Қисқартирилган номлар


ЕР ҚАЪРИСИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА ҚАЗИБ ОЛИНАЁТГАН ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА СИФАТИ, АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


Download 0.86 Mb.
bet4/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ЕР ҚАЪРИСИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА ҚАЗИБ ОЛИНАЁТГАН ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА СИФАТИ, АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Фойдали қазилма конларини лойиҳалаш ва қазиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб бериши керак. Фойдали қазилма конини қазиб олишнинг хавфсизлиги, энг мақбул ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаш, лойиҳада ҳар томонлама асосланиб қазиб олишнинг (очиқ, ер ости ёки мураккаб) усули танланиши керак. Атроф муҳит муҳофазаси ва керакли ҳолатларда кончилик ишлари натижасида ер юзасининг бузилган жойларини бошланғич ҳолатига келтириш лойиҳада ўз ифодасини топиши керак.
Кон қазиб олиш корхонасини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишда қўшимча маълумотлар олиш учун керакли ҳолларда қидирув ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш мумкин.
Кон қазиб олиш корхоналарини лойиҳалашда корхона жойлашадиган ернинг қийматини назарда тутган ҳолда, ернинг устки қатламини олиб қўйиш ва уни келажакда ер устки қатламини қайта тиклаш учун сақлаш кўзда тутилиши керак.
. Кончилик ишлари натижасида бузилган ерлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ қайта тикланиши керак. Конларни қазиб олиш лойиҳаларида аниқ район шароитига мўлжалланган ерларни қайта тиклаш ишлари ўрин олиши керак.
Ерни қайта тиклашда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ернинг қийматини назарда тутган ҳолда талабларини ҳисобга олиш ва ерни қайта тиклаш йўналишларини ва турларини асослаш зарур. Ердан фойдаланишига қараб қуйидаги йўналишларга бўлинади: қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва қурилиш учун. Ерларининг қуйидаги турлари мавжуд: экиладиган ерлар, ёйлов, боғлар ва бошқалар.
Табиий мухитни сақлаш учун экинлар экилмайдиган бузилган ерларни ҳам қайта тиклаш зарур.
Кон қазиб олиш корхонаси фаолияти натижасида шаклланган бутун табиий мажмуа бузилади. Шунинг учун табиий, маданий, санитар-гигиена, эстетик ва жамиятнинг бошқа талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудуднинг ривожланиш режалари билан боғлиқ равишда ерни қайта тиклаш ишлари амалга оширилиши шарт.
Қайта тиклаш ишларини лойиҳалаш учун, технологик заруриятларга ер участкаларини ажратган ҳудудий ташкилотлар талаблари асосида тузилган, ҳар бир аниқ жой учун техник-шарт тузилиши керак. Техник-шартда лойиҳа тайёрланаётган ҳудуд учун тупроқни ўрганиш, геологик, гидрогеологик ва бошқалар ҳудудни таърифловчи материаллар асосида қайта тиклаш йўналишига асосланган қайта тиклаш ишлари шароитлари шаклланган бўлади.
Техник шартлар буюртмачи билан келишилади ва ер участкаларини ажратган ташкилот томонидан тасдиқланади.
Маҳаллий давлат санитар инспекцияси ташкилотлари билан келишмасдан дарё ва бошқа табиий сув ҳавзалларига шахта, карер ва бошқа саноат корхона сувларини ташлаш ман қилинади. Конни қазиб олиш лойиҳасида оқова сувларни тозалаш усуллари, тартиби ва тозалаш иншоатлари бўлиши керак.
Конни қазиб олиш лойиҳасида оқова сувларни санитар меъёригача тозалаш кўзда тутилган бўлиши керак.
Шахта, карер, конлардан чиққан ер ости ва ер усти сувларини четлатиш шундай амалга оширилиши керакки, у сувлар қайтадан ер ости лаҳимларига оқиб тушиш ёки атроф муҳитни балчиқлантириш имкониятига эга бўлмаслигини таъминлаш керак.
Давлат санитар инспекцияси маҳаллий ташкилотлари билан келишилган ҳолда ер остидан чиққан ҳаво оқимидаги чангнинг миқдори ва отиш баландлигига боғлиқ ҳолда одамлар турар жойини ажратувчи ҳимоялаш доираси аниқланиши керак.
Бинолар, саноат иншоатлари ва отваллар одатда корхонага ажратилган ер ажратмаси рудасиз майдонларида жойлаштирилиши керак.
Айрим ҳолларда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда фойдали қазилма бор майдонларда ҳам қурилиши мумкин.
Корхонани қуриш ва фойдаланишда аниқланган кон геологик ва кон техник шароитлар қўлланилганда ва улар қабул қилинган техник ечимларни қайта кўриб чиқишни талаб қилса, керакли ўзгаришларни лойиҳани тасдиқлаган ташкилот амалга оширади.
Агарда аниқланган ўзгаришлар лойиҳада кўрсатилган асосий ечимлар кўрсаткичларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмаса, унда бош лойиҳалаш ташкилоти билан келишилган ҳолда комбинат ёки бошқа ваколатли бирлашма бош муҳандиси тасдиқлаган маҳаллий лойиҳа асосида айрим технологик ўлчамлар ўзгартирилиши мумкин.
. Ҳар бир кон корхонасида қўлланилаётган рудани қазиб олиш тизими учун аниқ кон-геологик шароитидан келиб чиққан ҳолда руданинг йўқотилиши ва сифатсизланишининг меъёрий кўрсаткичлари миқдори белгиланган бўлиши керак.
Блокни (панелни) тозалаб қазиб олиш ёки қазиб олиш участкаси ёки ишчи лойиҳасида тармоқ йўриқномаси талабларига мос равишда техник-иқтисодий ҳисоблаш йўли билан аниқланган руда йўқотилишини ва сифатсизланишини меъёри бўлиши керак.
Ҳар бир кон, шахта, карер “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси маҳаллий ташкилотлари билан келишилган, ўранатилган тартибда тасдиқланган, йиллик кончилик ишлари ривожланиш режалари ва фойдали қазилманинг йўқотилиш ва сифатсизланиш меъёрий миқдорлари бўлиши керак. Фойдали қазилма йўқотилиш ва сифатсизланиш меъёрий миқдори “Фойдали қазилма конларини қазиб олишда кончилик ишлари ривожланиш режаларини ва йўқотилиш ва сифатсизланиш меъёрий миқдорини намунавий услубий кўрсатма” асосида тузилиши керак. Корхоналар рудаларнинг сифатсизланишини камайтириш ва ер қаъридан чиқариб олишнинг ўрнатилган кўрсаткичларини яхшилашш учун тадбирларни амалга ошириши керак.
”Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси маҳаллий ташкилотлари билан келишилмаган кончилик ишлари ривожланиш режа ва йўқотилиш ва сифатсизланишнинг меъёрий миқдорисиз кончилик ишларини олиб боришга, шунингдек келишилган режа ва меъёрий миқдоридан четга чиқишга йўл қўйилмайди.
Кончилик ишлари ривожланиш режаси ва руданинг йўқотилиш ва сифатсизланиш меъёрий миқдори лойиҳасида қуйидагилар бўлиши керак:
а) конни қазиб олишда руданинг балансдаги заҳирасини тўлиқ қазиб олишни, рудаларнинг таркибида фойдали компонентлари кўп жойларни танлаб қазиб олишга йўл қўймаслигини, умуман кончилик қазиб олишнинг бир меъёрда олиб борилишини ва меҳнат шароитининг хавфсизлигини таъминлаш;
б) йўл-йўлакай қазиб олинган фойдали компонентли рудаларнинг ҳамда халқ хўжалигида фойдаланиши мумкин бўлган тоғ жинсларни мақбул фойдаланиши ва сақлашини таъминлаш;
в) кончилик ишларининг ҳар ёққа сочилган ҳолатини ва кўп горизонтларда олиб борилишини камайтириш;
Конни қазиб олиш жараёнида кончилик ишларини самарадорлигини ва хавфсизлигини янада ошириш йўлларини белгилаш ҳамда ер қаърисидан оқилона фойдаланиш учун корхона техник ва иқтисодий кўрсаткичларни мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш керак.
Қазиб олинаётган фойдали қазилма сифати ва таркибидаги фойдали компонентлар бўйича ўрнатилган техник шартларига тўғри келиши керак.
Қазиб олинаётган фойдали қазилманинг талаб даражасидаги сифатини таънимлаш учун:
а) шу кон учун тасдиқланган руда таркибидаги фойдали компонентнинг энг кам миқдори бўйича рудаларнинг тури ва навига ажратиб ҳамма жойда мунтазам равишда фойдали қазилма намуналарини олиш;
б) кончилик ишлари режа ва йўналишларини зудлик билан тўғрилаш ва имконият бўлса таҳлилнинг тез ядро-геофизик усулидан кенг фойдаланиш;
в) руда намунасидаги асосий компонентларни кимёвий таҳлилини тўғрилигини ҳар чоракда ташқи ва ички назоратдан ўтказиш;
г) рудаларни (қумларни) яроқсизликка ажратиш қоидаларининг бўлиши;
д) иқтисод томонидан мақсадга мувофиқ бўлса фойдали қазилмаларни навларга ажратиб қазиб олиш ёки кавлаш жойида навларга ажратиш;
е) рудаларни фойдали компонентлар бўйича бир хиллигига эришиш.
39. Фойдали қазилмаларни келажакда қайта ишлаш учун зарарли бўлган моддалар билан ифлосланган ташиш воситаларига юклаш ман қилинади.
Рудаларнинг (қумлар) музлаб қолиш ҳолати билан курашишда лойиҳада кўзда тутилган махсус тадбирлар амалга оширилади.
Фойдали қазилмаларни етказиб бериш ва қабул қилиб олишда жўнатилган маҳсулотларнинг сифатини аниқлаш ва ҳисоблаш давлат стандарти ёки техник шартлар бўйича амалга оширилади. Ҳар чоракда камида бир маротаба рудалардан намуналар олиш йўриқномасига мос ҳолда корхона техник назорат бўлими кон, шахта, карер геологик хизмати билан биргаликда фойдали қазилмалардан назорат махсус намуналар тўпламини олади.
Тажриба ва арбитаж намуналар билан ишлаш ва уларни сақлаш махсус биноларда амалга оширилиши керак.
Ҳар бир корхонада руда фойдали компонентларини миқдорини таҳлил қилиш ва уларнинг моддий таркибини аниқлаш учун таҳлил лабораторияси бўлиши керак.
Жўнатилаётган фойдали қазилмани сифатини аниқлаш учун рудадан намуна олиш ва уни таҳлилга тайёрлашни давлват стандартларига мос ва техник шароитида кўрсатилган намуна олиш ва уни тайёрлаш усуллари бўйича амалга оширилади.
Фойдали қазилманинг руда махсулоти навлари сифати шахта, кон, карерда ўрнатилган техник шартларга тўғри келиши керак.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling