Ишлаб чиқаришнинг агрегет-поток усули ва уни лойиҳалаш Режа Ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Download 0.87 Mb.
|
BETON VA TEMIR-BETON TEXNOLOGIYASI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
- 2. Конвейер ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш.
16 – Маъруза
Ишлаб чиқаришнинг конвейер усули Режа 1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 2. Конвейер ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш. 3.Икки ярусли станда панел тайёрлаш. 4. Қия ёпиқ конвейерда маҳсулот ишлаб чиқариш. Таянч сўз ва иборалар. Пост, звено, қолип, конвейер линияси, кетма-кетлик, жараён, усул, тақсимлаш даврий ишловчи, иссиқлиқ агрегати, параллал, вертикал, горизонтал, роликли конвейер, аравача, поддон-таглик, қия конвейер, икки ярусли, занжир, тезлик, ускуна, унумдорлик, зичлаш, қотириш, ёпиқ. 1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Конвейер усули агрегат кетма-кетлик усулининг такомиллаштирилган кўринишидир. Конвейер усулида технологик жараён алоҳида элементларга бўлинади ва бу элементлар алоҳида постларда бир вақтнинг ўзида бажарилади. Конвейер усулида буюм солинган қолип битта постдан бошқасига махсус транспорт воситаларида олиб ўтказилади ва ҳар бир постда алоҳида звено ишлайди. Конвейер усули учун иш ритмининг мажбурийлиги хосдир. Яъни буюм ёпиқ айлана бўйлаб маълум тезликда ўтиб боради. Буюмни тайёрлаш жараёни технологик операцияларга тақсимланади ва уларнинг ҳар бири ёки бир нечтаси бир постда амалга оширилади. Иссиқлик агрегатлари конвейер халқасининг бир қисми ҳисобланади ва тизимнинг ичида мажбурий усулда ишлайди. Бу технологик постлар оралиғи маълум масофада бўлишини талаб этади. Конвейерлар ишлаш усулига кўра даврий ёки тўхтовсиз ишлаш хусусиятига эга бўлиши мумкин. Қолипларни ҳаракатлантириш усулига кўра-релсда ёки роликли ковейерда юрувчи; иссиқлик агрегатларининг жойлашишига кўра-конвейерга параллел, вертикал ёки горизонтал бўлади. Булар орасида даврий, релсларда ҳаракатланувчи, 6-15 постдан иборат узлуксиз конвейерни ташкил этадиган конвейерлар кўпроқ ишлатилади. Буюмлар 12-15 дақиқали ритм билан тайёрланади. Ўтиш тезлиги 0,9-1,3 м/с. Циклнинг битта элементи тугаганидан сўнг арава поддонлар занжири битта постнинг узунлиги бўйича олиб ўтилади. Буюмни қолиплаш учун замонавий машина ва ускуналар ишлатилади. Зарур бўлганда ташқи ишлов бериш пости ташкил этилади. Ҳар битта пост материал ва ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминланади. 2. Конвейер ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш. Даврий ишлайдиган конвейер линияларининг йиллик маҳсулдорлиги Р 1 кеча кундузда ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури, қолиплаш тартиби, қолиплаш постининг ишлаш давомийлиги В1 билан белгиланиб қуйидаги формула билан ҳисобланади , (35.1) бу ерда r1 v1 – конвейернинг ишлаш ритми ва тезлиги, дақиқа. Конвейер постларининг сони , (35.2) бу ерда Тп – конвейер тўла циклининг ишлаш давомийлиги, дақиқа. Қолиплар сони қуйидаги формула билан топилади , (35.3) бу ерда Т0 – иссиқлик билан ишлов беришнинг давомийлиги, соат. Туннел камераларининг ишлаш узунлиги қуйидаги тенглама билан топилади , (35.4) бу ерда Lср – вагонетканинг узунлиги, м; l – иккита вагонетка оралиғидаги масофа, м; l0 – четки вагонетка билан камера охиригача бўлган масофа, м. Қотиш вақтида таҳламдаги пакетлар сони қуйидагича топилади mn=60T0/rmcр , (35.5) бу ерда mср – пакетдаги термоқолиплар сони. Доимий ишлайдиган конвейернинг маҳсулдорлиги қуйидаги тенглама билан топилади P=B1vbKп.лНср , (36.6) бу ерда v – конвейернинг харакат тезлиги, м/с; b – конвейер қолиплаш лентасининг кенглиги; Kп.л = 0,9-0,95 – борт қурилмалари ва бошқа қўшимча мосламалар қўйилгани учун лентада майдон камайишини ҳисобга олиш коэффициенти; Нср – қолипланаётган буюмларнинг ўртача олинган баландлиги, м. 3.Икки ярусли станда панел тайёрлаш. Икки ярусли стан–ясси темир-бетон буюмларини тайёрлаш учун ишлатиладиган вертикал беркитилган конвейердир (36.1-расм). Унинг юқори ярусида қолипдан тушириш, қолипларни тозалаш ва мойлаш постлари жойлашади. 3, 4 ва 5 постлар арматура ва қўшимча деталларни жойлаш учун ишлатилади. Бошқа постларда қолипга бетон солинади, зичланади ва силлиқланади. Шундан сўнг бетон солинган қолип сақлаш жойига ўтказилади, сўнг буюмдан қўшимча деталлар, деталлар тутқичи ва бошқа мосламалар олинади ва қолип дастлабки ишлов бериш камерасига ўтади. Ярус охирига етгандан сўнг қолип тушириш мосламасига узатилади ва иссиқлик билан ишлов берилиши учун пастки ярусга туширилади. Жараён давомида қолиплар қатори тўлалигича ҳаракатга келади ва сўнгги вагонетка қолип кўтаргич платформасига чиқарилади. Шундан сўнг кўтаргич ва туширгич юқорига кўтарилиб жараён қайтарилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling