Ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Режа


Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари


Download 149.61 Kb.
bet6/7
Sana13.02.2023
Hajmi149.61 Kb.
#1195482
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-maruza

Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари

  • Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари
  •  
  • Ҳарқандай иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоот ва қурилиш материаллари ёнғинга қарши бардошли бўлиши ёнғин келиб чиқиши хавфини камайишига сабаб бўла олади.
  • Ёнғинга қарши бардошлилик даражаларини оширишнинг қуйидаги уч тури мавжуд:
  • -бино ва иншоот ёнувчи қисмлари ҳамда қурилиши материалларини ёнмайдиган модда ва материаллар билан қоплаш;
  • -ёнувчи модда ва материаллар таркибига ёнмайдиган моддаларни сингдириш;
  • -ёнувчи модда ва материалларни бири-биридан оралиқ масофаларни сақлаш.

Ишлаб чиқаришларни ва технологик жараёнларни портлаш ва ёнғин хавфи жиҳатидан синф (категория) ларга ажратиш

  • Ишлаб чиқаришларни ва технологик жараёнларни портлаш ва ёнғин хавфи жиҳатидан синф (категория) ларга ажратиш
  •  
  • ҚМҚИИ - М.2 - 72 «Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш бинолари. Лойиҳалаш меъёрлари»га кўра, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар ёнғин-портлаш хавфи жиҳатидан бешта: А, Б, В, Г, Д категорияларга ажратилади.

А категорияга буғларининг чақнаш ҳарорати 28оС ва ундан паст бўлган жуда кўп суюқликлар ёки портлаш чегараси ҳаво ҳажмига нисбатан 10 % ва ундан кам бўлган ёнувчи газлар ишлатиладиган ишлаб чиқаришлар киради, бунда портлаш хавфи бўлган аралашмалар хона ҳажмининг 5 %идан ортиқ ҳажмида ҳосил бўла олиши шарт. Бу категорияга бензин, калсий карбид сақланадиган омборлар киради.

  • А категорияга буғларининг чақнаш ҳарорати 28оС ва ундан паст бўлган жуда кўп суюқликлар ёки портлаш чегараси ҳаво ҳажмига нисбатан 10 % ва ундан кам бўлган ёнувчи газлар ишлатиладиган ишлаб чиқаришлар киради, бунда портлаш хавфи бўлган аралашмалар хона ҳажмининг 5 %идан ортиқ ҳажмида ҳосил бўла олиши шарт. Бу категорияга бензин, калсий карбид сақланадиган омборлар киради.

Б категорияга муаллақ ҳолатга ўтувчи ва пастки портлаш чегараси Пп 65 г/м3 ва ундан кам бўлган ҳамда ҳаво билан қўшилиб хона ҳажмига нисбатан 5 % миқдорда портловчи аралашмалар ҳосил қиладиган ёнувчи толалар ёки чанг ажралиб чиқадиган ишлаб чиқаришлар, шунингдек, буғининг чақнаш ҳарорати 28-61 оС ва пастки портлаш чегараси 10% дан юқори бўлган осон алангаланувчи суюқликлар ҳамда газлар ишлатиладиган ишлаб чиқаришлар киради. Бундай ишлаб чиқаришлар жумласига, масалан, пичан уни тайёрланадиган ва ташиладиган сехлар, тегирмонларнинг саралаш ва туйиш бўлинмалари, электростансиялар ёки қозонхоналарнинг мазут хўжалиги, аммиак билан совитиш қурилмаларининг аппарат ва машина бўлимлари, ўт олиш ҳарорати 28 дан 120оС гача бўлган портловчи суюқликлар ҳосил қилиш, уларга ишлов бериш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар (керосинлар, скипидар, соляр мойини сақлаш, ёғоч унини ташиш, пластмассаларни жилвирлаш ёки қирқиш) киради.
В категорияга ёнувчи қаттиқ моддалар, шунингдек, пастки портлаш чегараси Пп 65 г/м3 бўлган чанг ёки толалар ажратиб чиқарадиган моддаларга ёки буғларининг чақнаш ҳарорати 61 оС дан юқори бўлган суюқликларга ишлов бериладиган ва улар ишлатиладиган ишлаб чиқаришлар киради. Бундай ишлаб чиқаришлар қаторига, масалан, ёғоч тилиш, дурадгорлик ва омихта ем ва озуқа тайёрлаш сехлари, дон сақланадиган омборлар, дон тозалаш бўлимлари, зиғир ва пахтага дастлабки ишлов бериш сехлари, бензиндан ташқари ёнилғи-мойлаш материаллари, сурков материалларини сақлаш, асфалт, битум эритиш, торф, кўмир ва ҳоказоларни сақлаш омборхоналари, электр тақсимлаш қурилмалари ёки ҳажм бирлигида 60 кг мой бўлган включателли ва трансформаторли подстансиялар киради. Гарчи машиналарда маълум миқдорда бензин бўлса-да, гаражлар ҳам шу категориядаги ишлаб чиқаришлар жумласига киради.

Download 149.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling