Иш, энегрия, Қувват


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/43
Sana30.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1408607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar

 
А.А.Пўлатов 
 
 
AТМОСФЕРА ФИЗИКАСИДАН
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР 
 
 
 
 
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАСИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Наманган – 2008
 
СЎЗ БОШИ 



Маълумки атмосфера физикаси фанини ўқитиш жараёнида лаборатория практикуми ҳал 
қилувчи роль ўйнайди, чунки лаборатория практикуми ўқитишнинг асосий принципларидан бири 
– назариянинг тажрибага боғликлик принципини амалга ошириш имконини ҳосил қилади. 
Шунинг учун ҳам атмосфера физикасини ўқитиш жараёнида лаборатория практикумига алоҳида 
эътибор берилади. Шу билан бирга атмосфера физикасидан лаборатория практикумини олий 
ўқув юртларида ташкил қилиш ва ўқитиш ўзига хос хусусиятларга эга. 
Атмосфера физикаси бўйича маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишдаги тематик 
паралелликни таъминлаш қийинлиги туфайли, кўпгина лаборатория ишларига доир назарий 
тушунча ва маълумотлар талабларга кечиктириб етказилади, ҳар бир лаборатория ишига доир 
назарий тушунчаларни талабалар иш дастурида келтирилган адабиётдан, назорат саволларига 
жавоб бериш жараёнида ҳамда бажарилган иш юзасидан ҳисобот ёзиш натижасида ўзлаштириб 
оладилар. 
қўлланмада лаборатория практикуми ишларини бажаришда талабаларнинг мустақил 
ишлашини режалаштириш ва унинг бажарилишини ўқитувчи томонидан текшириб туришнинг 
қулай вариантлари келтирилади. 
қўлланмада келтирилган машқлар ўқув-амалий характердаги ишлар бўлиб, талабаларнинг 
илмий доирасини кенгайтиришга ёрдам беради. 
Муаллиф 



К И Р И Ш 
Атмосфера физикаси экспериментал фандир, эксперимент бутун илмий билиш 
жараёнининг зарур бир қисми ҳисобланади. Илмий билиш жараёнини схематик равишда 
қуйидаги учта асосий қисмдан иборат дейиш мумкин. 
1. Идрок этиш, яъни текширилаётган ҳодисани кузатиш йўли билан дастлабки ўрганиш. 
2. Умумлаштириш, яъни гипотеза яратиш. 
3. Гипотезанинг тўғрилигини амалда текшириш. 
Агар бу текширишлар ижобий натижа берса, гипотеза назария даражасига ва бу гипотезага 
асосланиб чиқарилган муносабатлар физик қонун даражасига кўтарилган бўлади. 
Аммо бирор ҳодисага тегишли гипотезани тажрибада текшириш билан уни илмий жиҳатдан 
билиш жараёни тамом бўлади деб ўйлаш мумкин эмас. Маълум вақт ўтгандан кейин изланиш 
методларининг такомиллашиши туфайли янги кузатишлар, янги тажрибалардан келиб чиқадиган 
натижалар олдин яратилган назарияга зид хулосаларга олиб келиши мумкин. Унда барча маълум 
бўлган фактларни янги назария асосида қараб чиқишга тўғри келади. Бу ҳолда фан 
тараққиётининг муайян босқичида янги ва анча тўлароқ назария пайдо бўлади, бу янги назария 
ҳам вақт келиб янада мукаммалроқ назарияга ўрин бўшатиб беради ва ҳоказо. Шундай қилиб, 
фан асосларини билиб борилади. 
Билиш жараёни чексиз давом этаверади. Бу чексиз давом этувчи жараёнда тажриба илмий 
билишнинг асоси ҳисобланади. Бинобарин, физик қонуниятлар тажрибада аниқланади ва 
тажриба орқали текширилади. 




Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling