Ырта махсус, касб-щунар таълими тизими бош=арув органлари ва таълим муассасалари ращбар кадрларини аттестацияси учун намунавий


Жавоб: Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, УМКТМаркази ваколатига киради


Download 432 Kb.
bet37/43
Sana18.06.2023
Hajmi432 Kb.
#1588707
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   43
Bog'liq
Саволлар

Жавоб: Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, УМКТМаркази ваколатига киради.
131. Малака ошириш ва кайта тайёрлаш орасидаги фаркни айтиб беринг.
Жавоб: Педагог-ходимларнинг малака оширилиши хар уч йилда бир марта малака ошириш институтлари ва олий укув юртларида амалга оширилади. Малакка оширишга юборилаётган укитувчи узининг эгаллаган йуналиши буйича юборилиши шарт. Педагогларни кайта тайёрлаш эса йуналишига турдош булган мутахассислик буйича кайта тайёрланиши мумкин.
132. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида моддий кийматликларни саклаш ва хисоб-китобини юритиш тартибини айтиб беринг.
Жавоб: Укув муассасаларида моддий кийматлар тугри сакланиши учун коллеж буйруги билан моддий жавобган шахслар тайинланади ва улар билан шартномалар тузилади. Хар йили 1-ноябр холатига моддий кийматларни инвентеризацияси утказилади. Инвентаризация ишлари махсус комиссия томонидан амалга оширилади. Укув йили давомида моддий жавобгар шахснинг ишдан бушаш холатлари юз берса комиссия иштирокида бу бойликлар янги тайинланган шахсга комиссиянинг далолатномаси билан утказилади. Агарда камомад аникланса олдинги жавобгар шахсдан ундириб олинади. Коллеж омборида хисоб китобни юритиш учун «Омбор китоби» юритилади. Барча кирди-чикдилар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
133. Ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимини маблаг билан таъминлаш кандай амалга оширилади?
Жавоб: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 3-сентябр 1999 йилдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблаг билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тугрисида»ги Карорга асосан Урта махсус, касб-хунар таълими тизими маблаглар билан таъминланади. Янги тартибга мувофик бюджет ташкилотларини маблаг билан таъминлаш нормативлар буйича харажатларнинг куйидаги гурухларини маблаг билан таъминлаш усулида амалга оширилади(коллежни, УМКХТБошкармаси молиялаштиради)
1. Иш хакига ва унга тенглаштирилган туловлар(болали оилаларга нафакалар ва кам таъминлаган оилаларга моддий ёрдам, стипендичлар ва бошклар)
2. Иш хакига кушимчалар
3. Капитал куйилмалар
4. Бошка харажатлар.
134. Таълим муассасасининг бюджетдан ташкари маблаглар топиш манбалари нималардан иборат?
Жавоб: Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, УМКХТ Марказининг Урта махсус, касб-хунар таълими тизимилда бюджетдан ташкари маблаглар ишлаб чикариш буйича меъёрий хужжатлар: касб-хунар таълимини ривожлантириш жамгармаси хакидаги Низомга асосан бюджетдан ташкари маблаглар шакллантирилади. Улар репититорлик хизмати курсатиш, тайёрлов гурухлари, пуллик укув курсларини очиш, укувчилар ва фукаролар учун тугараклар очиш, маданий хизмат курсатиш, концертлар бериш, етиштирилган кишлок хужалик махсулотларини кайта ишлаш ва х.к.
135. Мехнатни илмий ташкил этиш деганда нима тушунилади?
Жавоб: Мехнатни илмий ташкил этиш деганда Фан ва техниканинг ютукларига суянган холда, янги технологияни жорий этиб, мехнат жараёнини ташкил этишга айтилади. Бизнинг тизимга эса юкори ташкилотларда чикарилаётган меъёрий хужжатлар, карор ва буйруклар асосида ишни ташкил этиш, укувчиларга билим беришда эса укитишнинг замонавий методларини куллаган холда машгулотни ташкил этиш тушунилади.
136. Таълим муассасалари илмий-педагогик кенгашининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаш укув муассасасининг Олий органи хисобланади. Ишни режалаштиради, карорлар кабул килади, ижросини таъминлайди. Илмий –педагогик кенгаш йигилиш укув муассасаларида икки ойда бир марта режалаштирилади. Айрим холларда кенгаш йигилиш навбатдан ташкри чакирилиши хам мумкин.
137. Таълим муассасаларида «Камолот» ёшлар ижтимоий харакатининг вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: «Камолот» ЁИХ бошлангич ташкилоти ташкилот Низоми асосида уз фаолиятини ташкил этиб, ёшларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш, уларни касбий таълим тизимида ДТС белгилаб берган меъёрларни узлаштиришлари, уз жамоалари аъзолари орасида укувчи ёшларимиз зиммасига юклатилаётган бурч ва масъулиятларни, буюк келажак курувчиси булган ёшларимизни миллий ифтихор, Она Ватанган мухаббат ва садокат рухида тарбиялаш, буюк бобокологларимиз рухларига ва уларнинг маънавий-маърифий меросларига садокатли булишни таргиб этиш, иктидорли укувчилар учун турли фан мусобакалари, спорт – согломлаштириш ишлари, саёхат ва экскурсияларни ташкил этиш ва хакозолар киради. Улар уз фаолиятини муассасанинг маънавият ва маърифат ишлари буйича директор муовини билан хамкорликда амалга оширадилар.
138. Касб-хунар коллежида моддий техника ресурсларидан самарали фойдаланиш деганда нималарни тушунасиз? Бу борада таълим муассасангизда кандай ишлар амалга оширилган?
Жавоб: Касб хунар коллежларида мавжуд моддий техника ресурсларидан самарали фойдаланиш деганда уларни тугри ишлатиб, коллеж бюджетини шакллантириш ва бойитишга каратилган ишларни тушунаман. Бу борада коллежимизда олиб борилаётган ишларда мисол келтираман: 2005 йилда коллеж Япония хукуматининг грантини ютиб олган, бу давлатнинг бегараз ёрдами асосида иккита озик-овкат йуналиши буйича жихозлар урнатилган. Бугунги кунда шу жихозларни урганиш буйича Минтакавий малака ошириш Марказида Республикадаги турдош касб-хунар коллежларининг мухандис-педагоглари малакаларини оширмокдалар, бундан ташкари малака ошириш марказида Олий укув юртларининг талабалари битирув ва диплом олди амалиётларини уташади, Ушбу марказда техника ресурсларидан фойдаланган холда киска муддатли пуллик курслар очилиши режалаштирилди. Коллеж 2007 йилда Германиянинг TACIS лойихасига киритилди ва катта ёшдагиларни касбга укитиш ва кайта тайёрлаш ишлари режалаштирилди.
139. Ўкув ва ёрдамчи хоналарни жихозлашга кандай талаблар кўйилади?
Жавоб: Укув ва ёрдамчи хоналарни жихозлашда улардан кузланган максадлар асасий курсатгич хисобланиб:
укув – амалиёт жараёнлари талабларига кура хона методик, укув-дарслик, лабаратория ускуналари, модел ва макетлар, шакллар, кургазмали воситалар, электрон ускунлар билан,
санитария-гигиена талабларига кура гардероб, ёритилиш даражаси, хаво алмашиш тизимининг, кул ювиш жойининг мавжудлиги билан,
ёнгин хавфсизлиги ва эвакуация холатида электр тармокларини созлиги, ёнгин учириш ускунлари билан таъминланганлиги, эвакуация йуналишини, моддий бойликлар руйхатининг мавжудлиги.
140. Таълимнинг техник воситалари ва уларнинг ўкув жараёнида фойдаланиши хакида тушунча беринг.
Жавоб: Таълимнинг техник воситалари утказилаётган дарс ва амалий машгулотларни укувчилар томонидан узлаштирилишида асосий омиллардан бири хисобланади. Хозирги давр техник воситалари имкониятлари бекиёс булиб, дарс жараёнида уларда фойдаланиш билим ва ишлаб чикариш куникмаларини мустахкамлашда катта ахамият касб этмокда.
141. КХКлари ўкувчиларининг ишлаб чикариш амалиётини ўтказиш кандай тартибда амалга оширилади?
Жавоб: Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 2001 йил 23-мартдаги 65-сонли буйругига асосан тасдикланган «Касб-хунар коллежлари укувчиларининг ишлаб чикариш амалиётини утказиш тугрисида»ги муваккат Низомга асосан ташкил этилади. Укув режасига асосан ишлаб чикариш амалиётига чикишдан олдин коллеж буйича буйрук тайёрланади. Ушбу буйрукка асосан, корхоналар билан тузилган шартномаларга асосан ишлаб чикариш амалиётига юборилади. Биринчи навбатда иш турлари бажарилиши буйича мехнат хавфсизлиги коидалари тушунтирилади. Ишларнинг хажми касб йуналиши буйича тасдикланган укув режа ва дастурлар асосида белгиланади. Касбий йуналишлар буйича малакавий куникмаларни шаклланишида олинган назарий билимлар мустахкамлаш максадида амалиёт ишлари ташкил этилади.
142. Таълим муассасасида янги мутахассислик тайёрлов йўналишларини очилиши учун кандай омиллар зарур деб хисоблайсиз?
Жавоб: Таълим муассасасида янги мутахассислик тайёрлаш йуналишини очиш УМКХТМарказининг йурикномасига асосан ташкил этилади. Унда туман ёки худуднинг ушбу йуналишга булган эхтиёжи инобатга олинади, КХК да фаолият курсатаётган укитувчиларнинг салохияти айнан шу йуналиш буйича махсус Фан укитувчиларнинг мавжудлиги, коллежнинг моддий-техника базаси, укув адабиётларнинг мавжудлиги инобатга олинган холда рухсат беилади.
143. Ўкув муассасасидаги мутахассислик тайёрлов йўналишларини кандай холларда ёпишни максадга мувофик деб хисоблайсиз?
Жавоб: Аттестация ва аккредитация натижаларига кура Ушбу йуналиш буйича коллежнинг моддий техника базаси талаб даражасида булмаса, махус фанлар буйича укитувчилар салохияти паст булса, тайёрланаётган мутахассисликка мехнат бозорида эхтиёж булмас ушбу йуналиш буйича кадрларни тайёрлаш тахтатилади.
144. Ижтимоий химояни кучайтиришда давлатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирларни айтиб беринг.
Жавоб: Иктисодий ислохотларнинг беш принципининг бири хисобланмиш, «Утиш даврида ахолини ижтимоий химоя килиш» концепцияси ишчил амалга оширилмокда. Жумладан 2007 йилнинг «Ижтимоий химоя йили» деб номланиши бу борада самарали ишлар олиб борилаётганлиги ва бу соха давлатнинг доимий эътиборида эканлигининг далолатидир. Кам таъминланган, ночор, оилаларни, кексалар, ногиронлар, етимларни, мехнат кобилиятини йукотган, вактинча ишламаётган ахолии катламини, оналик ва болаликни химоя килиш, ёш авлодни соглом рухда тарбиялаш борасида катор ишлар амалга оширилмокда.
145. Ахолини, хусусан ёшларни иш билан таъминлашнинг долзарб вазифалари ва уни хал этиш ечимлари нималардан иборат?
Жавоб: Ахолини, хусусан ёш мутахассисларни иш билан таъминлашнинг икки йуналиши мавжуд булиб улар куйидагиларди:
1. Давлат томонидан ёки хуусусий тадбиркорлик йули билан ишлаб чикариш уринларини купайтириш, мутахасисларга булган эхтиёж даражасини орттириш,
2. Ахоли ва ёшлар онгида бокимандалик хиссини бартараф этиб, бозор муносабатлари жараёнида ишлаб чикариш уринларини ташкил этиш, уз ишига(бизнесига) эаг булиш, уни ташкил этиш рухини тарбиялаш.
146. Бюджетдан ташкари тушумларни ўкитувчи ва ўкувчиларни ижтимоий химоялашга йўналтиришда асосан нималарга эътибор бериш керак?
Жавоб: Укитувчи ва укувчилар орасида ночор, янги курилган оилаларни аниклаш, уларни моддий куллаб-куватлаш, согликларини тиклаш, махмунли ва фойдали дам олишларини ташкил этиш, санатория ва профилакторияларга имтиёзли йулланмалар буриш, спорт согломлаштириш тадбирларини ташкил этиш. Етим, кам таъминланган укувчиларни кийим бош, овккат пули ва йулкира билан таъминлаш каби катор масалалар мавжуд
147. Умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-хунар таълимига изчил ўтишда халк таълими ва ўрта махсус, касб-хунар таълими бошкарув органлари ва муассасаларининг хамкорлик фаолияти кандай йўлга кўйилади?
Жавоб: Узбекистон Республикаси Президентининг Карорига асосан 10-синфларни келгусида очилмаслигидан келиб чиккан холда, ХТБ ва Бошкарма уртасида хамкорлик тугрисида шартнома тузилди. Бизнинг коллежимиз январ ойидан бошлаб Мирзо Улугбек тумани ва Тошкент шахридаги мактаб битирувчиларини касбга йуналтириш буйича катта куламли ишлари ташкил этган. Тумандаги мавжуд мактабларда битирувчиолар ва уларнинг ота оналари билан учрашувлар ташкил этилди. Коллежимиз ва унда тайёрланадиган мутахассисликлар тугрисидаги видеоролик улар эътиборига такдим этилди. Очик эшиклар куни мунтазам равишда утказилиб келинмокда.
148. Таълим муассасаси ва хокимликлар хузуридаги “Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари” хамкорлигида амалга ошириладиган тадбирлар нималардан иборат?
Жавоб: Таълим муассасасида укувчи ёшлар орасида хукукбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ишлари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 21 – сентябрда кабул килган «Вояга етмаганлар ишлари буйича комиссия фаолиятини такомиллаштирш тугрисида»ги 360-сонли Карорига асосан ташкил этилган. Унда вояга етмаган ёшлар уртасида хукукбузарлик ва жиноят содир этиш, гиёхвандлик ва ичкиликбозлик, сиёсий ва диний акидапарастлик, турли зарарли окимлар, гурухлар таъсирига тушиб колиш каби холатларни олдини олиш, вояга етмаган ёшларни касбга йуналтириш, уларни иктидори ва кизикишларига караб тугарак ва спорт секцияларига, ижтимоий фойдали мехнатга жалб килиш, тарбиялаш, узини-узи бошкариш органлари, «Камолот» ЁИХ билан хамкорликда фаолият юритилмокда.
149. Ўкувчиларни ишлаб чикариш амалиётига юбориладиган корхона билан коллеж ўртасида тузиладиган шартноманинг асосий бандлари нималардан иборат бўлиши керак?
Жавоб: Шартнома куйидаги бандлардан иборат булади:
1.Коллеж мажбуриятлари:
- корхонага юборилаётган укувчиларга дастлабки касб-хунар тайёргарлиги, ишлаб чикариш дасгох ва жихозларида ишлаш коидаларини ургатиш, корхона худудида ва иш урнида узини тутиш талабаларини, мехнат хавфсизлиги коида ва меъёрларини ургатиш, амалиёт рахбарини тайинлаш.
2. Корхонанинг мажбуриятлари:
- укувчи амалиётчиларнинг касбларига мос иш уринлари, зарур хужжатлар билан таъмин этиш, мутахассислигига мос булмаган ишларга жалб этмаслик, мехнат хавфсизлиги, тиббий гигиена талабаларига мос келадига шароит яратади, махсус кийим ва пояфзал, асбоб ускуна ва иш кийимлари сакланадиган жой ажратиш, иш хакини тулаш, корхона томонидан рахбар тайинлаш.
150. Таълим муассасасининг корхона ва ташкилотлар ўртасида ўзаро хамкорлиги кандай амалга оширилади.
Жавоб: Таълим муассасаси билан корхона ва ташкилотлар уртасидаги муносабат туман Хокимиятининг Васийлик тугрисидаги Карори хамда корхона ва ташкилотларни билан тазилган хамкорлик тугрисидаги ёки амалиётларни ташкил килиш тугрисидаги шартномалар асосида олиб борилади.
151. Касбий таълим педагогикаси деганда нима тушунилади?
Жавоб: Мутахассислик фанлари касбий таълим буйича олий маълумотга эга булишлари такозо этилади ва улар йуналишларнинг мутахассисликлари буйича укувчиларнинг касбий махоратларини оширадилар. Касбий педагогика касб ургатишнинг педагогик жихатлари билан боглик.
152. Психологик‑педагогик ташхис марказларининг максади ва вазифалари нимадан иборат?
Жавоб: 9-синф битирувчиларини АЛ ва КХК га йуналтиришда уларнинг билим даражаси, лаёкати ва иктидори каби рухий холатларини аниклашда, келгуси хаётларининг асосий манбаи булган касб танлашларида уларнинг ички имкониятларини аниклашда ёрдам курсатувчи хизмат хисобланади ва аникланган натижалар буйича уларга касбий йулланмалар беради.
153. Касбга йўналтириш ишлари кандай ташкил этилади?
Жавоб: Мактаблар ва туман ХТБлари кошида ташкил этилган ташхис марказлари томонидан укувчиларнинг лаёкатлари аникланади ва йулланмалар берилади, АЛ ва КХК уларда тайёрланадиган томонидан мутахассисликлар тугрисида таргибот ташвикот ишлари ташкил этилади. Республика микёсида «Таълим 2006», «Таълим 2007» каби кургазмалари ташкил этилади.
154. Мониторинг деганда нима тушунасиз ва у таълим муассасангизда кандай ташкил этилган?
Жавоб: Мониторинн бу таълим муассасаси Низомида белгиланга хамда юкори ташкилотлар томонидан туширилган меъёрий хужжатлар асосида ташкил этилган ишлар назорат-тахлили хисобланиб, барча булимлар иш фаолиятида жорий этилади.
155. Ўкувчи неча ёшгача вояга етмаган хисобланади?
Жавоб: Узбекистон Республикаси фукаролик кодексида 16 ёшга етган ёшларга паспорт берилиши белгилаб куйилган. Таълим муассасаларида тахсил олаётган укувчилар 18 ёшгача воояга етмаган хисобланади.
156. Ўсмирлар физиологияси ва гигиенаси деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Усмирлар физиологиясида - утиш даври хисобланган болаликдан вояга етган даврга утиш жараёни муракаб физиологик жараён хисобланиб, бу жараёнда аклий, рухий, жисмоний, жинсий узгаришлар руй беради. Бу шароитда усмирнинг «Мен» - деган тушунчаси шакилланар экан, бунда педагогларда жуда эхтиёткорлик билан муносабат курсатишлари такозо этилади. Усмирларда шахсий гигиена шартларини рефлексини тарбиялашда оила билан бир каторда укув жараёни хам алохида ахамият касб этади. Ёшларимизда соглом турмуш фалсафасини шакллантириш, спорт ва мехнатга мухаббат рухини тарбиялаш такозо этилади.
157. Таълим муассасасидаги чин етимлар учун давлат томонидан кандай имтиёзлар белгиланган?
Жавоб: Стипендия, овкат пули, йулкира хаки, битирувчилар бир маротаба энг кам иш хакининг 100 баробари микдорида маблаг ва уй жой билан таъминланадилар.
158. Таълим муассасаларидан айрим сабабларга кўра ўкувчилар сафидан чикарилганларни ўкувчиликка тиклаш тартибини тушунтиринг.
Жавоб: «Таълим муассасаларида укишини кучириш, кайта тиклаш ва укувчилар сафидан чикариш тартиби ва коидалари тугрисида»ги Узбекистон Республикаси таълим муассасаларига кабул килиш буйича Давлат комиссиясининг 2006 йил 8-сентябрдаги 10-сонли карори баённомасида белгиланган Низомга асосан амалга оширилади.
159. «Баркамол авлод» спорт ўйинлари кандай спорт турлари бўйича ва неча йилда ўтказилади?
Жавоб: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 27-майдаги «Узбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш чора- тадбирлари тугрисида»ги 271-сонли карорга асосан 3 бугинли спорт мусобакалари тизими яратилди. Спортнинг 14 тури буйича «Умид нихоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобакалари ташкил этилди.
«Баркамол авлод» спорт мусобакалари 3 йилда бир маротаба утказилиши режалаштирилган. Навбатдаги «Баркамол авлод» спорт уйинлари 2008 йилда Кораколпогистон Республикасида утказилади.
160. Инновацион усул деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Укув ва амалий жараёнларда укувчиларнинг ёши, рухий, физиологик, ёш хусусияларини инобатга олган холда укитиш усулини илмий такомиллаштирш, улар оркали укувчининг утилган дарсни узлаштириш даражасини юксалтиришга каратилган услубий янгиликлар инновация деб аталади. Укитиш жараёнида турли уйинлар, техник воситалардан, ноанъанавий усуллардан фойдаланиш.
161. АЛ ва КХК лари учун педагогик Кенгаш кандай орган хисобланади?
Жавоб: Академик лицей ва касб-хунар коллежлар педагогик Кенгаши таълим муассасасининг Олий органи хисобланади. Илмий педагогик Кенгашда Узбекистон Республикаси Президент, Вазирлар Махкамасининг Карорлари, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги томонидан чикарилган карор ва буйруклар мухокама учун йигилиш кун тартибига киритилади. Педагогик жамоанинг фаолиятига доир (таълим-тарбия мазмунинин самарадорлигини ошириш) масалалар куриб чикилади ва тегишли карорлар кабул килинади. Бажарилиш муддатлари, масъуллар белгиландаи.
162. Республика АЛ ва КХКлари учун мухандис-педагоглар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларини айтинг?

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling