Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet1/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа


Қисқартирилган номлар



Рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар конини қазиб олаётган кон ва шахталарнинг техник фойдаланиш қоидалари

-

Рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар қазиб олаётган кон ва шахталарнинг ТФҚ










Ер ости усулида руда, норуда ва сочма конларни қазиб олишнинг хавфсизлик ягона қоидалари

-

Ер ости кончилик ишларида ХЯҚ










Очиқ усулда фойдали қазилма конларини қазиб олишнинг хавфсизлик ягона қоидалари

-

Очиқ кончилик ишларида ХЯҚ










Портлатиш ишларида хавфсизлик ягона қоидалари

-

Портлатиш ишларида ХЯҚ










Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмлари

-

ҲКҚҚ



















Портлатиш моддалари

-

ПМ










Хабарлаш марказлаштириш, Блокировка

-

ХМБ (СЦБ)










Назорат-ўлчаш асбоблари

-

НЎА










Истеъмолчилар электр ускуналаридан техник фойдаланиш қоидалари

-

Истеъмолчилар электр ускуналаридан ТФҚ










Истеъмолчилар электр ускуналаридан фойдаланиш техник хавфсизлик қоидалари

-

Истеъмолчилар электр ускуналаридан фойдаланиш ТХҚ










Электр ускуналарнинг тузилиш қоидалари

-

Электр ускуналарининг ТҚ










Шлих бойитиш ускунаси

-

ШБУ










Шлих бойитиш фабрикаси

-

ШБФ










Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси

-

Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси










Босим остида ишлайдиган идишлардан хавфсиз фойдаланиш ва тузилиш қоидалари

-

Босим остида ишлайдиган идишлардан ХФ ва ТҚ












Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари

-

Гидромеханизация ишларида ММҚҚ










Юқори частотали алоқа воситаси

-

ЮЧ алоқа



СЎЗ БОШИ
Кончилик ишлари ва тармоқлари – Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида етакчи соҳалардан бири ҳисобланади. Бу соҳа рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар билан халқ хўжалигининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш учун хизмат қилади. Республикамиз ҳудудидаги фойдали қазилма заҳиралари халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш билан бир қаторда катта ҳажмда рангли, нодир ва қимматбаҳо металларни экспорт қилиш имкониятини ҳам беради. Шунинг учун фойдали қазилма конларини ишлатиш, ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитга зарар етказмаслик билан чамбарчас боғлиқ равишда олиб борилиши керак.
Ҳозирги замон кон корхоналарининг яхши натижалар билан ишлашига кўп жихатдан рангли металларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари ечимига боғлиқ. Улар ўзининг ўлчамлари ва фойдали қазилма конларини қазиб олиш жадаллиги билан ажралиб туради. Кўп жиҳатдан бу конлар янги кончилик ва ташиш техникалари билан жиҳозланган. Конларни ер ости усули билан қазиб олишда ўзи юрар бурғилаш ускуналари, пневмо-ғилдиракли алоҳида юритмали ортиш-ташиш машиналари, қудратли электровозлар ва катта юк ташиш вагонларидан фойдаланилаяпти. Шу муносабат билан ер ости кончилик ишлари технологияси сезиларли равишда ўзгарди.
Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишда релсли транспорт деярли автосамасваллар билан алмаштирилди, экскаваторларнинг қуввати ошди, кенг кўламда катта диаметрли қудуқларни бурғилаш учун шарошкали станоклар ва янги портлатиш материаллари қўлланилаяпти.
Ҳозирги замон кон корхоналари юқори малакали ишчи ва муҳандис-техник кадрлар билан таъминланган. Ишлаб чиқариш маданияти анча юқори даражага кўтарилди. Шундай қилиб, мустақиллик йилларида кончилик иши технологияси ва техникаси анча янгиланди, кўп кончилик жараёнлари модернизациялаштирилди. Бу эса рудаларни қазиб олиш, кон корхоналарининг техник иқтисодий кўрсаткичларининг кескин ошишига олиб келди.
Ер қаъридан оқилона ва комплекс фойдаланишни, кончилик ишларини тўғри олиб боришни, механизм ва жиҳозлардан самарали фойдаланишни, ишнинг юқори унумдорлигини, ҳалокатсиз ва хавфсиз шароитини яратишни таъминлаш, шунингдек, фойдали қазилма конларини кам харажатли қазиб олиш мақсадида рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар конини қазиб олаётган кон ва шахталарнинг техник фойдаланиш қоидалари (ТФҚ) ишлаб чиқилди.
Ҳозирги ТФҚ амалдаги хавфсизлик меъёр ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва уларнинг талабларига зид эмас.
Мустақиллик йилларида қабул қилинган қонун талаблари, жумладан “Ер қаъриси тўғрисидаги (янги таҳрир)”, “Чиқиндилар тўғрисида”, “Меҳнатни мухофаза қилиш” Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси қарорлари ушбу “Рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар конини қазиб олаётган кон ва шахталарнинг техник фойдаланиш қоидалари” нинг (ТФҚ) қонуний асосларини ташкил қилади. Бу талабларни ҳисобга олган ҳолда ТФҚ ер қаъридан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик, қазиб олинаётган фойдали қазилма сифатига, конни сувсизлантиришга, қазиб олишнинг янги тизимларига, ўзи юрар жиҳозлардан фойдаланиш шароитига, қўйиладиган талаблар билан тўлдирилган. Ҳозирги ТФҚ тўрт қисмдан иборат: “Кон ишларини олиб боришнинг Умумий қоидалар”, “Рудали фойдали қазилма конларини қазиб олиш”, “Сочма фойдали қазилма конларини қазиб олиш”, “Геологик-маркшейдер хизмати, саноат санитарияси, режалаштириш, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш”. Баён этилган қоидаларга рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар конларини қазиб олишда риоя қилишлари зарур. Бу ТФҚ кон ва шахталардан техник фойдаланишнинг муҳим талабларини қамраб олган. Шунинг учун бу ТФҚ талаблари фойдали қазилма конларини қазиб олувчи корхона, илмий тадқиқот ва лойҳалаш институтлари ҳодимлари томонидан бажарилиши шарт. “Рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар конини қазиб олаётган кон ва шахталардан техник фойдаланиш қоидалари” ни яратишда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали “Кончилик иши” кафедраси мудури, тарих фанлари доктори, проф. Шакаров Б.Ш., кафедра катта ўқитувчилари Шамаев М.Қ., Ҳасанов О.А., кафедра ассистентлари Бакиров Ғ.Х., Тоштемиров У.Т лар қатнашдилар.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling