Ишлаб чиқариш биноларига қараб суъний ёритишнинг қуйидаги турлари қўлланилади


Download 53.18 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi53.18 Kb.
#1596598



4.2. Таъмирлаш устахонасида сунъий ёритилганликни ҳисоблаш.

Ишлаб чиқариш корхоналарида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган бахциз ҳодисалар ва жарохатланишларни олдини олиш ва келиб чиқиш сонини камайтириш ҳар томонлама иш жойларида қулай меҳнат шароитларнинг яратилганлигига боғлиқдир.


Ишловчиларнинг иш қобилиятларини кўтаришда ва меҳнат шароитларини яхшилашда ишчи ўринларни ва хоналарни ёритиш муҳим рол ўйнайди ва ўз навбатида иш унумдорлигини оширишга олиб келади.
Меъёрида бўлган ёритилганликда жарохатлашнинг келиб чиқиш потенсиал хавфи анча камаяди.
Ишлаб чиқаришда ишчи ходимларнинг меҳнат шароитлрини яхшилаш учун ёруғликларнинг ўрни каттадир.
Ёритиш табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Инсон организми учун энг маъкул бўлгани бу табиий ёритилганликдир.
Суъний ёритиш таъминлаш ёритиш чироқлари, фонуслар ва бошқалар ҳисобига амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш биноларига қараб суъний ёритишнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
а) ён томондан
б) юқоридан
Сунъий ёритишнинг энг кенг тарқалган ёруғлик оқими усули билан ҳисоблаш формуласи:
(1)
бу ерда:
Ф –зарурий сунъий ёруғлик оқими, лм

Емин - норма бўйича минимал ёритилганлик, лк;
С - хонанинг майдони; м2
к - хонанинг турига ва ёруглик манбаига боглик булган эхтиётлик коеффициенти;
нч - чироқлар сони;
- хона кўрсаткичлари, кайтариш коеффициенти ва ёриткич турига боглик коеффициент,
Жойлаштириладиган чирок каторлар сони (н1) ва бир катордаги чироқлар сони (н2) қуйидаги формуладан топилади:
(2)
(3)
Жойлаштириладиган чироқлар сони қуйидаги формула билан аниқланади:
(4)
Чироқлар сони аниқ бўлса жойлаштириладиган ҳар бир чироқнинг қуввати қуйидагича топилади:
(5)
“Шўрўзак” сув истеъмолчилари уюшмаси таъмирлаш устахонасида сунъий ёритилганликни ҳисоблаш марказий таъмирлаш устахонасида табиий ёритилганлик биноан таъминланганлигини ҳисоблаш учун бинонинг баъзи бир физик кўрсаткичларидан фойдаланимиз. Булар:
-бинонинг узунлиги (Л) – 46,2 метр
-ени (В) – 14,0 метр
-баландлиги (Н) – 4,6 метр
-аниқлик даражаси – аниқ
-чироқларнинг жойлашиши – параллел
-чироқ тури – люминицент
Таъмирлаш устахонасида учун қуйидаги кўрсаткичларни меъёрий хужжатлардан олинади:
Емин - норма бўйича минимал ёритилганлик, 150 лк;
к - хонанинг турига ва ёруглик манбаига боглик булган эҳтиётлик коеффициенти, 1,7 га тенг.
Таъмирлаш устахонасида учун зарур бўладиган сунъий ёритишнинг энг кенг тарқалган ёруғлик оқими усули билан ҳисоблаймиз:
люкс
Устахона бўйлаб жойлаштириладиган чироқ қаторлар сони (н1) ва бир қатордаги чироқлар сони (н2) қуйидаги формулалардан топамиз:


Талаб этиладиган чироқлар сонини қуйидаги формула билан аниқлаймиз:

Жойлаштириладиган чироқлар сони ва қатори аниқлангандан кейин ҳарбитта чироқнинг қувватини қуйидаги формула билан ҳисоблаймиз:

Таъмирлаш устахонасида ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиш мақсадида сунъий ритиш билан тўлиқ таъминлаш учун 48 дона 140 В ли ёки 34 дона 200 В ли люминицент чироқларини жойлашатириш лозим.




7-расм. Таъмирлаш устахонасида сунъий ёритиш манбаларини жойлаштириш



8-расм. Таъмирлаш устахонасида сунъий ёритишни таъминлаш учун тавсия этиладиган чироқлар
1 – «Универсаль»; 2 – «Чуқур нурлатувчи»; 3 – «Люцетта»; 4 – «Шар»; 5 –ВЗГ; 6 –С-131; 7 – шифтга ўрнатиладиган ПСХ; 8 –ПУ-100; 9 – ПУ-200; 10 –ОД; 11 – ПВЛ
Download 53.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling