Иш, энегрия, Қувват
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 – Машқ. ГИГРОГРАФ ЁРДАМИДА ҲАВОНИНГ НИСБИЙ НАМЛИГИНИ ЎЛЧАШ
Саволлар
1. Аспирацион психрометр қандай тузилган? 2. Аспирацион психрометрнинг станцион психрометрдан асосий фарқи нимада? 3. Аспирацион психрометр кўрсатишларига шамол таъсир қиладими? 5 – Машқ. ГИГРОГРАФ ЁРДАМИДА ҲАВОНИНГ НИСБИЙ НАМЛИГИНИ ЎЛЧАШ Ҳаво намлигини ўлчашнинг иккинчи усули гигроскопик жисмларнинг, ҳаво намлиги ўзгаргандаги сезгирлигига асосланган. Гигрометрларнинг ишлаш принципи ҳаво намлиги ўзгарганда ёғсизлантирилган одам соч толасининг узунлигини ўзгаришига асосланган. Ҳавонинг нисбий намлиги ўзгаришларини узлуксиз ёзиб борадиган асбобларга гигрографлар дейилади. Гигрографлар икки хил: соч толали ва плёнкали бўлади. Биринчи хил гигрографларнинг сезгир элементи одам сочи толаси бўлса, иккинчи хилдагиларники эса органик плёнкадан иборат. Сочли гигрографнинг қабул қилувчи қисми ёғсизлантирилган одам сочлари толасидан иборат бўлиб, унинг иккала учи ҳам рамага маҳкамланган. Одам сочлари узунлигининг ўзгариши ричаглар системаси ёрдамида стрелка ва унинг учидаги перосига узатилади (1-расм). Соч толалари дастасининг ўрта қисми горизонтал ўқ атрофида айланадиган эгри чизиқли ричагнинг ўқига уланган илмоқ ёрдамида таранг тортиб қўйилган. Стрелка умумий ўққа эга бошқа эгри чизиқли ричаг бўйлаб сирпанади. Ричагларнинг эгрилигини ҳаво намлиги ўзгарганда соч толаларининг нотекис ўзгаришларини перонинг лента сиртида текис силжишини вужудга келтирадиган қилиб ҳисоб қилинган. Гигрограф перосини ростлаш учун винт ишлатилади, унинг ёрдамида соч толаларининг охирги учларини ўзаро яқинлаштириш ёки аксинча уларни бир-биридан узоқлаштириш мумкин ва бу билан перони лента сирти бўйлаб силжитилади. Соат механизмли барабан гигрографнинг қайд қилувчи қисми бўйлаб хизмат қилади. Барабаннинг айланиш тезлигига қараб суткалик ва ҳафталик гигрографлар мавжуд. Барабанга ўралган қоғоз лентадаги горизонтал параллел чизиқлар процентларда ифодаланган нисбий намликка, вертикал ёйлар эса вақтга мос келади; суткалик лентада 1 та бўлими 15 минутга, ҳафталикда эса 2 соатга тўғри келади. Гигрограф метеостанцияларда термограф билан бир будкада ўрнатилади. Уни ишга тайёрлаш учун даставвал соат механизмини буралади ҳамда барабан сиртига қоғоз лента жойлаштирилади. Винт ёрдамида перо лентада кузатиш вақтига ва ҳаво нисбий намлиги қийматига мос қилиб жойлаштирилади, бунда лентанинг ўрнатиш вақтини қайд қилиб қўйиш зарур. Гигрограф нисбий асбоб бўлгани учун унинг ёрдамида ўлчаш натижалари психрометр кўрсатишлари билан таққосланади. Гигрограф лентасини ишлаб чиқиш график усулга асосланиб олиб борилади. Бунинг учун психрометр кўрсатишлари бўйича ҳисоблар ва гигрограф лентасидан олинган ҳисоблар бўйича график ясалади. График тузишда абцисса ўқига гигрограф бўйича, ордината ўқига эса психрометр бўйича нисбий намлик қийматлари қўйилади. Графиклардан олинган нуқталар орасидан боғланиш эгри чизиғи чизилади ва ундан гигрографнинг тузатилган қийматлари олинади. Шундан сўнг графикдан фойдаланиб 18 гигрографнинг лентадан олинган ҳар қайси кўрсатишига, психрометр бўйича унга мос қийматларни 1% аниқлик билан топилади ва кузатиш жадвалига ёзилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling