Ишлаб чиқаришнинг агрегет-поток усули ва уни лойиҳалаш Режа Ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Download 0.87 Mb.
|
BETON VA TEMIR-BETON TEXNOLOGIYASI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18 – маъруза Ишлаб чиқаришнинг стенд усули Режа 1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш . 2. Стенд усулини лойиҳалаш.
- 1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш
- 2. Стенд усулини лойиҳалаш.
38.2-расм. Вибропрокат станида маҳсулот тайёрлаш схемаси.
1 - ўгириш механизми; 2 - ўтказиш мосламаси; 3 – текислаш мосламаси; 4 – резина лента; 5 – иссиқлик билан ишлов бериш камераси; 6 – оғирлик валиклари; 7 – силкитиб текислаш мосламаси; 8 – бетон ётқизувчи; 9 – бир валли бетон аралаштиргич; 10 - миқдорлаш бўлинмаси; 11 – икки валли бетон аралаштиргич; 12 – силкитиш мосламаси; 13 – тортиш мосламаси; 14 - қолиплаш лентаси; 15 – буғ бериш жойи; 16 - қолиплаш лентасини ҳаракатлантирувчи меанизм; 17 – шпакловкалаш мосламаси; 18 – бошқарув пульти 18 – маъруза Ишлаб чиқаришнинг стенд усули Режа 1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 2. Стенд усулини лойиҳалаш. 3. Линияли стендлар Таянч сўз ва иборалар Стенд технологияси, пакет арматура, таранглаш, кисқа ва узун стендлар, арматура, ғалтак, механик, электротермик, электротермомеханик, кимёвий, кенгаюви ва зўриқувчи цементлар, чизиқли стендлар, каркас, текис тўр, иссиқлиқ, буғ, контактли иситиш, индукция, электр токи, сим арматура. 1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Стенд усулида буюм қўзғолмас қолипларда қолипланади ва у қолипланган жойининг ўзида қотади. Технологик жиҳоз ва иш звенолари бу вақтда стенддаги бир қолипдан бошқасига ўтиб туради. Арматураси тортилган узун ўлчамли конструкцияларни узун стендларда (75-150 м ва ундан узунроқ) шунингдек, узунасига битта, энига иккита ва ундан ортиқ буюмга мўлжалланган калта стендларда қолиплаш мумкин. Узун стендлар бир вақтнинг ўзида бирин-кетин жойлашган бир неча қолипда бир неча бир хил буюм тайёрлаш учун ишлатилади. Арматурани ётқизиш, тортиш, бетон ётқизиш ва уни қотириш бир стенднинг ўзида амалга оширилади. Узун стендлар тортиладиган сим ёки тўқилган арматура пакети қаерда тўпланишига кўра пакетли ёки тортиладиган турларга бўлинади. Пакетли стендларда тортилган арматура пакети стенддан ташқарида – стенд ёнида бўладиган пакет тайёрлаш линиясида тайёрланади. Тортилган стендларда бундай пакет қолиплаш стендининг ўзида тайёрланади. Стендлар шунингдек буюм ва конструкцияларни тик ёки ётиқ ҳолатда қолиплаш усулига кўра ҳам фарқ қилади. Универсал – турли буюмлар тайёрлашга мўлжалланган ва ихтисослашган – яъни бир турдаги буюмларни тайёрлашга мўлжалланган стендлар ҳам мавжуд. Стенд усули билан, ускуна кўп ўзгартирилмасдан, турли буюм хилларини ишлаб чиқариш мумкин. Стенд линиялари катта ўлчамдаги буюмлар ишлаб чиқаришда айниқса самарали ҳисобланади. Линияли стендлар олдиндан зўриқтирилган оммавий конструкциялар ишлаб чиқаришда айниқса тўғри бўлади. Линия стендлари (пакетли ва тортма) бир неча буюмни стенд узунлиги бўйича бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Пакетли стендларида арматура пакетлари алоҳида мосламада йиғилади, сўнг стенд ёки қолипнинг ушлаб туриш жойига маҳкамланади. Тортма стендларида арматура стенднинг четидаги ғалтакдан тортиб олинади ва стенднинг бор бўйича тортилади. Арматура жойлаш усули ускунанинг механизациялашиш даражасини белгилайди. Пакетли стендларда арматура ихчам жойлашадиган буюмларни (свай, тўсин, таянч) тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Пакетдаги арматура гидродомкрат билан тортилади. Арматураси доналаб ёки умумий тортилиши талаб этиладиган буюмларни тортма стендларда тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Қисқа стендлар унинг бўйига баробар бўлган бир буюмни, ёки энига иккита буюмни тайёрлашга мўлжалланган. Арматурани тортиш гидродомкрат билан стенд таянчида ёки электр қизитиш усули билан амалга оширилади. 2. Стенд усулини лойиҳалаш. Стенд технологияси катта ўлчамли олдиндан зўриқтирилган конструкциялар, узунлиги 12 м дан ортиқ ва саноат ҳамда фуқаро қурилиши учун мўлжалланган қурилмалар учун айниқса мувофиқ келади. Линияли стендларда буюм тайёрлаш вақтида қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим бўлади: линияли стенднинг узунлиги – 75-120 м; стенднинг эни 3,6 м; цехдаги стендлар линиясининг сони ишлаб чиқаришни узулуксиз бўлишини таъминлаш зарур, бироқ 2 донадан кам бўлмаслиги керак. Стендли технологик линиянинг бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула билан топилади , (37.1) бу ерда Ғ –стенд линиясининг майдони; Т0-стенд технологик линиясининг оборот вақти; ni – i буюм учун лозим бўладиган стенд линиялари сони; qi – i буюм учун 1 м2 стенд линиясидаги лозим бўладиган бетон ҳажми; Кi – стенд линияси майдонидан фойдаланиш коэффициенти, 0,8-0,88 га тенг қилиб олинади. Бир стенд линиясининг оборот вақти қуйидаги формула билан топилади Т0=Тп+Тн+Та+Ту+Тв , (37.2) бу ерда Тп – қолипдан тушириш, тортиш мосламаларини бўшатиш, арматурани кесиш, буюмни стенддан олиш, тозалаш, мойлаш вақти; Тн – арматурани жойлаш тортиш вақти; Та – зўриқтирилган арматурани жойлаш вақти; Ту – бетон қоришмасини ётқизиш ва зичлаш вақти; Тв – иссиқлик билан ишлов бериш вақти. Бир кеча-кундузда оборот коэффициенти Коб=24/Т0 (37.3) Стенддаги 1м2 қолиплаш майдонидан йиллик маҳсулот олининиши қуйидаги формула билан топилади С=КиКобВ1 . (37.4) Узун стендда қолиплар сони мумкин қадар кўпроқ бўлиши керак (бу ишлаб чиқариш даражасига таъсир қилади) тортиладиган арматура олдинги траверсларда, унинг жойлашиш тартибига аниқ қилиб олинади. Тортиладиган арматура сарфи тежамли бўлиши стенд узунлигидан тўғри фойдаланишга боғлиқ бўлади. Чиқиндилар қуйидаги тенглама билан аниқланиши мумкин , (37.5) Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling