БУЛУТЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ
Осмон гумбазининг булутлар билан қопланиши даражаси юқорида айтганимиздек кўз билан
ўн баллик шкала бўйича аниқланади. Бунда осмон сферасидаги Сi, Сс булутларига хос ҳавонинг
очиқ қисмлари эътиборга олинмайди
Осмоннинг ярмидан кўпроғини булут қоплаганда шу қисмлар ҳаммасининг йиғиндисини
олиш керак. Бордию булутлар миқдори 5 баллдан ошиқ бўлса, булутсиз жойларнинг йиғиндиси
ҳисобланади ва натижани балларда ифодаланган сонга айлантириб, уни 10 дан айириш керак.
Айиришдан қолган натижа булут миқдори бўлади. Кузатишда даставвал булутларнинг умумий
миқдори, сўнгра пастки ярус булутлари алоҳида баҳоланади. Кузатишга доир ёзувлар касс
шаклида олиб борилади: каср суратида булутларнинг умумий, маҳражига эса пастки ярусдаги
булутлар миқдори ёзилади. Мисолларга мурожаат қилайлик.
1. Осмонда булутлар йўқ бўлса, ёзиш
0
0
каби бўлади.
2. Осмоннинг ҳаммаси пастки ярус улутлари билан қопланган, аммо булутлар орасида 0,5
баллдан б кам очиқ қисмлар бўлса,
10
10
бўлади.
3. Булутлар осмоннинг 0,7 қисмини, пастки ярус булутлар эса 0,5 қисмини қоплаган бўлса,
ёзиш
5
7
кўринишда бўлади.
1-МАШҚ. БУЛУТЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ БИЛАН ТАНИШИШ
Керакли материаллар: булутлар атласи.
Ишни бажариш тартиби. Бунинг учун:
олдинги темада баён қилинган маълумотлар бўйича булутларнинг асосий шакллари ва
турларини пухта ўрганиш;
булутлар атласидан ҳар қайси тур булутларнинг мисолларини кузатиш, уларнинг
характерли аломатларини белгилаш;
булутларнинг 10 та турини кузатиш дафтарига ёзиб қўйиш ва уларни ёд олиш;
ёғингарчиликни ҳосил қиладиган булутларнинг шаклларини ёзиб олиш ва уларнинг ҳар
қайсисига хос ёғин турларини характерлаш;
осмон гумбазидаги мавжуд булутларнинг шаклини «булутлар атласи» ёрдамида белгилаш
лозим.
Агар булутларнинг миқдори баландлиги 5-6
0
га тенг бўлса, бундай булутларнинг шакли
аниқланмайди.
Саволлар
1. Булутлар қандай ҳосил бўлади?
2. Булутларнинг классификациясини изоҳланг?
3. Булутларнинг миқдори қандай аниқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |