Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ва унинг хусусиятлари


Download 39.87 Kb.
bet7/7
Sana12.02.2023
Hajmi39.87 Kb.
#1190501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Odilova Farangiz Referat

Мажбурий ишсизлик эса иш ҳақининг бозор мувозанати нуқтасидан юқори даражада ўрнатилиши оқибатида ишчи кучига бўлган талаб ва унинг таклифи ўртасида тафовут вужудга келиши билан боғлиқ.
«Тўлиқ бандлилик» тушунчаси иқтисодиётда ишсизликнинг мутлоқ мавжуд бўлмаслигини билдирмайди. Иқтисодчилар фрикцион ва таркибий ишсизликнинг бўлишини табиий деб ҳисоблайди, шу сабабли «тўлиқ бандлилик» ишчи кучининг 100% дан кам қисмини ташкил қилувчи миқдор сифатида аниқланади. Аниқроқ айтганда, тўлиқ бандлилик шароитида ишсизлик даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлар сонига тенг бўлади.
Ишсизлик даражаси ишсизлар сонининг ишчи кучи (иқтисодий фаол аҳоли) таркибидаги фоизи сифатида ҳисобланади:
Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади.

Ўзбекистон Республикасида ишсизлик даражаси
 

Кўрсаткичлар

Йиллар

1996

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

Иқтисодий фаол аҳоли, минг киши

8588,5

8833,3

8924,1

9018,4

9173,5

9367,8

9621,2

9945,5

10224,0

104922,5

Ишсизлар сони,
минг киши

27,5

33,3

39,1

35,4

37,5

34,8

32,2

34,9

27,7

25,5

Ишсизлик даражаси, фоиз

0,32

0,38

0,44

0,39

0,41

0,37

0,33

0,35

0,27

0,24

Манба: ЎзР ДСҚ, Йиллик статистик тўплам, 2007 йил.
 
13.5. Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий 
ҳимоялаш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлатнинг ижтимоий сиёсати фақат жамият аъзоларининг манфаатларини ишончли равишда ҳимоя қилишдангина иборат бўлмасдан, балки меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашни ҳам ўз ичига олади. Айниқса, аҳолининг ўсиши юқори суръатлар билан бораётган ва ўзига хос аҳоли таркибига эга бўлган бизнинг Республикада иш билан бандлик масаласи энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотлар даврида ушбу масалани ҳал этиш учун республикада бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
Биринчидан, кенг фаолият турлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорликни кенгайтириш учун шароит яратиш. Биринчи навбатда қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, халқ истеъмол молларини, маҳаллий хом ашёдан қурилиш материалллари тайёрловчи хусусий кичик корхоналарни фаол ривожлантиришни рағбатлантириш.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек «...кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, айни вақтда унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадлари ортишида, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айланишига эришмоғимиз лозим»1.
Иккинчидан, хизмат соҳасини ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий-маиший хизмат ва қурилиш бўйича хизмат турларини анча кенгайтириш. Бунда ҳам қишлоқ жойларда хизмат соҳасини ривожлантиришга устунлик берилади.
Учинчидан, қишлоқда кенг тармоқли ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиб, шу орқали янги иш жойларини очиш, янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Республикада қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Тўртинчидан, ишдан бўшаган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитишни ташкил этишни тубдан ўзгартириш. Бунда ишдан бўшаётган ва ихтисоси бўлмаган шахсларга қисқа даврда, бозор иқтисодиётига ҳамда иқтисодиётнинг ўзгариб бораётган тузилишига мувофиқ келувчи касбкорни ўргатишга эътибор қаратиш. Шу мақсадда махсус маслаҳат ва ўқув марказлари, бизнес мактабларнинг кенг тармоғини янада ривожлантириш кўзда тутилади.
Бешинчидан, вақтинча ишга жойлаштириш имкони бўлмаган меҳнатга яроқли аҳолини давлат томонидан ишончли равишда ижтимоий ҳимоялаш. Бу сиёсат уларнинг ўта зарур эҳтиёжларини қондириш ва кафолатли тирикчилик манбаларига эга бўлишга қаратилади.
Ишчи кучининг иш билан бандлиги муаммоси кўп қиррали бўлиб, у барча одамларга ўз қобилиятларини ишга солиш, ўз эҳтиёжларини қондириш учун дастлабки тенг имкониятларни таъминловчи давлат ва бозор механизимини вужудга келтириш; ишчи кучини унумли ва самарали иш билан банд қилиш; зарур ҳолларда ишчи кучини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ўртасида қайта тақсимлаш каби масалаларни ҳам ўз ичига олади.
Download 39.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling