Isbot qilishdan maqsad nima?


Download 0.92 Mb.
bet1/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ


  1. Isbot qilishdan maqsad nima?

Исбот қилишдан мақсад ҳақиқатни аниқлаш бўлиб, ҳақиқат тушунчаси у ѐки бу иш бўйича айнан қайси ҳолатлар аниқланиши лозимлигини белгилаб бераолмайди, бунинг учун бошқа тушунча – исбот қилиш предмети хизмат қилади.
Жиноят процессуал исбот қилишнинг мақсади ҳақиқатни, иш ҳолатларини воқеликка мос равишда аниқлашдир. Ю.К.Орлов фикрича, исбот қилиш предмети бу ҳар бир жиноят иши бўйича исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар мажмуаси. Исбот қилиш – жиноят иши ҳолатларини аниқлаш учун далиллардан фойдаланишдир. Исбот қилиш тергов қилинаѐтган ва суд томонидан кўрилаѐтган жиноят иши бўйича ҳақиқатни билиш жараѐнидир. Бу жараѐн жуда мураккаб бўлиб, ўз ичига далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни олади. Фақат шу йўл билан жиноят очилиши, жиноятчи фош қилиниши ва иш бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқарилиши мумкин.

  1. Dalillarning qanday turlari bor?

Далилларни таснифлаш – бу маълум бир асосларга, мезонларга кўра гуруҳларга, категорияларга бўлиш, ажратишдир. Айблов предметига нисбатан далиллар айбловчи ва оқловчи далилларга бўлинади. Айбловчи далиллар деб – айбланувчининг айбини тасдиқловчи, унинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи далилларга айтилади. Бундай далилларга айбловга асос бўлган далиллар ѐки айбловчининг жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар киради. Оқловчи далиллар – бу айбловни инкор қилувчи, айбланувчининг айбсизлигини тасдиқловчи, айбланувчининг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, айбланувчига қўйилган айбловни шубҳа остига олувчи далиллардир.
Олиниш манбасига қараб далиллар дастлабки ва ҳосила далилларгабўлинади. Дастлабки далиллар бу – аниқланиши лозим бўлган ҳолат тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан олинган далиллардир. Ҳосила далиллар эса исботланиши лозим бўлган факт тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан эмас, балки бошқа манбадан олинган далиллардир.
Исбот қилинаѐтган тезисга нисбатан далиллар тўғри ва эгри далилларга бўлинади. Дастлабки далиллар бу – аниқланиши лозим бўлган ҳолат тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан олинган далиллардир. Ҳосила далиллар эса исботланиши лозим бўлган факт тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан эмас, балки бошқа манбадан олинган далиллардир. Тўғри далиллар исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи далиллар бўлса, эгри далиллар оралиқ фактлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради.
Шахсий далиллар деб инсондан олинувчи маълумотларни акс эттирувчи далилларга айтилади (мисол учун, гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқалардан олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси). Ашѐвий далиллар деганда, моддий дунѐдаги ашѐлардан олинувчи далиллар тушунилади.

  1. Dalillar nazariyasi fanini o’qitishdan maqsad nima?

Далиллар назариясини фан сифатида ўқитишдан мақсад жиноят процессининг асосий институтларидан бири сифатида далилларнинг ҳуқуқий табиатини, унинг мазмуни ва элементларини очиб беришдан иборат.
Dalillar nazariyasi muammolari fanining eng yaqin va bevosita maqsadi uning predmeti boʻlmish isbot qilish protsessiga tegishli bilimlarni olish va ularni chuqurlashtirishdan iboratdir. Bunday bilimlarni toʻplash va yanada chuqurlashtirish amaliyotga chiqish bilangina oʻzini oqlamoqda. Nazariyaning bundan keyingi pirovard maqsadi ham amaliyotni takomillashtirishdan iborat boʻladi.

  1. Dalillar nazariyasi fanining predmeti nima?

Dalillar nazariyasining mazmunini avvalombor uning predmye¬ti hisoblanmish isbot qilish protsessining tartibga solingan, bir butun, oʻzaro bogʻliqlikdagi aksi tashkil etadi. Qayd etilgan pro¬sessning va umuman protsessning elementlarini chizib va tushunti¬rib beradigan naʼmunalar va tushunchalar ushbu aks etishning vosita¬lari sifatida xizmat qiladi. Mazmun deyilganda biror bir protsess yoki koʻrinish elementlarining yaxlid birligi tushuniladi.
Dalillar nazariyasi muammolari fani isbot qilishning ijo¬biy usullarini ishlab chiqishga koʻmaklashadi va uchrashi mumkin boʻl¬gan xatolardan ogohlantiradi va huquqiy normalarning ilmiy tahlili va uni amaliyotda qoʻllash oʻz navbatida qonunchilikning takomillashuviga xizmat qiladi.


  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling