Иш, энегрия, Қувват
АНЕРОИДНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
АНЕРОИДНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
20 Анероиднинг қабул қилувчи қисми - қопқоғи ват аги тўлқинсимон (гофрланган) сиртли металл қутича А дан иборат. Чизма-3. Бу қутичадан ҳаво сўриб олинган (қутичанинг ичидаги ҳаво босими 10 -2 мм.сим.уст.дан ҳам кам). Атмосфера босими қутичани эзиб юбормаслиги учун қутичанинг қопқоғи кучли Б пружина билан юқорига тортиб қўйилган. Атмосфера босими ортганда қопқоқ пастга букилади ва пружинани тортади. Босим камайганда пружина қопқоқни юқорига кўтариб тўғрилайди. Чунки, қутичанинг таги қўзғалмас қилиб маҳкамланган, шунинг учун қутичанинг букилиши ва кенгайиши фақат устки сиртининг кўчишлари туфайли вужудга келади. (Чизма-3) қутичанинг деформация миқдори жуда оз бўлади. Масалан, атмосфера босими 80 мм.сим.уст.га ўзгарса, қутича деформацияси миқдори 0,3 мм гагина тенглашади. Қутича қопқоғининг бундай кучсиз тебранишлари ричаглар системаси воситасида кучайтирилиб, стрелка В га узатилади, стрелка атмосфера босими ўзгарганда шкала устида ўнгга ёки чапга оғади. Стрелканинг тагига ўрнатилган А- қутича; Б-пружина; В-стрелка шкаладаги бўлимлар қиймати симобли барометрнинг кўрсатишларига мослаб топилган, шкаласи бевосита паскалларда ифодаланган анероидлар ҳам мавжуд. Анероиднинг сиртига асбоб температурасини ўлчаш учун ёйсимон термометр ўрнатилган ва анероид механизми ойнадан қопқоғи бор пластмасса ёки метали корпусга жойлаштирилади. Ҳозирги вақтда пружинаси йўқ анероидлар ҳам чиқарилмоқда. Уларда прежина ролини қутичанинг эластик қопқоқлари бажаради. Бундай анероидларнинг қабул қилувчи қисми 5-6 та гофрланган қутичадан иборат. Барометр билан ўлчашни бошлаш учун у махсус горизонтал таглик ёки стол сиртига горизонтал ҳолатда жойлаштирилади. Сўнгра ғилоф қопқоғини очиб, анероиднинг термометридан температурани 0,1 0 аниқлик билан ҳисоб қилинади. Сўнг асбобнинг узатувчи қисмидаги ишқаланишни енгиш учун қутичанинг ойнали қопқоғига бармоқ билан секингина чертилади ва стрелканинг шкалага нисбатан ҳолати 0,1 мм.сим.уст.аниқлигида ҳисобланади. Анероид бўйича ҳисоблар бажарилгач, асбобнинг ғилофи, қопқоғи ёпиб қўйилади. Анероид билан ўлчашларда атмосфера босимининг ҳақиқий қийматини топиш учун унинг кўрсатишларига уч хил: шкала, температура бўйича ва қўшимча тузатишларни киритиш керак. Бу тузатишларнинг ҳар қайсиси асбобнинг текшириш гувоҳномасига ёзилган бўлади. Шкала бўйича тузатмалар бирор асбоб қисмларини ва айниқса, унинг узатиш механизмини тайёрлашдаги камчиликларни йўқотиш учун киритилади. Анероидларнинг шкаласи мазкур типдаги барча анероидлар учун бир хил қилиб олинади. Аммо ҳар қайси анероид қисмларини, масалан, қутичасини, шкаласини ва ниҳоят узатиш механизмини тайёрлашда озгина бўлса ҳам камчиликка йўл қўйилади. Натижада анероиднинг сезгирлиги шкаланинг турли қисмида бир хил бўлмайди. Бундан ташқари ҳар бир анероид сезгирлиги бўйича бошқаларидан фарқ қилади. Агар бундай камчиликлар йўқотилмаса анероидларнинг кўрсатиши атмосфера босимининг ҳақиқий қийматидан фарқ қилиб қолиши Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling