Иш берувчининг топшириғи бўйича баҳоловчи ёрдамчиси томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича меҳнат битими 10 Апрель 2023 йил
Download 317.63 Kb. Pdf ko'rish
|
baholash
- Bu sahifa navigatsiya:
- № AA2639666-сон Тошкент шаҳри
- 1. Битим предмети
1 Иш берувчининг топшириғи бўйича баҳоловчи ёрдамчиси томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича МЕҲНАТ БИТИМИ 10 Апрель 2023 йил № AA2639666-сон Тошкент шаҳри «ELEKTRON BAHOLASH» MCHJ номидан директор N.I.Jumaniyazova биринчи томондан ва иккинчи томондан Тошкент шаҳри АЛАТСКИЙ РОВД БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ томонидан 18.08.2013 йилда берилган, AA2639666 серия рақамли паспорт эгаси фуқаро HOJIYEV G‘ULOMJAN SHARIPBAYEVICH (кейинги ўринларда “Баҳоловчи ёрдамчиси”,-деб юритилади) (икки томон бирга “тарафлар”, деб юритилади) “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги ЎзР. Қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2016 йилдаги №185-сонли қарори ҳамда қарор 1-иловаси билан тасдиқланган “Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари”га ва 2-иловаси билан тасдиқланган “Шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ва бошқа амалдаги тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мазкур битимни қуйидагилар ҳақида туздик. 1. Битим предмети: 1.1. Мазкур битим шартларида “Баҳоловчи ёрдамчиси” баҳолаш фаолиятида хизматлар кўрсатиш юзасидан “Иш берувчи” учун жойига чиқиб баҳолаш объектини тўлиқ идентификациядан ўтказади ва битимнинг 2.1.-банди талабларида ишларни бажаради. “Баҳоловчи ёрдамчиси”га бажаргани иши учун битимнинг 1.7.3. - 1.7.7.-бандларига мувофиқ “Иш берувчи” томонидан ҳақ тўланади. 1.2. Битим иштирокчиси: HOJIYEV G‘ULOMJAN SHARIPBAYEVICH «ELEKTRON BAHOLASH» MCHJ нинг (кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб юритилади) “Баҳоловчи ёрдамчиси” лавозимига мазкур битимнинг 1.3. банди ва бошқа бандлари шартларида ишга қабул қилинади. 1.3. Мазкур битим ишбай (бажарилган ишлар ҳажми бўйича) ҳисобланади. 1.4. Битим муддати: Номуайян муддатга. 1.5. “Баҳоловчи ёрдамчиси” нинг иш жойи: Ўзбекистон Республикаси ҳудуди. 1.6. “Баҳоловчи ёрдамчиси” 2023 йилдан ишга тушиши шарт. 1.7. Ўзаро ҳисоб-китоб тартиби: 1.7.1. “Баҳоловчи ёрдамчиси”га ҳақ тўлаш “Иш берувчи”нинг буюртмасини бажариш жадвалига мувофиқ баҳоловчи ёрдамчиси сифатида кўрсатилган хизматлар ҳажмига боғлиқ ҳолда ишбай тарзда белгиланади. 1.7.2. “Иш берувчи” буюртмасини бажариш “Баҳоловчи ёрдамчиси” томонидан мазкур битим шартларида амалга оширилади. 1.7.3. “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг бажарган ишига ҳақ “Иш берувчи” томонидан берилган буюртма талаблари “Баҳоловчи ёрдамчиси” томонидан битим шартларида тўлиқ ва сифатли қилиб бажарилган тақдирда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб тушган маблағларга нисбатан, шартноманинг 1.7.4. бандига мувофиқ тўланади. 1.7.4. “Баҳоловчи ёрдамчиси” буюртмачилар билан баҳолаш хизмати учун шартнома тузилишига эришган ҳолда кўрсатилган баҳолаш хизмати бўйича жамият ҳисоб рақамларига маблағлар келиб тушишини таъминлаган тушум қисмига нисбатан 1 (бир) фоизини бажарган ишига иш ҳақи сифатида олади ва бирон- бир энг юқори иш ҳақи миқдори билан чегараланмайди. Бош шартномалар бундан мустасно. 1.7.5. Бунда, шартноманинг 1.7.3. ва 1.7.4.-бандларида белгиланган бажарилган ишлар ҳажмига маблағлар келиб тушмаганда ёки қисман келиб тушмаганда “Баҳоловчи ёрдамчиси” бажарган ишига ҳақ тўлаш маблағлар келиб тушгандан кейин ёки маблағлар келиб тушган қисмига мувофиқ амалга оширилади. 2 1.7.6. “Баҳоловчи ёрдамчиси” бажарган ишига ҳақ тўлаш “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг шартнома шартларининг 1.7.7.-бандида кўрсатилган реквизитлар асосидаги банк пластик карточкасига ЎзР. Меҳнат кодексининг 161-моддаси 1,2,3-хатбошиларида белгиланган муддатларда ўтказиб бериш орқали амалга оширилади. 1.7.7. “Баҳоловчи ёрдамчиси”нинг банк пластик карточкаси реквизитлари: Download 317.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling