15
Барометр билан атмосфера босимини аниқлаш;
Барометр кўрсатишига тузатишлар киритиш;
Психрометрик жадваллар ёрдамида ҳаво намлигини характерлайдиган
катталикларни
аниқлаш зарур бўлади.
Кузатиш ва ҳисоблаш натижалари жадвалга ёзилади.
Саволлар
1. Ҳавонинг абсолют ва нисбий намлигини таърифланг.
2. Шудринг нуқтаси деб нимага айтилади?
3. Метеорологик станцияларда психрометр қаерда ва қандай ўрнатилади?
4. қуруқ ва ҳўлланган термометрлар кўрсатишларининг фарқи нималарга боғлиқ?
5. Психрометрик
жадваллардан
фойдаланиб
ҳаво
намлигини характерлайдиган
катталиклар қандай аниқланади?
ҲАВО НАМЛИГИНИ ЎЛЧАШ ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИ БАЖАРИШГА РУХСАТ
ОЛИШ УЧУН САВОЛЛАР
1. Ҳавонинг Абсолют максимал ва нисбий намликларни тушинтиринг.
2. Шудринг нуқтаси деб нимага айтилади?
3. Буғланиш ҳодисасини тушинтиринг, тўйинган буғ деб нимага айтилади?
4. Нима учун буғланиш пайтида совиш юз беради?
5. Психрометрнинг турлари ва уларнинг ишлаш принципини тушинтиринг.
6. Метеорологик станцияларда психрометр қаерда ва қандай ўрнатилади?
7. Психрометрик жадваллардан фойдаланиб ҳаво намлигини характерлайдиган катталиклар
қандай аниқланади?
8. қуруқ ва ҳўлланган термометрлар кўрсатишларининг фарқи нималарга боғлиқ?
9. Психрометрларда термометрлар кўрсатишининг фарқи қачон катта бўлади: уйдаги ҳаво
намроқ бўлгандами ёки қУруқроқ бўлгандами?
10. Гигрометрларнинг тузилиши ва ишлаш принципини баён қилинг.
Гигрометр билан
ҳавонинг қайси характеристикаси ўлчанади? Гиграф баланси?
11. Соч толали гиграфнинг асосий қисмларини айтиб беринг.
12. Психрометрда ишнинг бажарилиш тартибини тушинтиринг.
13. Гигрометрда ишнинг бажарилиш тартибини тушинтиринг.
14. Аспирацион психрометр кўрсатишларига шамол таъсир қиладими?
15. Аспирацион психрометрнинг станцион психрометрдан асосий фарқи нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: