“Мактабгача ёшдаги болаларда пастки жағ синишларини даволашнинг узоқ муддатдаги натижаларини ўрганиш”


Download 36.84 Kb.
Sana26.06.2023
Hajmi36.84 Kb.
#1655968
Bog'liq
Анотация



Тошкент Давлат Стоматология Институти Болалар юз-жағ жаррохлиги кафедраси 1-босқич магистри Каримов Фахриддин Акбар ўғлининг “Мактабгача ёшдаги болаларда пастки жағ синишларини даволашнинг узоқ муддатдаги натижаларини ўрганиш” мавзусидаги магистрлик ишига


АННОТАЦИЯ


Мавзунинг долзарблиги. Сўнгги йилларда ота-оналарнинг еътиборсизлиги, урбанизация даражасининг ўсиши, йўл-транспорт ҳодисалари, спорт майдончалар ва турли ғилдиракли учиш мосламалар (роликли коньки, электросамокат, скейтборд, лонгборд, круизер, гироскутер ва ҳ.к.лар)нинг кўпайиши болалар орасида пастки жағ синишларининг учраш даражасини ортишига ва ушбу жароҳат турининг “ёшаришига” сабаб бўлмоқда.
Болалар юз-жағ соҳаси тўқималарининг травматик шикастланишларини даволаш болалар стоматологиясининг мураккаб ҳамда долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади ва даволашнинг рационал усулларини талаб қилади. Учраш частотасига кўра, ушбу турдаги шикастланишлар яллиғланиш касалликларидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди ва стационар даволанишга муҳтож барча шошилинч беморларнинг 25% ини ташкил қилади. Муаллифларнинг таъкидлашича, юз скелети суяклари шикастланишларининг 90% ини жағларнинг синишлари ташкил этиб, уларнинг 95%и пастки жағнинг синишларига тўғри келади (Азимов М.И., 2013; Якубов Р.К., Файзиев Б.Р., 2012; Артюшкевич А.С., 2016; Брагина В.Г., Горбатова Л.Н., 2014; Иванова М.С., Александрова Е.Г., 2018).
Пастки жағ синишларини даволаш даврида ва даволашдан кейинги яқин ҳамда узоқ муддатдаги асоратлар кузатилиши мумкин. Бу ўз навбатида боланинг ёшига, синиш соҳасининг локализациясига, синиқ бўлакларининг силжиш даражасига, даволаш тури ва усулига ҳамда бошқа омилларга боғлиқ бўлиб ҳисобланади (Корсак А.К., 2007; Семенов М.Г., 2012; Фоменко И.В. ва б., 2016).
Узоқ муддатдаги кузатилиши мумкин бўлган асоратлардан синиқ бўлакларининг остеолизи, чакка-пастки жағ бўғими остеоартрози ва анкилози, пастки жағнинг иккиламчи деформациялари ва б. болалар ёшидаги пастки жағ синишларига хос бўлиб, ушбу асоратлар кўпинча пастки жағ бўғим ўсиғи ва бўғим бошчаси синганда кузатилади ҳамда шу соҳада жойлашган ўсиш зонасининг зарарланиши билан изоҳланади.
Wilftang ва б. (1991) олиб борган тадқиқот натижаларига кўра бўғим ўсиғининг бир ва икки томонлама синишларини хирургик ҳамда консерватив даволашдан кейин 88% ҳолатда бўғим ўсиғининг тўлиқ, 18% эса нотўлиқ ремоделланиши, 12% ҳолатда оғир асимметриялар кузатилган.
Адабиётлардаги маълумотларга кўра болаларда пастки жағ синишларини даволашдан кейин узоқ муддатдаги асоратлар 25% гача учрайди (Cornelius C.P., Wiltfang, 1991).
Фалалеев В.А. (1969) "12 ёшгача бўлган болаларда жарроҳлик аралашуви (ҳатто ЧПЖБ яқинида ҳам) ўсиш зонаси ва бўғим ичи дискининг шикастланиши, қон билан таъминланишнинг бузилиши ҳамда бўғимнинг инфицирланиш хавфи борлиги сабабли мутлақо қарши кўрсатма бўлиши керак", деб ҳисоблайди. Бу асоратлар охир-оқибат ЧПЖБ анкилозига олиб келиши мумкин, чунки бу ёшда бўғим бошчасининг бўғим чуқурчаси билан бирикиб кетишга мойиллиги мавжуд.
Адабиётларда мактаб давригача бўлган ёшдаги болаларда учрайдиган пастки жағ синишларини даволашдан кейинги узоқ муддатдаги натижалар ҳақидаги маълумотлар жуда кам бўлиб, бу ўз навбатида пастки жағ синишларини даволаш усули ва турини танлашда қийинчилик туғдиради. Шу муносабат билан, ушбу патологияли беморларда даволашнинг узоқ муддатдаги натижаларини ўрганиш, асосан мактабгача ёшдаги болаларда муҳим бўлиб ҳисобланади.


Тадқиқот максади. Мактабгача ёшдаги болалар пастки жағ синишларида ўтказилган даволаш усулларини солиштирма натижаларини ўрганиш ва жаррохлик усуллари кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.


Тадқиқот вазифалари:

  1. Мактабгача ёшдаги болаларда синишларнинг локализациясини ўрганиш, уларни клиник ва рентгенологик белгиларини таҳлил қилиш.

  2. Консерватив даволаш натижаларини таҳлил қилиш.

  3. Ёшига ва усулига боғлиқ холда ўтказилган операцияларни таҳлил қилиш.



Тадқиқот материаллари:
1. Тадқиқот ТДСИ болалар юз-жағ жарроҳлиги бўлимида даволанган беморлар.
2. Ўқув адабиётлари, илмий-тиббий нашрлар таҳлили.
3.Охирги 5 йил давомида даволанган беморларни касаллик тарихларини ретроспектив ўрганиш.


Тадқиқот усуллари:
1. Клиник текширув усуллари.
2. Рентгенологик текширув усули.
3. Антропометрик текшириш усули.
4. Статистик анализ текширув усули.


Тадқиқот илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
Пастки жағ синишларида болаларда ўтказиладиган операция муддатларини аниқлаш;
Пастки жағ синишларида даво муолажаларидан кейинги асоратларини ўрганишга асосланади.
Илмий раҳбар:
ТДСИ Болалар юз-жағ жароҳлиги
кафедраси профессори, т.ф.д. Азимов А.М.


Магистр: Каримов Ф.А.


Download 36.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling