Isbot qilishdan maqsad nima?


Aнгло-саксон ҳуқуқ тизими давлатлари жиноят процессида далиллар ва исбот қилиш ҳуқуқи


Download 0.92 Mb.
bet32/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ

Aнгло-саксон ҳуқуқ тизими давлатлари жиноят процессида далиллар ва исбот қилиш ҳуқуқи

Америкада жиноят ишларини юритиш қоидалари ниҳоятда мураккаб бўлиб, жуда кўп ҳуқуқ манбаларида баѐн этилган. Бу АҚШда бир-биридан мустақил 50 та штат судлов тизимлари ҳамда федерал судлов тизими мавжудлиги билан изоҳланади. ХVIII асрда АҚШнинг катта қисми собиқ инглиз колониялари саналиб, бу ҳуқуқий тизимнинг ҳам ўзлаштирилишига асосий омил бўлган.
Америка жиноят процесси назариясида далил тушунчаси ва квалификация масалалари кўп бора тадқиқ қилинган. Албатта, улар муаллифларнинг нуқтаи назарларига кўра фарқланади, жумладан, Ч.Фрикки фикрича, далиллар – суд муҳокамасида судъялар ва қасам ичганларни муайян масалаларни тасдиқлашлари учун шу масалалархусусида ишонч туғдиришлари мақсадида тарафлар томонидан юридик қоидаларга риоя қилган ҳолда муайян ҳаракатларни ўтказиш йўли билан ѐки гувоҳлар, баѐнномалар, ҳужжатлар ва предметлар орқали тақдим қилинадиган, айбни исботлайдиган ѐки уни инкор қиладиган ҳар қандай воситалардир
Америка қонунчилиги ва жиноят-процесуал доктринаси (устувор ғоялари)га кўра, далилларнинг қуйидаги турларини учратиш мумкин: - дастлабки далиллар; - ҳосила далиллар; - ѐрдамчи далиллар; - қўшимча далиллар; - тасдиқловчи далиллар; - шубҳасиз далиллар; - инкор қилувчи далиллар; - эҳтимолий далиллар; - хусусий далиллар; - ишонтирувчи далиллар; - олдин ишлатилган далиллар. Исбот қилишнинг қоидалари тўғрисидаги унификация қилинган актда: ―Агар суд томонидан қўлланиладиган қонунда ва акт қоидаларида бошқача ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, барча алоқадор далиллар мақбул ҳисобланади‖ дейилган. Мазкур актнинг 403-моддасида: жиноят содир этганликда айбдорликни исбот қилиш мақсадида судланувчининг ѐмон обрўйи тўғрисидаги далиллар тақдим этилиши мумкин эмаслиги белгиланган. Ушбу далиллар қуйидаги шартларда мақбул ҳисобланади: 1) уни тақдим қилаѐтган шахс ишни биринчи инстанция 181 судида муҳокама қилиш бошлангунга қадар ѐки суд муҳокамасида етарли асослар мавжуд бўлганда суднинг розилиги билан қарши тарафни бундай далилнинг моҳияти ҳақида асослаб хабардор қилиши; 2) суд қуйидагиларни аниқлайди: аниқ ва ишончли далиллар ѐрдамида зиѐн келиб чиқишига сабаб бўлган бошқа жиноят ѐки ҳаракат содир бўлганлигини, шунингдек, далил қиймати зиѐн келиб чиқиш хавфини йўқотишга хизмат қилишини. Гувоҳларнинг кўрсатувларидан жиноят содир этилган ва уни айбланувчи содир этган деб ҳисоблаш учун реал асослар мавжудлиги келиб чиқсагина ишни округ федерал судига дарҳол юбориш ҳақида қарор қабул қилинади. Буларнинг барчаси полиция, прокуратура ва судга жиноят содир этмаган шахсларни таъқиб этиш имконини беради. Бу эса кейинчалик тергов органлари етказган зарарни қоплашга олиб келади.

  1. континентал ҳуқуқ тизими давлатлари жиноят процессида далиллар ва исбот қилиш

Континентал ҳуқуқ тизими давлатларида жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари ѐзма хусусиятга эга бўлиб, ҳар бир мамлакат ўзининг жиноят- процессуал кодексига ѐки жиноят-процессуал қонунига ѐхуд қоидаларига эга. Ушбу қонун ҳужжатларига доимий равишда янги қонунлар (Германияда), декретлар, ордонанслар (Францияда) орқали ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб борилади.
Францияда, жиноят ишини уч нафар доимий аъзо ва тўққиз нафар маслаҳатчидан иборат суд кўриб чиқади. Бу ишнинг барча масалаларини ҳал қилувчи яхлит ҳайъатдир. Ўлим жазоси, каторга ишлари ѐки ҳуқуқлари чекланган ҳолда озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланиши мумкин бўлган ишлар ушбу суднинг судловига тегишли. Судья ўз ташаббуси билан далилларни талаб қилиб олиши, суд терговининг боришини бошқариш хусусида якка тартибда қарорлар қабул қилиши, айбланувчини сўроқ қилиши мумкин. Ишни судда кўриб чиқиш ишнинг суд муҳокамасига тайинланиши ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттириш ҳамда ишнинг моҳиятини баѐн этувчи прокурорнинг қисқача нутқи билан бошланади. Суд муҳокамасининг марказий қисми – раиснинг судланувчини сўроқ қилишидир. Фақат раисдан кейингина судланувчини прокурор ҳамда суд муҳокамасининг бошқа иштирокчилари сўроқ қилади. Гарчи суд муҳокамаси тортишувга асосланган деб ҳисобланса- да, прокурорга айбланувчининг ҳимоячисига қараганда, кенгроқ ҳуқуқлар берилган. Прокурор шахсан ўзи сўроқ қилади, ҳимоячи эса гувоҳлар ва экспертларга фақат раислик қилувчи орқали саволлар бериши мумкин. Шу жумладан, қонунда гувоҳларни суд мажлисига чақириш борасидаги харажатларни буни илтимос қилган тараф қоплаши кераклиги кўрсатилган. Иш материалларини текшириш суд музокаралари билан якунланади. Дастлаб фуқаровий даъвогар ва прокурор сўзга чиқади, сўнгра сўз ҳимоячига берилади. Судья ва маслаҳатчилар судланувчининг охирги сўзини тинглаб бўлгач, маслаҳатхонада ҳукм 191 чиқарадилар. Айблов хулосаси чиқариш учун 8 та овоздан иборат кўпчилик овози талаб этилиб, муҳокама ҳукмни ўқиб эшиттириш билан якунланади. Францияда далилларни судьяларнинг ички эътиқоди бўйича эркин баҳолаш тизими мавжуд бўлиб, полиция баѐнномаларида қайд этилган фактларни гувоҳларнинг кўрсатувлари билан рад этишни тақиқловчи қоида амал қилади.

  1. юридик ва фактик презумпциялар

Ҳуқуқий мустаҳкамлаш фактига кўра, презумпцияларюридик ва фактик бўлади. Фактик презумпцияда қонун акс этмайди ва шунинг учун юридик аҳамиятга эга бўлмайди, лекин улар ҳуқуқни қўлловчи шахснинг ички ишончини вужудга келтиришда ҳисобга олинади. Юридик презумпция — бевосита ѐки билвосита қонунчиликда мустаҳкамланган тахминдир. Масалан, Оила кодексида қайд этилган оталик презумпцияси. Амал қилиш доирасига кўра, презумпция — умумҳуқуқий ва тармоқ презумпциясига бўлинади.

  1. исбот қилиш жараѐнида преюдиция

Прeюдиция – бу фaндa мурaккaб вa бир хил мaънo-мaзмун кaсб этмaйдигaн шунингдeк, кaм ўргaнилгaн ҳуқуқий ҳoдисaдир. Прeюдиция ҳуқуқий тушунчa сифaтидa дaстлaб Рим ҳуқуқидa пaйдo бўлгaн. Рим ҳуқуқшунослари ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган ―res judicata pro veritate accipitur (habetur)‖ – ―Чиқариб бўлинган суд қарори ҳақиқат сифатида қабул қилинади‖ қоидасини ишлаб чиққанлар. Преюдиция – бу ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қўлланиладиган исботлашнинг предмети ва йўналишини, мазмунини ифодалайдиган юридик техника усули, исботлаш қоидаси бўлиб, юридик ишларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарор қабул қилишда қўлланилади. Преюдиция ҳуқуқ тизими доирасида ҳаракат қилиш соҳасига кўра: - умумҳуқуқий; - тармоқлараро; - тармоқ (ички тармоқ) преюдицияларига бўлинади. Умумҳуқуқий преюдициянинг ўзига хос хусусияти бўлиб, унинг барча ҳуқуқ соҳалари доирасида амал қилиши ҳисобланади. Тармоқ (ички тармоқ) преюдиция фақатгина бир тармоқ доирасида амалга оширилади ҳамда унинг доирасидан четга чиқмайди. Тармоқлараро преюдиция бир турдаги суд (масалан, жиноят ишлари бўйича суд) томонидан аниқланган ҳолатлар бошқа турдаги суд (масалан, фуқаролик ишлари бўйича суд) жараѐнида ишни кўриб чиқишда қўлланилади.
Преюдицияни муайян шароитларда текшириш имкониятига кўра: - тўлиқ (шартсиз); - чекланган (шартли)га бўлиш мумкин. Тўлиқ преюдиция ҳеч бир чеклов ва шартларсиз, тўла-тўкис амал қилади. Чекланган преюдиция эса, фақатгина муайян шартлар асосида амал қилинади. Преюдиция рад этиш имкониятига кўра: - рад этиб бўлмайдиган (қаттиқ); - рад этиб бўладиган (қаттиқ бўлмаган) преюдицияга бўлиш мумкин. Рад этиб бўлмайдиган преюдицияда жиноят процессининг ҳокимият субъектлари суд томонидан олдинги жиноят иши бўйича аниқланган ҳолатларни текширувларсиз қабул қилади. Рад этиб бўладиган преюдицияда уни қўлловчи субъект преюдициал аниқланган ҳолатларни шубҳа остига қўйиши мумкин бўлади.

  1. суриштирув, тергов, прокуратура ва суд органлари ходимларининг далиллардан тўғри фойдаланиши




  1. исботлашда ўзаро ҳамкорликни тўғри ташкил этиш




  1. суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси сифатини ошириш




  1. Тезкор қидирув фаолияти тўғрисидаги қонун

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING QONUNI
TEZKOR-QIDIRUV FAOLIYATI TO‘G‘RISIDA
Qonunchilik palatasi tomonidan 2012-yil 7-noyabrda qabul qilingan
Senat tomonidan 2012-yil 5-dekabrda ma’qullangan
5 bob 31 modda

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling