Иш, энегрия, Қувват
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ.
ҲАВО НАМЛИГИНИ ПСИХРОМЕТРИК УСУЛ БИЛАН АНИҚЛАШ Ҳозирги вақтда ҳаво намлигини ўлчаш учун психрометрик ва гигрометрик усуллар қўлланилади. Метеорологик станцияларда ҳаво намлигини ўлчаш асосан психрометрик усулда олиб борилади. Иккита бир хил термометрдан иборат асбоб-психрометр кўрсатишлари ва атмосфера босими маълум бўлган психрометрик усулда ҳаво намлиги аниқланади. Термометрларнинг биринчиси қуруқ термометр атрофдаги ҳаво температурасини кўрсатади. Иккинчи (ҳўл) термометрнинг резервуари нам батист билан ўралган. Батист керакли вақтларда ҳўлланиб турилади. Ҳўлланган термометр резервуари сиртида бўладиган буғланиш интенсивлиги атрофидаги ҳавонинг намлигига боғлиқ. Ҳаво қанчалик қуруқ бўлса, ҳўлланган термометр резервуаридан буғланиш шунчалик интенсив боради ва унинг кўрсатиши қуруқ термометр кўрсатишидан тобора паст бўлади, чунки иссиқлик буғланишга сарфланади. Демак қуруқ ва ҳўлланган термометрлар кўрсатишларининг фарқи ҳаво намлигини характерлайди. Термометр резервуарга ўралган батистни сув билан ҳўллаганда, сув буғининг ҳақиқий эластиклиги е қуйидаги психрометрик формула ёрдамида ҳисобланади: 12 ). ( 1 t t А Е е бунда, Е – буғланаётган сирт температурасида сув буғининг максимал эластиклиги (ҳўлланган термометр кўрсатишига қараб аниқланади); А – психрометр коэффициенти, у–психрометр конструкциясига ва психрометрнинг қабул қилвчи қисми яқинидаги ҳавонинг ҳаракат тезлигига боғлиқ; - атмосфера босими; t - қуруқ термометр температураси; t 1 – ҳўлланган термометр температураси. Ҳаво намлигини психрометрик усул билан ўлчашда станцион ва аспирацион психрометрлар қўлланилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling