Ирода эркинлиги ва шахснинг этикаий
Download 125.5 Kb.
|
iroda erkinligi va shaxsning etikaviy
2-савол. Этика нормалари жамиятнинг иқтисодий, сиёсий-ижтимоий тузилишига боғлиқ. Аммо бу гапдан, жамиятга мансуб бўлган киши ўз онги ва феъл атворида мазкур жамият, даврнинг этикаий хусусиятини тўла ва бир хил даражада акс эттиради, деган маъно келиб чиқмайди.
Шахс хулқ-атворининг этикаий кўрсаткичи ирода эркинлиги тўғрисидаги масала билан маҳкам боғланган. Бир хил шароитда ҳам одамларнинг хатти-ҳаракати, хулқи турлича бўлиши мумкин. Улар фидокор ёки қўрқоқ, олижаноб ёки бефаҳм, сахий ёки очкўз, меҳнатсевар ёки танбал, қатиятли ёки қатиятсиз бўлишлари мумкин ва ҳ.к. Одамларнинг феъл-атвори уларнинг ўз олдига қандай мақсадларни қўйишларига, онг ва иродасига боғлиқ бўлади. Шу сабабли кишиларнинг бир хил шароитларда турлича ва хатто бир-бирига зид ҳаракат қилишлари эҳтимолдан узоқ эмас. Ана шунинг учун ҳам одамларнинг хатти-ҳаракатларига этикаий ёки этикақа хилоф хатти-ҳаракат деб баҳо бериши мумкин. (Масалан, кишиларнинг меҳнатга бўлган муносабатлари ижобий ёки салбий бўлса.) Этика, одобни билиш, бурч-ўртоқлик, ватанпарварлик туйғулари, ёки ана шу хислатларнинг йўқлиги кишининг феъл-атворида ўз ифодасини топади. Аммо юқорида баён қилинганига асосланиб, кишиларнинг феъл-атвори ва хулқлари уларнинг эркин иродаси натижаси деб, уларнинг ҳуқуқлари ва этикаий нормалари ҳеч нарса билан шартланмаган, ҳеч нарсага боғлиқ эмас, деб ҳисоблаш мумкинми? Албатта бундай дейиш мумкин эмас. Чунки кишиларнинг қараши ва хулқида ўз ифодасини топган этика нормалари, яъни ижтимоий ҳаётга боғлиқ. Аммо кишиларнинг этикаий қарашлари ва хулқини белгиловчи социал мухитларнинг айрим шахс фикри ва ҳаракатига кўрсатадиган таъсири ўз-ўзидан содир бўлмайди, албатта. (Осмонга отилган тош ерга тушади, оч қолган ҳайвон ўлжасининг пойига тушади, лекин одам бошқача: у ақл-идрок, мақсад ёки хирснинг таъсирида ҳаракат қилади.) Этикаий эркинлик шахснинг мақсадга мувофиқ хатти-ҳаракатларга онгли равишда шахсий ва ижтимоий манфаатлар ўртасида мутаносиб уйғунлик ўрнатишга қобиллигидан иборат. Шахснинг ижтимоий ва этикаий зарурият билан белгиланган доирада хатти-ҳаракатларни танлашда ўз иродасини намоён қилиш имкониятлари, ўз хулқини назорат қила билиш ва ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик имкониятлари – этикаий эркинлик соҳасидир. Шуни таъкидлаш лозимки, этикаий эркинликнинг энг муҳим белгиларидан бири хатти-ҳаракатни онгли равишда мақсадга мувофиқ танлаш билан бирга, шундай ҳаракат қилишнинг зарурлигига ҳуқуқий ёки сиёсий таъзйиқ остида эмас, балки ички маънавий ишонч ҳосил қилишдир. Киши масалан, бирон бир хулқ талабини беъмани бўлса ҳам расман бажариши мумкин. Бу ҳолда чинакам этикаий эркинлик бўлиши мумкин эмас. Этикаий эркинлик этикаий заруриятни тўғри ва чуқур тушунишни, этикаий нормаларни ўз маслаги ва ишончи сифатида эътироф этишни, уларга чин қалбдан ва истак билан амал қилишни, бунга ички эҳтиёж бўлишини назарда тутди. Этикаий эркинликнинг яна бир шарти - киши доим илғор, прогрессив этика нормаларини бажаришга мойил бўлишини талаб қилади. Демак, кишиларнинг ҳамма хатти-ҳаракатлари ва фаолиятлари, уларнинг иродаси ва онги ҳамиша объектив, конкрет тарихий шароитлар, табиатда ҳам, жамиятда ҳам мавжуд бўлган объектив зарурият билан белгиланади. Инсон заруриятни билиб олгунга қадар шу заруриятнинг ҳукми остида бўлади, табиатнинг қули ҳисобланади: табиат кўр, стихияли куч тариқасида шахсни эзади. Киши заруриятни – қонунларни билиб олгач, улардан ўз мақсадларида фойдаланади, у табиатнинг хўжаини бўлиб қолади, уларни жамиятга хизмат қилиш учун йўллаш имкониятига эга бўлади. «Зарурият ўзида бўлган зарурият, биз учун заруриятга» айланмоғи лозим. Агар эркинлик билиб олинган зарурият бўлса, унда инсониятнинг табиатдан тобора янги ва янги соҳаларни қўлга киритган ҳар бир қадами эркинлик сари қўйилган қадамдир. Тарих нотекис, аммо шиддат билан тобора катта эркинлик сари ҳаракат қилади. Кишиларнинг табиатдаги стихияли кучлар ва ўзининг ижобий муносабатлари устидан ҳукмронлик даражаси бизга эркинлик мезонини беради. Шундай қилиб, кишининг эркин этикаий фаолияти фақат заруриятни билиш асосидагина амалга ошади. Зарурият шахсни жонсиз қўғирчоққа айлантирмайди – у ўзининг шароитнинг қули қилиши ҳам ёки ўзини онгли равишда уларга қарама-қарши қўйиши ҳам мумкин. Заруриятни билган киши унга мувофиқ фаолият кўрсатади – бу унинг эркинлигидир. У билиб олинган заруриятга бўйсунмаслиги ва унга зид бўлган хатти-ҳаракат қилиши мумкин, бу эса унинг ўзбошимчалигидир. Ҳақиқий эркинлик объектив заруриятни билишдангина иборат бўлмай, шу билан бирга, шу зарурият йўналишларига мувофиқ келадиган режали яратувчанлик фаолиятни ҳам ўз ичига олади. Чунки фақатгина кишиларнинг хатти-ҳаракатлари табиат ва жамият қонунлари билан белгиланмай, шахснинг ўзи ҳам теварак-атрофга таъсир қилишга, уни қайта ўзгартиришга қодир. Шундай қилиб, эркинлик шакли хилма-хил бўлган заруриятни амалга ошириш соҳасида қилинган актив амалий фаолиятдир. Диалектик тафаккур тарафдорлари объектив заруриятни эътироф этиш билан бирга хатти-ҳаракатларнинг хилма-хиллигини инкор қилмайдилар. Умумий ижтимоий-тарихий зарурият доирасида ҳар бир киши учун танлаш эркинлиги бор ва ирода эркинлигини ҳам кўрсата олади. Танлаш эркинлиги жамият ва кишининг ривожланиш эҳтиёжларига мос келадиган, қарор топган ёки шаклланаётган муайян этикаий муносабатларни танлашдир. У кишининг онгли танлаш қобилиятидан иборат. Қарор қилиш акти танлашнинг энг муҳим элементларидан биридирки, кишида ирода эркинлиги бўлмаса, бу элемент ҳам бўлмайди. Аммо ирода эркинлигининг аҳамияти қарор қилиш акти билан чекланмайди. У қабул қилинган қарорни амалга оширишда катта рол ўйнайди. Ирода эркинлиги кишини ўз қарорини амалга оширишга фаоллаштириб, танлашни якунлайди. Танлаш эркинлиги эса умуман, унинг барча хатти-ҳаракатлари билан боғланади3 (Мисол). Ирода эркинлиги – шахснинг, умуман, ўз хатти-ҳаракатлари, фаолияти, хулқини танлашда объектив мавжуд бўлган этикаий талабларни билиши ва улардан оқилона фойдаланишидир, бу шахснинг ўз фикрлари, хислари, майллари устида назорат қилиш қобилиятидир. Ирода эркинлиги ҳамиша биринчи томондан танлаш учун реал имкониятлар борлигини тушуниш, яъни танлаш эркинлигини, иккинчи томондан қабул қилинган қарорга эришишга қаратилган муайян интилишни, иродани ўз ичига олади. Эркинлик ва ирода қарор қилиш актининг зарур элементлари бўлиб, оқибат натижада танлаш ҳам унга боғлиқдир. Танлаш ҳар куни, ҳар дақиқада мавжуддир: масалан, қайси томон ўтсам экан, шу ҳаракатга қўшилсаммикан, ёки бетараф бўлганим маъқулми, қандай яшамоқ керак, нима қилмоқ лозим, қаерга ўқишга кирсам экан ва ҳ.к. Кишига кўп вақт бир қанча, баъзан жуда кўп этикаий холатлардан бирини танлашга тўғри келади. Киши танлаш эркинлигидан фойдаланиб, ўз нуқтаи назарини бошқаларнинг қараши билан солиштиради, ўйлайди, мунозара қилади, ўз қарашларини ҳимоя қилади. Танлаш афзал деб билишда фойдаланади. Имкониятлар кенглиги – эркинлик даражасидир. Агар кишида танлаш имконияти бўлмаса этикаий фаолият ҳам бўлмайди. Агар хулқда нисбий танлаш эркинлиги, нисбий ирода эркинлиги бўлмаса этика тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Тўғри қарор танлашда тафаккур билан қўлга киритилган табиат ва ижтимоий ҳаётнинг объектив қонунлари, аждодлар тажрибаси, шахсий амалиёт, дўстлар маслаҳати, қонун-қоидалар тўплами кишига ёрдам беради. Қабул қилинган қарорни амалга ошириш – уни ривожлантириш шарт-шароитини ҳам, ирода эркинлиги ҳам, яъни этикаий эркинликни талаб қилади. Шундай қилиб, этикаий эркинлик ирода эркинлигининг намоён бўлиши объектив шароитларга ва субъектив истакларга жавоб берадиган фаолият вариантини танлаш имкониятидир. Бу мавжуд муқобил фаолиятдан исталган бирини, асосан дунёни инқилобий ёки эволюцион йўл билан янгилаш манфаатларига кўпроқ даражада жавоб берадиган фаолиятни танлаб олиш ва амалда воқе қилиш мумкин бўладиган фаол холатдир. Объектив зарурият фаолиятни эмас, балки шахснинг қандай ҳаракат қилишни танлаши мумкин бўлган имкониятлар чегарасини олдиндан белгилаб беради. Худди шу чегарада этикаий эркинликни амалга ошириш мумкин. Конкрет шахснинг эркин этикаий фаолият имкониятлари, унинг ирода эркинлиги имкониятларидир. Бу эса у яшайдиган шароит, давр, касбнинг, ёшнинг ва ҳ.к. имкониятларидир. Бу имкониятлар қай даражада ва қандай амалга ошади, шахс субъектив манфаатларининг объектив заруриятга муносабати, бу заруриятни муносабати, бу заруриятни билиш даражаси, кишининг ижодий фаоллиги, унинг хулқи, ғайрати, онглилиги, иродаси ва шу каби факторларга боғлиқ. Шундай қилиб, этика нуқтаи назаридан этикаий эркинлик ҳамиша инсонийдир, у заруриятдан келиб чиқади, шу зарурият билан белгиланади. Киши эркинлиги шу зарурият моментларидан бири уни намоён этиш шаклидир. Мутлоқ этикаий эркинлик, яъни шарт-шароитларга боғлиқ бўлмаган, чегарланмаган ва нисбий бўлмаган эркинлик мавжуд эмас. Заруриятни билишнинг ниҳояси йўқ, ана шу жиҳатдан эркинлигимиз ҳам нисбийдир. Шахс эркинлиги интизомни, фуқоролик бурчи ва бошқалар кишиларни ҳурмат қилишни инкор этмайди, унинг ўзбошимчаликка ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўз хатти-ҳаракатларини танлашни ижтимоий муносабатларга боғлиқ эмас деб ҳисоблайдиган киши, эркинлик идеалларини ташвишсиз фароғат деб қарайдиган ирода эркинлигини жиловланмаган тасодиф деб тушунадиган одам чуқур хато қилади. Фараз қилайликки: киши ўзини эркинлиги билан чеклаб қўяётган меҳнатдан, жамиятдан, одамлардан эркин бўлсин. Аммо бундай шароитда ўз ҳаётий фаолиятини ижтимоий мазмундан озод қилмайди ва ҳамма муносабатларда ҳам жисмоний, ҳам ақлий, ҳам эстетик, ҳам этикаий маъноларда жуда ҳам орқага улоқтириб ташланган бўлади. Бу шароитда эркинлик бўлмайди, уларнинг ҳаётида ҳайвонлар сингари соф текинхўрлик истеъмоли, табиатга тобелик ва қарамлик ҳукмрон бўлади. Ижтимоий фаолият йўқотилади. Жамиятдан ташқари эркин бўлиш мумкин эмас. Фақат жамиятда ва у туфайли эркин бўлиш мумкин. Ахир жамиятда яшаб туриб, жамиятдан холи бўлиш мумкин эмас. Шахсни умуман, жамият эзмайди, балки диктатурага, зўравонликка, буйруқбозликка таянган жамият эзади. Шахс эркинлигини ижтимоий манфаат чеклаб қўймайди, балки кўпчилик омма манфаатларига зид бўлган манфаатлар чеклаб қўяди. Меҳнат кишини эркинликдан маҳрум қилмайди, аксинча меҳнат кишининг турмуш шароитлари устидан хукмронлик қилишида доимий моддий асос бўлиб хизмат қилади. Фақат меҳнат туфайли индивид теварак атрофдаги табиатдан нисбий мустақилликка эриша олади. Кишиларга меҳнат қувончидан баҳра олмайдиган шароитда, унинг маҳсулидан текинхўр озчилик ўзлаштирадиган шароитда, эркинлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Демократик тузум бундай бемаъниликни йўқ қилди. Илгари этикаий зарурият одамлар устидан хукмронлик қилиб, жамиятнинг этикаий эркинлиги фақат имкониятлар бўлган бўлса, демократик, мустақил тузум шароитида кишилар эркинлик фаолиятини воқеликка айлантириб, заруриятни тобора кўпроқ билиб борадилар. Бизнинг жамиятимизда этикаий эркинлик қуйидаги омиллар билан: жамият олдига қўйилган мақсадлар, бу мақсадаларни рўёбга чиқаришда эришилган даража, тараққиётнинг у ёки бу босқичида жамият аъзоларининг онглилик даражаси ва этикаи билан белгиланади. Айрим бир кишининг этикаий эркинлиги унинг жамиятдан бегоналашуви билан эмас, балки шахсий манфаатларни умумий манфаатларга уйғунлаштириш билан белгиланади. Булар зўрма-зўраки эмас, балки, аксинча, уларнинг мутаносиб бирлиги мувофиқ келиши бизнинг идеалимиздир. Этика талқинида эркин киши жамиятдан ўзини четлаб қўйиб, ўзи хоҳлаганча, кўр-кўрона ҳаракат қиладиган одам эмас, балки онгли равишда ўзини тута биладиган ўз эрки, ҳаракатини жамиятнинг мустақил ва демократик Ўзбекистоннинг зарурий тараққиёти қўйган илғор мақсадларни амлага оширишга бағишлаган одам эркиндир. Download 125.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling