Иш, энегрия, Қувват
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
Метеорологик майдонча. Барча метеорологик станция ва постлардаги ўлчаш асбоблари ва
датчиклар ҳамма томони очиқ жойдан танланган метеорологик майдончага (аниқ тартиб билан) жойлаштирилади. Метеорологик майдончанинг энг яқиндаги бино ёки дарахтларга бўлган масофаси, уларнинг баландлигидан камида 10 марта узоқ бўлиши керак. Дарёлар ва сув ҳавзаларида эса 100 метр узоқликда танланади. Метеорологик майдончада ўтказилган кузатишларга доир маълумотлар атрофдаги 20-30 км радиусли майдонни, йирик саноат марказини ёки бутун бир катта шаҳар территориясини характерлаши керак. Майдонча тўғри тўртбурчак шаклида танланиб, томонлари шимолдан жанубга ёки шарқдан ғарбга йўналган бўлиши лозим. Унинг катталиги мазкур станцияда бажариладиган ишлар ҳажми, станциянинг тури ва асбобларнинг миқдори билан аниқланади. Стандарт майдончаларнинг катталиги 26х26 м (ёки энг кичигиники 16х20 м) га, актинометрик кузатишларни ҳам ўтказиладиган станциянинг майдони эса 26х36 м бўлиши лозим. Танланган жойдаги паст- баландликлар текисланади, ўсимликлар илдизлари ва бошқа нарсалар бўлса олиб ташланади. Сўнгра майдончанинг чегараси бўйлаб сим тўр тортиб чиқилади. Агар майдонча ёғочдан панжара ясаб ўраладиган бўлса, панжарадаги рейкалар орлиғи 20 см дан қўйилади. Майдончанинг шимолий томонига эшик ўртнатилади. Барча метеорологик станциялар майдонидаги асбоблар бир-биридан ва атрофдаги тўсиқдан 4-6 м масофада жойлаштирилади. Шундай қилинганда психрометрик будкалар, ёғин ўлчагич ва бошқа асбоблар бир-бирини тўсмайди, ҳаво майдонча ичида эркин ҳаракатлана олади (1-расм). 8 1-расм. Метеорологик майдонча плани: 1-енгил тахтали флюгер; 2-оғир тахтали флюгер; 3-яхмалак станоги; 4-психрометрик будка; 5-ўзиёзгичлар учун будка; 6 ва 7-қўшимча будкалар; 8-ёғин ўлчагич; 9-плювиограф; 10-тупроққа ўрнатилади- ган термометрлар учун ўтдан тозаланган жой; 11-турли чуқурлик ларга ўрнатиладиган термометрлар учун жой; 12-музлик ўлчагич; 13-қор ўлчагич; 14-актинометрик кузатишлар учун жой; 15-панжара; 16-эшик. Метеорологик майдончанинг жанубий қисмидан иккита участка ажратилади: биринчи табиий қопламали участкага муз ва қор ўлчагич рейкалар, иккинчи – ўтдан тозаланган участкага эса термометрлар жойлаштирилади. Майдоннинг ўрта қисмига психрометрик будка, ёғин ўлчагич, плювиографлар, ўтдан тозаланган ва табиий қопламали участкаларнинг жанубий қисмига эса актинометрик асбоблар ўрнатилади. қолган бўш жойларга бошқа зарур қурилмаларни жойлаштириш мумкин. Метеорологик майдончани доим тоза тутиб, унинг юзини табиий (қопламали) ҳолатда сақлашга ҳаракат қилиш керак. Бунга эришиш учун кузатувчи исталган жойни босиб ўтавермаслиги шарт, асбобларга майдончанинг шимолий томонидан келиб-кетиш учун эни 40-50 см махсус йўлакча қолдирилади. қишда бу йўлакчадаги қорни тозалаш тавсия қилинмайди. Ёзда майдончада ўсиб чиққан ўтларнинг бўйи 20 см дан ортмаслиги керак. Баъзи кузатишларни, масалан, қор қопламининг қалинлиги, тупроқ намлиги, буғланишларни колхоз ва совхоз (станция томонидан танланган) далаларида ҳам ўтказиш мумкин. Атмосфера босими майдончадан узоқ бўлмаган хизмат биносига ўрнатилган асбоблар билан ўлчанади. Бу бинода барча кузатишларнинг натижалари ишлаб чиқилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling