Иш, энегрия, Қувват
-машқ.АСПИРАЦИОН ПСИХРОМЕТРНИ ЎРГАНИШ
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-расм . Аспирацион психрометр
2-машқ.АСПИРАЦИОН ПСИХРОМЕТРНИ ЎРГАНИШ. (Ассман психрометри). Ҳаво
намлигини экспедиция шаро- итида ва экинлар орасида аниқлашда аспирацион псих- рометр жуда қулай. Унинг ишлаш принципи худди станцион психрометрни- кидек. Бу психрометрда термометрларнинг қабул 14 2-расм . Аспирацион психрометр: 1 ва 2-қуруқ ва ҳўлланган термометрлар; 3-трубка; 4-ён томонлардаги ҳимоя; 5 ва 6- трубкалар; 7-аспиратор; 8-калит; 9-ичаксимон резинка нок; 10 ва 11-термометрлар резерву- арлари; 12-шамодан сақлагич; 13-тирқиш. қилувчи қисмлари яқинида сунъий вентиляция ёрдамида ўзгармас тезликдаги ҳаво оқими (2 м/сек) ҳосил қили- нади. (Чизма-2) Аспирацион психрометр иккита психрометрик термо- метрлардан иборат бўлиб, улар металл ғилофга ёнма-ён қилиб жойлаштирилади. Тер- мометрлар резервуарлари цилиндрик шаклда шкаласи- даги 1 та бўлимининг қиймати 0,2 0 С. ғилоф, пастки қисмидан иккига ажралувчи трубка ва ён томонидан ҳимоя қисмида иборат трубканинг устки қисми аспиратор билан туташтирилган. Аспиратор икки қават қилиб тайёрланган трубкалар орқали ташқи ҳавони сўради ва бу трубкалар ичига термометрларнинг резервуарлари жойлаштирилган бўлади. Аспираторнинг пружинали механизми калит билан буралиб ишга туширилади. Бу турдаги психрометрда термометрлардан бирининг (ўнг томондаги) резервуарларига батист ўраб қўйилади. қуёш нурларини яхши қайтариш учун асбобнинг металл қисми никель қатлами билан қопланади. Термометрларнинг резервуарларини асбоб корпусидан изоляция қилинганлиги, металл сиртининг никеллаштирилганлиги ва ўзгармас тезликдаги ҳаво оқимини ҳосил қилинганлиги туфайли бу психрометрни қуёш нурларидан қўшимча ҳимоя қилинмайди. Шунинг учун улар очиқ ҳавода рнатилади. Психрометрни қишда кузатишни бошлашдан 30 мин олдин, ёзда 15 мин олдин ташқарига олиб чиқиш керак. Резервуарга ўралган батистни пипеткали ичаксимон резинка нок билан қишда кузатиш муддатидан 30 мин ёзда эса 4 мин олдин ҳўллаш керак. Батистни ҳўллагач, аспиратор буралади ва у ҳисоб вақтида тўла равишда ишлаши керак. Шунинг учун қишда ҳисобни бошлашдан 4 мин олдин иккинчи марта буралади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling