсий арбоблар, олимлар, ёзувчилар ва шу кабиларнинг алоҳида шахсий масъулиятидир.
Олим киши ўз тадқиқотлари учун, уларнинг илмий аниқлиги учунгина эмас, балки шу тадқиқотлар хизмат қиладиган мақсадлар учун ҳам жавобгардир. Рассом, ёзувчи ўз ижодининг ҳам шакли, ҳам мазмуни учун, кишини диний экстремизмга, террористик ҳаракатларга, гиёҳвандлик иллатларига, СПИД ваболарига қарши курашиши руҳида тарбиялаш учун жавоб беради. Шу муносабат билан жамиятнинг мустақил фаол ҳаракат қилишга катта ҳуқуқ ва имкониятларга эгалиги билан миллионлаб кишилар тақдирини ҳал этадиган сиёсий арбобларга қўядиган талаблари, айниқса катта аҳамиятга эга. Сиёсий арбобнинг сиёсий манфаатлари, идеаллари, мақсадларига зид келадиган ҳаракатлар учунгина эмас, балки конкрет масаларни ҳал қила олмаслигини ёки етарли даражада лаёқат кўрсатмаганлиги учун ҳам этикаан жавобгардир. Онгли фаол имкониятлари ўсгани сари этикаий масъулият ҳам юксалиб боради.
Шахс этикаий масъулиятнинг роли, айниқса мустақил, демократик жамиятда буюкдир. Унинг аҳамияти фаровонликка яқинлашган сари юксалиб боради. Этикаий асослар тобора катта аҳамият касб этадиган ҳозирги даврда ҳар бир жумҳуриятимиз кишисида ўз хатти-ҳаракати ва фаолияти учун юксак этикаий масъулият ҳиссини тарбиялаш, демократик фикрлаш, ҳаракат қилиш ҳар бир юртимиз фуқоросининг энг муҳим вазифадир. Бу муаммони тўғри ҳал қилиш жамиятда киши хулқини этикаий баҳолаш системаси бўлишини тақоза этади.
Умуман, этикаий баҳо деганда, ижтимоий ҳаётдаги турли ходисаларни маъқуллаш ёки қоралаш, уларнинг этикаий талабларига, конкрет ижтимоий жамоанинг этикаий руҳига мос келиши ёки келмаслигини белгилаш тушунилади. Этикаий баҳо ўз мазмунига кўра ижобий, салбий, индивидуал ёки жамоага хос бўлиши, ниҳоят адолатли ёки адолатсиз бўлиши мумкин. Фақат ҳамма нарсани эркин ирода устига ағдаравермасдан, жиддий ва тўғри баҳо бериш мумкин.
Бизнинг этикаимиз шахснинг жамиятдаги хулқига талаблари қўйиб ва унинг хатти-ҳаракатини баҳолаб, у ёки бу хулқни субъектив қабуллашга эмас, балки унинг ижтимоий манфаатларига, ижтимоий тараққиётнинг объектив қонунларига мувофиқ келишига асосланади. Этикаий баҳоловнинг объектив мезони фақат ижтимоий ва шахсий манфаат уйғунлиги бўлиши мумкинлигини исботлаб беради.
Шахснинг фаолиятини, унинг масъулияти ва айбини тўғри баҳолаш учун шахсни фаолиятга ундаган мотивларни, ниятлар йиғиндисини аниқлаш лозим. Мотив кишининг этикаий онг даражаси кўрсаткичи ва у бошқа кишиларга муносабат амал қиладиган принциплар характерининг ифодаси бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мотивга қараб киши ўз фаолиятида кўзлаган мақсадлари ҳақида ҳам фикр юрита оламиз, мотивни мақсадлар ва вазиятлар шакллантиради. Шу сабабли фаолиятга этикаий баҳо берганда биринчи навбатда шу фаолиятга асос бўлган мотивга эътибор бериш лозим. (Масалан, Драйзернинг «Америка фожиаси»даги Клайд жинояти, Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо»сидаги Раскольников образидаги мотивлар)
Фақат ниятнинг амалга ошуви билан этикаий баҳога асос бўлиши мумкин. Аниқ натижаларга қараб биз мотивларнинг хусусияти ҳақида фикр юрита оламиз. Этика мотивни ва кишининг ҳаракатини узвий боғлиқликда олиб қарайди. Ҳаракатга этикаий баҳо беришда, шунингдек, барча шарт-шароитларни ҳамда бу ҳаракатнинг жамият учун, бошқа кишилар учун қандай натижа беришини чуқур таҳлил қилиш зарур. Муайян ҳаракат шу шахснинг умумий хулқида қандай ўрин тутганлигини тасодифий, эмаслигини аниқлаш лозим. У ёки бу ҳаракатни амалга оширишда қандай воситалардан фойдаланилган? Қўлланилган бу воситалар ҳалолми ёки йўқми эканлигини ҳисобга олиш керак. Этика мақсадлар ва эришиш воситаларининг бирлигини талаб қилади: буюк мақсадлар олижаноб воситалар, мотивлар ёрдамидагина амалга ошуви мумкин.
Кишининг хатти-ҳаракатлари билан бир қаторда унинг фаолиятсизлиги жиҳатидан баҳоланади. Киши қандай иш қилгани учунгина эмас, балки қўлидан келадиган ишни бажармагани учун ҳам жавоб беради. Худди шундай одам ёмонликни бартараф этиш учун бирон чора кўрмай, унга бевосита ёрдам бергани учун ҳам жавобгардир.
Хатти-ҳаракатни тўғри баҳоламоқ учун уларнинг натижалари, мотивлари, мақсадлари ва воситалари, хатти-ҳаракат содир бўлган вазият ва унинг оқибатлари билан бир қаторда шахс савиясининг хусусиятлари, унинг этикаий қиёфаси, ижтимоий тажрибаси, ҳаёт йўли, руҳий ахволи, ақлий имкониятлари ва даражаси (ёши, жинси, саломатлиги, маълумоти, маданий савияси ва шу кабиларни) ҳам эътиборга олиш лозим. Этикаий баҳолов принципи кишиларга ҳар томонлама, барча хусусиятларни назарга олиб ёндашувни талаб қилади.
Тўғри берилган этикаий баҳо кишиларнинг этикаий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Этикаий баҳонинг тўғрилиги жамият кишиларини яхши хатти-ҳаракатга рағбатлантиради, уларнинг меҳнатда ва ижтимоий ишлардаги фаоллигини, шахсий ва ижтимоий фаолияти учун шахсий жавобгарликни оширишга, маданият хазиналарини асраш, тинчлик ишини ҳимоя қилиш, ижтимоий ва этикаий идеални амалга ошириш учун, Ўзбекистонимизни гуллаган, демократик ва буюк давлат бўлиши, курашувчилар сафида ўз ўрнини белгилашга катта аҳамият беради.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling