Ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Режа


Download 149.61 Kb.
bet1/7
Sana13.02.2023
Hajmi149.61 Kb.
#1195482
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-maruza

Ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш

Режа:

  • Режа:
  • 1. Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғин офати, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари.
  • 2. Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари.
  • 3. Ёнғинга қарши курашиш хизмати.

Ёнғин ва унинг келиб чиқиш сабаблари

  • Ёнғин ва унинг келиб чиқиш сабаблари
  •  
  • Ёнғин бу - махсус манбадан ташқарида бўладиган, назорат қилиб бўлмайдиган ҳамда корхона ва ташкилотларга, жамиятга, қолаверса, инсонга моддий зарар келтирадиган ёниш жараёнидир. Ёнғин келиб чиқишига асосан қуйидаги сабабларни кўрсатиш мумкин: оловдан нотўғри фойдаланиш; электр қурилмаларини нотўғри улаш ва ўрнатиш; иситиш печлари ва уларнинг тутун қувурлари (мўрилари)ни нотўғри ўрнатиш; халқ хўжалиги объектларини қуришда ёнғин хавфсизлиги меъёрлари талабларининг бузилиши; ёнғинга хавфли ва осон алангаланувчан моддаларни ишлатишда, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши; болаларнинг олов билан ўйнаши; момақалдироқ разрядлари (чақмоқ ва яшинлар) ва ҳоказо.

Ишлаб чиқариш жараёнлари шундай тузилиши керакки, ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли ҳар қандай участкада йил давомида ёнғин чиқиш cони эҳтимоли
дан ошмайдиган бўлиши керак.

Ёнғин хавфсизлиги

  • Ёнғин хавфсизлиги
  •  
  • Ёнғин хавфсизлиги (ёки профилактикаси) – ишловчиларни оловдан (ёнғин ва портлашдан) ҳимоя қилишга қаратилган техникавий ва ташкилий тадбирлар комплексидир.
  • Ёнғин хавфсизлиги фаол ёнғин ҳимояси ва ёнғин профилактик тадбирлари таъминланиши билан амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳаттоки ҳар йили Республика миқёсида ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилади. Бу ҳам ана шу тадбирлар намунаси бўлиб ҳисобланади.

Ёнғиннинг олдини олиш ва ёнғиндан сақлаш тизимлари ёнғиннинг очиқ аланга ва учқунлар, ҳаво, буюмларнинг юқори ҳарорати, заҳарли ёниш маҳсуллари, тутун, кислороднинг камайиб кетиши, бино ҳамда иншоотларнинг қулаши, турли зарарли ва хавфли каби омилларни одамларга таъсирининг олдини олишга ўргатади. Бу вазифаларни ҳал этиш учун ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли модда ҳамда материаллар ўрнига ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материал ҳамда моддалардан иложи борича кўп фойдаланиш, ёнувчи муҳитни изолясиялаш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, ёнғиннинг ёниш манбаидан атрофга тарқалишига йўл қўймаслик, ўт ўчириш воситалари, жамоа(коллектив) ҳамда индивидуал ҳимоя воситалари, сигнализасия, ёнғин ҳақида хабар бериш воситаларидан фойдаланиш, ёнғин чиққанда одамларни эвакуасия қилиш тизимини тўғри ташкил қилиш, объектларни ёнғиндан қўриқлаш зарур.

  • Ёнғиннинг олдини олиш ва ёнғиндан сақлаш тизимлари ёнғиннинг очиқ аланга ва учқунлар, ҳаво, буюмларнинг юқори ҳарорати, заҳарли ёниш маҳсуллари, тутун, кислороднинг камайиб кетиши, бино ҳамда иншоотларнинг қулаши, турли зарарли ва хавфли каби омилларни одамларга таъсирининг олдини олишга ўргатади. Бу вазифаларни ҳал этиш учун ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли модда ҳамда материаллар ўрнига ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материал ҳамда моддалардан иложи борича кўп фойдаланиш, ёнувчи муҳитни изолясиялаш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, ёнғиннинг ёниш манбаидан атрофга тарқалишига йўл қўймаслик, ўт ўчириш воситалари, жамоа(коллектив) ҳамда индивидуал ҳимоя воситалари, сигнализасия, ёнғин ҳақида хабар бериш воситаларидан фойдаланиш, ёнғин чиққанда одамларни эвакуасия қилиш тизимини тўғри ташкил қилиш, объектларни ёнғиндан қўриқлаш зарур.

Download 149.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling