Иш берувчининг топшириғи бўйича баҳоловчи ёрдамчиси томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича меҳнат битими 10 Апрель 2023 йил
“Иш берувчи” қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади
Download 317.63 Kb. Pdf ko'rish
|
baholash
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Иш тартиби
2.2. “Иш берувчи” қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
2.2.1. “Баҳоловчи ёрдамчиси” ишини ташкил этиш, “Баҳоловчи ёрдамчиси”ни меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари ва бошқа норматив меъёрий ҳужжатлар билан таништириш. 2.2.2. Ушбу меҳнат битими шартларига мувофиқ “Баҳоловчи ёрдамчиси”га иш (буюртма, топшириқ) бериш. 2.2.3. Битим шартларида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш. 2.2.4. Белгиланган жадвалга асосан буюртмани бажариш учун “Баҳоловчи ёрдамчиси”ни тегишли маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаш ва уларни “Баҳоловчи ёрдамчиси”га электрон ёки бошқа шаклда етказиб бериш. 2.2.5. “Баҳоловчи ёрдамчиси” томонидан бажарилган ишлар ҳақидаги белгиланган шаклда тақдим қилинган иш материалларини қабул қилиб олинишини таъминлаш. 2.2.6. Ушбу битим шартларига мувофиқ бажарилган ишлар (хизматлар кўрсатиш) бўйича “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг ҳақини жамият ҳисоб рақамига битимнинг 1.7.3.-1.7.4.-бандларида белгиланган тартибда келиб тушган маблағлар бўйича битимнинг 1.7.5.-1.7.7.-бандларига мувофиқ ўз вақтида тўлаш. 2.2.7. “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг буюртманомаси бўйича буюртмани бажариш учун унга берилган топшириқ ижроси юзасидан зарур маълумотлар бериш. 2.2.8. “Баҳоловчи ёрдамчиси”ни ўқитиш, унга хавфсизлик қоидалари ва берилган топшириқларни бажариш тартиби тўғрисида йўриқномалар билан электрон танишиш бўйича тушунтириш бериш. 2.2.9. Махсус (e-baholash.uz) дастуридан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган “логин парол”ни тақдим қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби бўйича электрон қўлланма билан таъминлаш; 2.2.10. Қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш. 2.2.11. Битим шартларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш. 3. Иш тартиби: 3.1. “Баҳоловчи ёрдамчиси” иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди, у бажарган барча ишларга жамият ҳисоб рақамига битимнинг 1.7.3.-1.7.4.-бандларида белгиланган тартибда келиб тушган маблағлар бўйича битимнинг 1.7.5.-1.7.7.-бандларига мувофиқ бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади ва унга иш вақтидан ташқари ишлаганлик, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек тунги вақтда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланмайди. 3.2. “Баҳоловчи ёрдамчиси”га қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ўз ҳисобидан таътил берилади. 3.3. Таътилни пул компенсацияси билан алмаштиришга рухсат этилмайди. 5 4.1. “Баҳоловчи ёрдамчиси” ушбу битимда кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, битим шартларини бузганлиги натижасида, “Иш берувчи”га моддий зарар етказилган тақдирда, етказилган зарар “Баҳоловчи ёрдамчиси”дан тўлиқ ундирилади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ “Баҳоловчи ёрдамчиси” интизомий, моддий ёки бошқа тарзда жавобгар бўлади. 4.2. Агар берилган топшириқни бажаришда узилишлар ёки кечикишлар “Баҳоловчи ёрдамчиси”га боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (Форс мажор ва ҳоказолар) содир бўлган бўлса (бу тўғрида “Баҳоловчи ёрдамчиси” топшириқни бажариш муддатлари келгунга қадар агар бунинг имкони бўлмаса, мумкин қадар қисқа муддатда “Иш берувчи”ни хабардор қилишга мажбур. Бунда мазкур банд талаблари бажарилганда “Баҳоловчи ёрдамчиси”га нисбатан жарима санкциялари қўлланилмайди. 4.3. “Баҳоловчи ёрдамчиси” топшириқ ижроси юзасидан “Иш берувчи”га ва баҳоловчига тақдим қилинадиган ҳужжатларни қалбакилаштирган ёки сохталаштирган тақдирда, ҳаракатлари натижасида “Иш берувчи”га ёки бошқа ишонч билдирувчи шахсга етказган зарарлари бўйича жавобгар бўлади. 4.4. “Баҳоловчи ёрдамчиси” томонидан топшириқ ўз муддатида ва белгиланган сифат даражасида бажарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ҳисобланган иш ҳақи миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ, бажарилмаган иш қийматининг 5,0 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда “Иш берувчи”га пеня тўлайди. 4.5. Топшириқда белгиланган муддатлар ва ҳажмларда бажарилган ишлар учун жамият ҳисоб рақамига битимнинг 1.7.3.-1.7.4.-бандларида белгиланган тартибда келиб тушган маблағлар бўйича битимнинг 1.7.5.-1.7.7.-бандларига мувофиқ ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаганда “Иш берувчи” ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган иш ҳақи миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ ҳисоб-китоб қилинмаган сумманинг 5,0 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда “Баҳоловчи ёрдамчиси”га пеня тўлайди. 4.6. “Иш берувчи” томонидан “Баҳоловчи ёрдамчиси”га дастурга кириш учун берилган логин паролни сир сақланиши учун “Баҳоловчи ёрдамчиси” шахсан жавобгар бўлиб, мазкур логин парол сир сақланишини таъминламаганлиги натижасида “Иш берувчи”га етказилган зарар бўйича тўлиқ жавобгар ҳисобланади. 4.7. “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг бинодан фойдаланиш муносабатлари доирасида келиб чиқадиган ҳар қандай Низоларда “Иш берувчи” жавобгар ҳисобланмайди; 4.8. “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг ўз иш фаолиятида бинодан фойдаланиш муносабатлари доирасида келиб чиқадиган ҳар қандай Низолар бўйича “Баҳоловчи ёрдамчиси” шахсан жавобгар бўлади. 5.1. Ушбу битимни тўхтатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади: 5.1.1. Томонларнинг ўзаро келишуви асосида. 5.1.2. Мазкур битимнинг 1.1.-бандида кўрсатилган ишларнинг бажариб бўлиниши. 5.1.3. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган норматив-меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган асосларга кўра “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг ташаббуси билан бекор қилиниши. 5.1.4. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган норматив-меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган асосларга кўра “Иш берувчи”нинг ташаббуси билан бекор қилиниши. 5.1.5. Мазкур битимнинг 2.1.-банди талабларининг “Баҳоловчи ёрдамчиси” томонидан лозим даражада бажарилмаслиги; 5.1.6. Мазкур битимнинг 6.2.-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг юзага келиши. 5.2. Битимнинг тўхтатилиши томонларни битим бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди. Download 317.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling