Иш берувчининг топшириғи бўйича баҳоловчи ёрдамчиси томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича меҳнат битими 10 Апрель 2023 йил


“Баҳоловчи ёрдамчиси” қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади


Download 317.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana26.10.2023
Hajmi317.63 Kb.
#1725138
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
baholash

2.1. “Баҳоловчи ёрдамчиси” қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:


3
2.1.4. “Иш берувчи” томонидан талаб қилинадиган сифат стандартларига асосан хизматларни “Иш
берувчи”га топширишга буюртмага мувофиқ ўз вақтида тайёрлаш. Ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан
(Форс-мажор ва ҳоказолар бўлганда) буюртмани бажариш ва топшириш имконияти бўлмаганда, бу ҳақда
зудлик билан, бироқ, мазкур ҳолат вужудга келган иш кунидан кечиктирмасдан “Иш берувчи” ни хабардор
қилиш;
2.1.5. Материаллар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар бузилиши, шунингдек, битим шартларида ва
буюртмада белгиланган талаблар доирасида бажарилмаган ҳамда тегишли далолатномага асосан тўлиқ ёки
қисман сифатсиз бажарилган ишлар билан боғлиқ аниқланган зарарни “Иш берувчи”га қоплаш;
2.1.6. Мазкур битим шартларида ишларни бажариш учун бинодан фойдаланиш зарурияти вужудга
келганда бинони топиш, ижарага берувчи билан ижарага олувчи (жисмоний шахс сифатида) ўртасида ижара
шартномасини “Иш берувчи” иштирокисиз ва мажбуриятисиз ўз ҳисобидан тузиш;
2.1.6.1. Мазкур битим шартларида ишларни бажариш учун фойдаланиладиган бино ижараси бўйича
ижара тўловини, коммунал хизматлар ҳақини қатъий равишда ўлчов асбоблари кўрсаткичлари бўйича
амалда белгиланган тарифларга ва ижарага берувчи билан ижарага олувчи (жисмоний шахс сифатида)
ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ўз ҳисобидан тўлаш;
2.1.7. Ишларни бажаришда меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва санитарияси талабларига
риоя қилиш;
2.1.8. “Иш берувчи”нинг унга берилган технологиясининг махфийлигига риоя қилиш;
2.1.9. “Иш берувчи” томонидан тақдим қилинган иш ҳажми материаллари бўйича аниқланган
камчиликларни бартараф қилган ҳолда иш материалларини 1 (бир) кунлик муддатда қайта тақдим қилиш;
2.1.10. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
2.1.11. “Иш берувчи”га баҳолаш шартномаси тузишда ва буюртмачидан бажарилган ишлар ҳажми
бўйича маблағларни ундиришда ҳамда ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга кўмаклашиш;
2.1.12. Баҳолаш тарифлари, “Иш берувчи” томонидан таклиф этилаётган баҳолаш шартномаси
шартлари ҳақида, лицензиянинг мавжудлиги ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек
таклиф этилаётган объектни баҳолашга доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида ахборотга эга бўлиш;
2.1.13. Баҳолаш шартномасини расмийлаштиришда буюртмачи тўғрисида зарур ахборотга эга
бўлиши, унга баҳолашга қаратилган аниқ тадбирларни амалга оширишни таклиф этиш;
2.1.14. Буюртмачиларнинг сўровига кўра уларга баҳолашда кўздан кечиришнинг ва суръатга
олишнинг амалдаги шартлари тўғрисида ахборот бериш;
2.1.15. Баҳолашнинг электрон шартномалари белгиланган тартибда тузилиши бўйича буюртмачига
тегишли тушунтиришлар бериш ва буюртмачи талаб қилганда кўмаклашиш;
2.1.16. Баҳолаш шартномалари бўйича берилган топшириқлар ва “Баҳоловчи ёрдамчиси”
томонидан бажарилган ишлар ҳисобини белгиланган шаклда юритиш ҳамда ҳар бир ҳисобот ойидан
кейинги ойнинг биринчи санасига қадар “Иш берувчи” электрон почтаси (online@e-baholash.uz) ёки почта
хизмати орқали тақдим этиш;
2.1.17. “Баҳоловчи ёрдамчиси” томонидан бажарилган ишлар ҳақидаги ҳужжатларнинг
сақланишини таъминлаш;
2.1.18. Мижознинг ва “Иш берувчи”нинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этадиган
маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
2.1.19. “e-baholash.uz” иштирокчиси сифатида “Иш берувчи” томонидан тақдим қилинган логин
паролдан фойдаланишда махфийликни таъминлаш;
2.1.20. “e-baholash.uz” иштирокчиси сифатида логин парол бошқа шахсларга ошкор бўлиб қолганда
ташқи таъсирларнинг ва маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олиш мақсадида амалдаги логин паролни
бекор қилиш ҳақида “Иш берувчи”ни расман огоҳлантириш;
2.1.21. Тасдиқланган баҳолаш ҳисоботини “Иш берувчи” томонидан берилган логин паролдан
фойдаланган ҳолда “e-baholash.uz” дастуридан А4 форматдаги қоғозга чоп этиш, муқовалаш ва буюртмачига
тақдим қилиш;


4
2.1.22. Мазкур битимни имзолашдан олдин “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон рақамли
имзо тўғрисида”ги ЎзР. Қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2016 йилдаги №185-сонли қарори
ҳамда қарор 1-иловаси билан тасдиқланган “Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари”га ва 2-иловаси
билан тасдиқланган “Шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон
ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш
тартиби тўғрисида”ги Низомлар билан “Lex.uz” интернет сайти орқали танишиб чиқиш.
2.1.23. Баҳолаш шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида буюртмачи объектини баҳолашга
доир эътирозлари юзага келган тақдирда ҳамда уларни тартибга солиш (бартараф этиш) жараёнида
баҳоловчи ва буюртмачи ўртасида ахборотнинг ўз вақтида алмашишини таъминлаш.
2.1.24. Бошқа “Иш берувчи”лар билан айнан ушбу фаолият билан боғлиқ меҳнат ёки фуқаролик
ҳуқуқий тусдаги битимларни имзолашда “Иш берувчи”нинг бизнес сирларини ошкор қилинишини олдини
олиш учун “Иш берувчи”нинг ёзма розилигини олиш.
2.1.25. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган
бошқа мажбуриятларни бажариш;

Download 317.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling